Ишчи босимнинг миқдорига кўра колоннали ускуналар атмосфера босимида, вакуум остида ва босим таъсирида ишлайдиган ускуналарга бўлинади.
Технологик вазифасига биноан колоннали ускуналар қуйидаги турларга бўлинади:
нефть ва мазутни атмосфера босимида ва атмосфера босими – вакуум таъсирида ажратишга мўлжалланган қурилмаларнинг колонналари; бензинларни иккиламчи ҳайдаш қурилмаларининг колонналари;
каталитик крекинг қурилмаларининг колонналари;
газларни ажратиш қурилмаларининг колонналари;
мойларни депарафинизация қилишда эритувчиларни регенерациялайдиган қурилмаларнинг колонналари ва бошқалар.
Ички контакт мосламаларининг русумига кўра колоннали ускуналар тўртта турга бўлинади:
тарелкали
насадкали
пленкали
суюқликни сочиб берувчи ускуналар.
Контакт мосламаларини танлаш қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади:
Нефть ва газни қайта ишлаш саноатида асосан тарелкали ва насадкали колонналар ишлатилади.
ТАРЕЛКАЛИ КОЛОННАЛАР
Тарелкали колоннанинг ички қисмига унинг баландлиги бўйлаб бир хил оралиқда бир неча горизонтал тўсиқлар, яъни тарелкалар ўрнатилади. Тарелкалар орқали газ ва суюқлик бир-бири билан ўзаро тўқнашиб, уларнинг ҳаракати бошқарилади. Газларнинг суюқликдан ўтиши ва натижада томчи ҳамда кўпикларнинг ҳосил бўлиши барботаж дейилади.
Саноатда конструктив тузилиши турлича бўлган тарелкалар ишлатилади. Суюқликнинг бир тарелкадан иккинчи тарелкага қуйилишига қараб тарелкали колонналар қуйилиш мосламаси бор ва қуйилиш мосламасиз йўқ бўлади.
Қуйилиш мосламаси бор тарелкали колонналарда суюқлик бир тарелкадан иккинчи тарелкага қуйилувчи қувур ёки махсус мослама орқали ўтади. Бунда қувурнинг пастки қисми пастки тарелкадаги стаканга туширилган бўлиб, гидравлик затвор вазифасини бажаради, яъни бир тарелкадан иккинчи тарелкага фақат суюқликни ўтказиб газни ўтказмайди.
4-расмда қуйилиш мосламаси бор тарелкали абсорбернинг схемаси
кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |