Режа: Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. Бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари


Нарх – реал бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир


Download 145.7 Kb.
bet15/22
Sana02.11.2023
Hajmi145.7 Kb.
#1739891
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Режа Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. Б-fayllar.org

Нарх – реал бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир.

Нафлилиги (истеъмол қиймати)


Ижтимоий нафлилиги
Ижтимоий нафлиликнинг пулдаги ифодаси
Ижтимоий зарурий сарфлар (меҳнат ва моддий)
Товар
Нархи

Қиймати
Ижтимоий қиймати


Ижтимоий қийматнинг пулдаги ифодаси


2-чизма. Товардаги икки хил хусусиятларнинг нархдаги ифодаси.
Бу ерда шуни яна бир бор таъкидлаш жоизки, нархда алоҳида олинган ишлаб чиқарувчиларнинг индивидуал сарфлари эмас ёки алоҳида олинган индивидуал шахсларнинг психологик жиҳатдан нафлиликка берган баҳоси ҳам эмас, балки жамият томонидан тан олинган ижтимоий сарфлар ва жамият учун зарур бўлган миқдорда ва сифатда яратилган ва тан олинган ижтимоий нафлилик (истеъмол қиймат) ўз ифодасини топади. Товарлар ва хизматлар учун қилинган ижтимоий сарфларнинг асосли равишда ўсиши ёки товар ва хизматдаги сифат кўрсаткичларининг ўсиши ушбу товар нархининг ошишига олиб келади.

Ижтимоий нафлилиги


Ўзгармас ёки қиёсий нархларда

Реал маҳсулот, яратилган товар ва хизматлар суммаси


Яратилган товар ва хизматлар

Яратилган товар ва хизматларни іисоблаш


Товар ва хизматларнинг пулдаги ифодаси

Ижтимоий қиймати


Жорий, яъни ўзгарувчи нархларда

Номинал маҳсулот, яъни товар ва хизматларнинг жорий нархдаги қиймати


3-чизма. Товардаги икки хил хусусиятни ифодаловчи нархларнинг маҳсулот ҳажмини ҳисоблашда қўлланиши.
Шунинг учун реал ҳаётда турли товарлар ва хизматлардаги икки хил хусусият ўзгаришлари уларнинг ҳажмини ҳисоблашда икки хил нархда ҳисобга олинади (3-чизма).

Нархнинг мазмунини тўлароқ тушунишда, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Булардан асосийлари бўлиб қиймат ёки ишлаб чиқариш сарфлари; товарнинг нафлилик даражаси; мазкур товарга талаб ва таклиф нисбати; рақобат ҳолати; давлатнинг иқтисодий сиёсати ва ҳ.к. ҳисобланади. Бу омиллар ичида товар қиймати ва нафлилиги унинг нархини белгиловчи асос бўлиб хизмат қилади (4-чизма).


НАРХ

Товар ишлаб чиқаришдаги ижтимоий зарурий сарфлар (қиймат)

Рақобат курашлари
Турли хил тўғри солиқлар
Давлат иқтисодий сиёсати
Товар ёки хизматнинг нафлилиги

Пулнинг қадр-қиммати

Талаб ва таклиф нисбатлари


Download 145.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling