Режа: Бинар аралашмаларни ректификация қилиш


Шундай қилиб, колоннанинг юқориги қисми буғ таркибини оширувчи қисм ёки юқориги колонна деб аталади


Download 5.28 Mb.
bet3/12
Sana04.11.2023
Hajmi5.28 Mb.
#1748072
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8-Мавзу

Шундай қилиб, колоннанинг юқориги қисми буғ таркибини оширувчи қисм ёки юқориги колонна деб аталади. Колоннанинг пастки қисми эса суюқликдан енгил учувчан компонентни максимал даражада ажратувчи қисм ёки пастки колонна деб аталади.
Колоннанинг пастидан юқорига қараб буғлар ҳаракат қилади, бу буғлар колоннанинг пастки қисмига қайнатгич орқали ўтади. Қайнатгич одатда колоннанинг ташқарисида ёки унинг пастки қисмида жойлашган бўлади. Бу иссиқлик алмашгич ёрдамида буғнинг юқорига йўналган оқими ҳосил қилинади. Колоннанинг тепасидан пастга қараб суюқлик ҳаракат қилади. Буғлар дефлегматорда конденсацияга учрайди. Дефлегматор совуқ сув билан совитилади.
Ҳосил бўлган суюқлик ажраткичда икки қисмга ажратилади. Биринчи қисм – флегма колоннанинг юқориги тарелкасига берилади. Шундай қилиб, колоннада суюқ фазанинг пастга йўналган оқими юзага келади. Иккинчи қисм – дистиллят совитилгандан сўнг йиғгичга юборилади.
Дефлегматорда буғлар тўла ёки қисман конденсацияга учрайди. Биринчи ҳолда конденсат иккига бўлинади. Биринчи қисм – флегма колоннага қайтарилади, иккинчи қисм эса дистиллят (ректификат ёки юқориги маҳсулот) совиткичда совитилгандан сўнг йиғиш идишига юборилади. Иккинчи ҳолда эса дефлегматорда конденсацияга учрамаган буғлар совиткичда конденсацияланади ва совитилади; бу ҳолда ушбу иссиқлик алмашгич дистиллят учун конденсатор – совиткич вазифасини бажаради.
Колоннанинг пастки қисмидан чиқаётган қолдиқ ҳам икки қисмга бўлинади. Биринчи қисм қайнаткичга юборилади, иккинчи қисм (пастки маҳсулот) эса совиткичда совитилгандан сўнг йиғиш идишига тушади.
Ректификацион қурилмалар одатда назорат-ўлчаш ва бошқарувчи асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлади. Бу асбоб-ускуналар ёрдамида қурилманинг ишини автоматик равишда бошқариш ва жараённи мақбул режимларда олиб бориш имкони пайдо бўлади.


2. КОЛОННАЛИ УСКУНАЛАРНИ СИНФЛАШ


Ректификация ва абсорбция жараёнларида буғ (газ) ва суюқлик оқимларининг контактини амалга ошириш учун турли тузилишга эга бўлган ускуналар ишлатилади, уларнинг ичида колонна русумидаги вертикал ускуналар энг кўп тарқалган. Ушбу русумдаги ускуналар ишчи босим, технологик вазифаси ва контакт мосламаларининг русумига қараб синфланади.



Download 5.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling