Режа: Бугун инсоният тараққиёти турли таҳдидлар


Download 276.54 Kb.
bet3/4
Sana04.11.2023
Hajmi276.54 Kb.
#1745690
1   2   3   4
Bog'liq
1403844393 47512

Бугун кўнгилхушлик ғоясига грифтор бўлган ғарбнинг баьзи ёшлари маиший бузуқлик касалига мубтало бўлган. Биз маиший бузуқлик деб атаётган ҳолат улар учун балки шахсий эркинликдир. Чунки сўнги йилларда ғарбда маиший бузуқлик, меёрсиз эркинлик - саддизмни инсон ҳаёти учун фойдали дегувчилар ҳам кўпайиб қолган. Шу ўринда саддизм тушунчасига қисқача изоҳ бериб ўтсак, “ саддизм “ атамаси француз ёзувчиси Маркиз де Сад номи билан боғлиқ тушунча. Ёзувчининг “Садомда 120 кун“, “Фоҳишахоналар фалсафаси “ сингари тубандан – тубан мазмундаги китобларида инсоннинг энг туман иллатларга гирифтор бўлиши мумкинлиги тасвирланади. Сад ўз асарларида одамларни маьнавий бузуқликнинг хохлаган измига солиш мумкин, фақат уларнинг маьнавиятини эгалласак бас, керак бўлса биз ўзга юрт одамларини шундай ўз таьсиримизга олишимиз керакки, токи, уларнинг ўзлари бизга юкиниб келсин, деган қарашларни илгари суради. Натижада бугун « Маркиз де Сад асарларининг қайта –қайта нашр этилиётгани, маиший бузуқликка бағишланган кинолар ва асарларнинг кўпайиб бориётгани, ҳатто, баьзи мамлакатларда фоҳишахоналар очишга рухсат борлиги, ҳар йили бадавлат араб мамлакатларига Осиёдан 4 миллионга якин аёллар « уй хизматчиси » ниқоби остида келтирилаётгани саддизмнинг оммовий ҳодиса булиб қолаётганидан далолат беради » деб бемалол айтиш мумкин.
Бугун инсониятнинг тараққиётига салбий таьсир қилувчи шундай бузғунчи ғоялар яратилмокдаки, бу ғоялар инсон маьнавиятини фақат залолат сари етаклашга хизмат қилади, холос. Ғарб дунёсидаги соғлом фикрли инсонларни ташвишга солаётган, ўзига хос карашларни мужассам этган бир хил жинс эгаларининг ўзаро оила қураётганлиги ачинарли ҳолдир. Шарқда бундай ҳолат азалдан қораланиб келинган. Аҳмад Яссавий айтганларидек, бундай бузуқ қарашдаги одамларнинг ҳайвондан нима фарқи қолади. «…бесақолбозлик жаҳаннамга элитади. Ҳар доимдагидай, ғурур ерга урилганда энг ярамас иллат юзага чиқади. Инсониятнинг жинсларга бўлиниши коинотнинг табиат қонунларига кура қутбланиши тажассумидир. Эркаклар ва аёллар қўшимча илк сабаблардир. Жинсият уларнинг илоҳий ва насл қолдириш бўйича ўзаро келишувидир. Шунинг учун ҳам бир жинсга мансуб кишиларнинг оила қуриши табиий тартиб бузилишининг энг даҳшатли кўринишидир».
Ғарбнинг ўзида ҳам соғлом маьнавиятли одамлар аллақачон бундай иллатарни қоралаб келган: Инсонда у ёки бу сифатларнинг шаклланиши унинг маьнавий қиёфасининг қай даражада эканлигига боғлиқ. Бугун инсоният тафаккури тараққиётини кузатсак, одамзод бир тамондан ақл бовар қилмас ихтироларни ижод этаётган бўлса, иккинчи тамондан одамзод ҳатто ҳайвондан-да баттар аҳволда, чиркин табанликлар ботқоғига ботган, баьзи кимсалар ўз нопок иллатлари билан фақат ўзинигина эмас, ўзгалар ҳаётини ҳам заҳарламоқда, ҳатто келажак авлод ҳаётини ҳам хароб этмоқда. Инсоният маьнавий таназзул гирдобига учраган. Хушсурат ахлоқнинг ўрнини бадсифат хислатлар эгаллаган, олижаноб мақсадли ҳаёт тарзи бемаьни ахлоқ ва иллатлар билан булғанган, инсон маьнавияти тубанликка юз тутган. Буюк табиатнинг мўьжаз хилқати ўз ақлу тафаккури билан табиатнинг барча тириклиги орасида тенгсизлиги бўлатуриб, шу ақлу тафаккурини ўз қўли билан хиралаштириб, ўзини маьнавий тубанликлар гирдобига отмоқдаки, бу ҳар қандай ақли расо кишини ҳайратлантирмай иложи йўқ. Масалан, маьлумотларга кўра, Буюк Британияда машҳур қўшиқчи Элтон Жон бир хил жинс вакилларининг никоҳдан ўтиб, оила қуришини эркинлик наьмунаси сифатида бутун дунёга кўз – кўз қилмоқда. Энг ёмони шундаки, бундай одамларнинг ёшлар ўртасида минг – минглаб мухлислари бор ва уларнинг бу каби жирканч ишлари ана шу ёшлар онгини заҳарламасдан қолмайди албатта.
Асрлар давомида Шаркда, хусусан, узбек халқида ўз фарзандлари айниқса, қизлар тарбияси, одоб - ахлоқи билан жиддий шуғулланиб келинган, авлодниннг ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишига катта аҳамият берилган. Шу боис, ўзининг тафаккури, одоб – ахлоқи ва буюк хизматлари билан дунёни ҳайратга солган А. Навоий, Бобур Мирзо, Улуғбекдек буюк шахслар, Нодирабегим, Зебунисо ва Увайсий сингари ўнлаб оқилалар халқимиз маьнавиятини бойитган. « Бизнинг улуғ аждодларимиз ўз даврида комил инсон ҳақида бутун бир ахлоқий меьзонлар мажмуини, замонавий тилда айтганда, шарқона ахлоқ коддексини ишлаб чиққанларини эслаш ўринли. Ота – боболаримизнинг онгу тафаккурида асрлар, минг йиллар давомида шаклланиб, сайқал топган ор – номус, уят ва андиша, шарму – ҳаё, ибо ва иффат каби юксак ахлоқий туйғу ва тушунчалар бу коддекснинг асосий маьно – мазмунини ташлкил этади». Аммо бугун баьзан ёшлар ўртасида миллий минталитет, қадриятларимиз ва турмуш тарзимизга хос бўлмаган ёт ва бегона ғоялар, бузғунчи иллатлар таьсирига тушиб қолган ҳолатларга ҳам дуч келиб турибмиз.
Бугун ёшлар маьнавияти ва маданияти билан боғлиқ муоммолардан бири кийиниш маданияти ва унда ғарб маданиятига тақлид, эргашиш масаласи долзарб мавзу бўлиб турибди. Миллий таьлим – тарбия олган, маьнавиятида миллий маданиятимизга ҳурмат ва эьтиқод шаклланган, кийинишда ҳам ўз миллий қиёфасини йўқотмаган ёшларимиз кўп, албатта. Лекин баьзан кўчада, жамоат жойларида очиқ – сочиқ кийиниб юрган ёшларимизни учратиш мумкин. Бу унинг учун “мода”, “замонавийлик” ёки очиқ айтадиган бўлсак, бугун “оммовий маданият “ деб аталган ғарб маданиятига тақлид. Замонавий яшаш яхши, дунё тараққиётидан орқада қолиш керакмас, аммо биз ким, қайси миллат вакили эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Инсоннинг ташқи қиёфаси ҳам унинг қайси миллатга тегишли эканлиги ва қандай маьнавият эгаси эканлигини кўрсатиб турувчи белгилардан ҳисобланади. И. Каримов ” Ёшлик “ талабалар шаҳарчасида талабалар билан бўлган учрашувда кийиниш маданияти ҳақида фикр билдириб, шундай деган эди: “ кийиниш маданиятида албатта миллийлик бўлиши керак. Қолаверса, кийим танлаш ва кийинишда ёшларимиз миллий турмуш тарзимизга, Ўзбекистон шароитига, иқлимимизга мос жиҳатларни инобатга олишса, фойдадан холи бўлмайди “.
«Оммовий маданият » тарғиб қилиётган мода инсоннинг хохлаган алфозда, истаган кийимда жамоат жойида бемалол юришини тарғиб қилишга асосланган қарашлар мажмуи ҳамдир. Ёки буни қўпол тарзда баён этадиган бўлсак, «яримялонғочлик »ни тарғиб этиш. Бу балки бировлар назарида шахсий « эркинлик », « демократия »дир, аммо бу бизнинг асрлар давомида шаклланган урф – одат, удумларимиз, миллий қадриятларимизга мутлоқо туғри келмайди. Бузғунчи кучлар мода деганда, бугун шундай модаларни яратилмоқдаки, улар ўзларининг бежирим, ранго – рангилиги билан ёш йигит - қизларимиз диққат – эьтиборини ўзига тортмокда. Яримёлонғочликка асосланган ушбу модаларнинг олимлар бир катор зарарли тамонларини аниқлаганлар:
1. Одамлар, айниқса, ёшларнинг тарбияси бузилади.

  1. Инсон ҳайвонат оламига яқинлашиб боради.

3. Кишиларнинг, айниқса, аёлларнинг латофати йўқолиб боради.
Аёл табиатнинг бебаҳо муьжизаси. У ўзининг нозиклиги, нафосати, латофати ва гўзаллиги билан ўзига қарама – қарши жинс вакили – эркаклардан ажралиб туради. Шундай экан, аёл киши табиатнинг бу иньомини асрай билиши ва ўз маьнавиятини ҳаё, ибо, иффат фазилатлари билан бойитиб бориши керак, шунда у янада гўзаллашади. Оллоҳ ҳам гўзалликни севгучидир.
Ҳар бир халқнинг ўз кийиниш маданияти, одоб – ахлоқ меёрлари мавжуд. Халқимизнинг бу соҳада ҳам асрлар давомида сайқалланган тажрибаси бор, нима учун бугун биз ғарбнинг палак отиб бораётган яримялонғоч кийиниш маданиятини қабул қилияпмиз? Мода деб ярашса – ярашмаса турли бўлмағур, миллий қиёфамизга номутаносиб кийимларни елкамизга илиб олсак, унда миллий, шарқона қиёфамизга путур етмайдими? Миллий қиёфамизни сақлашга ўзимиз ҳаракат қилмасак, ким бу учун жон куйдиради, бундан ташқари бундай кийимларни елкага илиш билан ўзгаларнинг миллий қиёфамизга дохл килишларига ўз қўлимиз билан йўл очиб бермаймизми ? Зеро, кишининг кийими, ташки кўриниши ҳам унинг ички олами, маьнавиятини акс еттирувчи белгилардан саналади. Инсон ўзининг кимлиги, қайси миллатга мансублигини билиши ва унга содиқ кқлиши бугунги кунда муҳим, бу миллий ўзликни англаш, миллий мансубликдир. Албатта, ҳар соҳада бўлгани каби, умумжаҳон тараққиётидан орқада қолиш керак эмас. Аммо бунга миллий қиёфамизни қурбон қилиш эвазига эмас, аксинча, миллий маьнавиятимизни асос қилган ҳолда, тараққиёт сари юз тутмоқ керак. Шундагина халқни халк, миллатни миллат сифатида сақлаб қолиш мумкин.
Ҳозирги пайтда либослар саноати билан шуғулланувчи ғарбнинг « Кристиан диор », « Версаче », « Пол Маккарти », « Шанель » компаниялари маҳсулотлари дунё бозорида энг юқори ўринларни эгаллайди. Бугунги кунда шу ва шунга ўхшаш компаниялар маҳсулотлари, турли либослари жуда тезлик билан урфга айланаяпти. Бунинг сабаби нимада? Бунинг биринчи сабаби, суньий йўлдошлар, оммовий ахборот воситалари, интернет орқали жаҳонда пайдо бўлаётган кийиниш янгиликлари ҳақида ахборотга эга бўлиш. Иккинчиси, ҳозирги пайтда эркинликка интилиш ҳамда маданиятларнинг ўзаро яқинлашув жараёни билан боглиқ.
Бугунги ёшларимиз эса жуда қизиқувчан, янгиликка ўч. Улар ҳар бир воқеа – ҳодисани эьтиборсиз қолдирмайдилар. Айниқса, дунёда пайдо бўлаётган модалар ҳамиша уларнинг диққат марказида. Тўғриси, баьзи ёшларимиз қайси жойда қандай кийимни кийиш кераклиги, ўзининг бўй – басдига нима ярашишини ўйламайдилар ҳам. Ёшларимиз кийган кийимлари уларнинг муомаласи, юриш – туриши, ҳатти –ҳаракатлари, ўзини тутиши, оғизларидан чиқаётган сўзларига ҳам таьсир этмай қолмайди. Афсуски, бунинг моҳиятини тушунмаган баьзи ота – оналар эса фарзандларига кийиниш маданиятидан ўгит бериш ўрнига айнан уларнинг ўзлари фарзандларига ғарбона, яримялонғоч кийимларни кийишни тавсия этиш орқали фарзандидан «замонавий» бўлишни талаб этаётганлари афсусланарлидир.
Фақат модада кийиниш кишининг замонавийлигини билдирмайди. Замонавийлик, аввало, инсонниниг ички ва ташқи қиёфасининг замонга уйғунлашиши демакдир. Шу маьнода ҳар бир кастюм, либоснинг ўз мазмуни бор. Ривожланган мамлакатларда оиладан ташқари мактабда, ўкув юртларида инсоннинг турли давраларда ўзини тутиши, ўзи учун муносиб кийим танлаш борасида махсус билимлар берилади. Бизда бундай билимлар мактабда « Одобнома », « Оила психологияси », олий ўқув юртларида « Этика », « Эстетика » каби фанларда умумий ўқитилади. Бугунги ёшларимизнинг ғарб модасига муккасидан кетаётгани, улар миллий кийинишни унутдилар, дегани эмас. Ўзбек халкининг миллий кийимлари ҳамиша эьзозда, атлас, адрас, банорас ва беқасам матолар яна урфга кирмокда. Замонавийлик ва миллий уйғунлик акс этган андозаларда тикилган либослар кенг ёйилмокда. Бугун мамлакатимизда ва бутун жаҳонда замонавий кийинишнинг миллий ва замонавий уйғунлашган кўринишлари хам ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда истиқлолдан сўнг тадбиркорлик, инсоннинг ўз истьедодини ривожлантиришга қаратилган имкониятлари натижасида ёшларимиз орасида замонавий кийимларнинг тарих, миллийлик билан уйғунлашган дизайнерлари етишиб чикмоқда. Албатта бу қувончли ҳол. Улар бугун бу либосларни фақат тўю – тантаналарда эмас, иш шароити учун ҳам мослаштириш ниятида изланмоқдалар. Бу ҳам ўзликни англаш, миллий – маьнавий тикланиш жараёни давом этаётган жамиятимиз тараққиёти ва халқимиз миллий - маьнавий қиёфасини тиклашдаги муҳим қадамдир. Шундай экан, ҳар биримизнинг дид, фаросатимизда шарқона тарбиянинг бўлиши, ташқи қиёфамизда ҳам миллийлик муҳимдир.
«Оммовий маданият »нинг бугун бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган, инсонларнинг маьнавиятини ўз мақсади сари етаклашга уринаётган маьнавий таҳдидларидан бири индивидуализм ғоясидир.
Индивидуализм лотинча сўз бўлиб, бўлинмас демакдир. Ушбу ғоя негизида шахснинг жамоадаги автономияси, унинг ўз манфаатларини бошқалардан алоҳида, ҳатто устун кўйиш, ўз қобиғига ўралиб яшашига асосланган қарашлари ташкил этади. « Ҳозирги пайтда оммовий бир хиллик ҳукумрон бўлиб бораётган, кишилар дунёқарашини бошқариш, уларнинг хулқига муайян стандарт қолипларни сингдириш йўлидаги уринишлар табора авж олаётган ва кенг миқиёс касб этаётган бир пайтда индивидуализм узининг ҳам назарий, ҳам амалий кўринишида ана шу ҳодисаларга ўзига хос жавоб реакцияси сифатида намоён бўлмоқда ».
Индивидуализмда шахснинг одомовилигини тушуниш мумкин. Унинг таьсирига тушган ҳар қандай йигит - қиз ўзбилгича яшашга, кўнглига нима келса, шуни амалга оширишга ҳаракат қилишга уринади. У учун ота – она, қариндош - уруғ, маҳалла – кўйнинг аҳамияти йўқ, уларнинг ўз ҳаётига аралашишини ҳам истамайди. Индивидуализм таьсирига тушган киши учун атрофдагиларнинг ҳаёти, ташвиши бегона. Улар фақат ўз ҳаёти, ўз ташвишлари билан банд бўлиб, ўзгалар ҳаёти билан қизиқмайдилар, ҳатто буни ортиқча, деб ҳисоблайдилар ва ўзгаларнинг ҳам у учун қайғуришини истамайдилар. Бундай одамларнинг мавжудлиги албатта жамиятга фойда эмас, чунки маьнавиятида лоқайдлик, бефарқлик кайфияти устун бўлиб ўсган ҳар бир йигит – қиз ўзини оилада мустақил тутишга уринади. Ўз фикрини ўзи маьқуллаб, ҳар доим ўзини ҳақ, деб биладилар. Бу ҳолат ғарб учун шахсий эркинлик, жамиятда шахснинг алоҳида мустақил индивид сифатида намоён бўлиши, деб эьтироф этилади. Кўпчилик бу ҳолатни ижобий баҳолайди. Шахснинг ўз эрки, мустақил қарашларга эга бўлиши яхши, албатта. Аммо ғарбда шахс фикри устун бўлгани каби, шаркда, жамоа фикри устун туради. Бу ҳолатни ҳисобга олсак, индивидуализм ғояси бизнинг маьнавий муҳит, турмуш тарзимиз, миллий аньана ва қадриятларимизга туғри келмайди. Асрлар давомида давом этиб келаётган ота –онага ҳурмат, қон – қариндошлик ришталари, маҳалла – кўйга бўлган муносабат, маҳалла – кўйга бўлган муносабат бизда индивидуализм қарашларига зид ҳолат сифатида шахснинг алоҳида, ҳеч кимни тан олмаслигига изн бермайди. Бизда шахсдан шахс сифатида ва ундан кўпрок жамоа вакили сифатида намоён бўлиш талаб этилади. Аммо бугунги кун мафкуравий жараённи ҳисобга олсак, индивидуализм одамлар, ёшлар қалбини эгаллаб олмайди, деб айтаолмаймиз. Бошқа бузғунчи ғоялар каби индивидуализм ҳам халқимиз, хусусан, ёшларимиз учун маьнавий хатардир. Индивидуализмдек хатарларнинг кучайиб бориши одамларни ўзи туғилиб ўсган юрти ва халқидан безишига, улар қалбида ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларининг барҳам топишига ва энг хатарлиси одамларни ҳамма нарсага лоқайд бўлиб қолишига олиб келади. Донишмандлардан бири лоқайдлик ҳақида шундай деган эди: « Душманлардан қўрқма, нари борса улар сени ўлдиради. Дўстлардан қўркма, нари борса улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрк, улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бефарқ қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади ».
Индивидуализм каби ҳар қандай бузғунчи ғоялар ер юзи бўйлаб ёйилиб бораётган экан, бу ҳолат фақат битта миллат ёки халқ хаёти билан боғлиқ жараён эмас, дунёнинг барча миллат ва элатлари учун мафкуравий хатар, тажаввуздир. Ер юзидаги ҳар бир соғлом маьнавиятли инсонлар мавжуд бузғунчи ғоялар, мафкуралардан ўз миллати, халқини асрашга интилади.
Турли маьнавий таҳдидларнинг кўпайиб бориши бугунги кунда дунёнинг баьзи ҳудудларида катта маьнавий йўкотишларга олиб келиётгани сир эмас. Миллатнинг асрий қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш тарзи издан чиқаётгани, бунинг оқибатида инсон маьнавияти билан боғлик турли муоммоларнинг келиб чиқаётгани, ахлок – одоб, оила ва жамият ҳаёти, онгли яшаш тарзи издан чиқаётганлигини кузатиш мумкин. Шу ўринда И Каримовнинг ушбу сузларини иқтибос тариқасида келтириш мақсадга мувофиқ:
«Маьнавиятимизга карши каратилган ҳар кандай хуруж – бу миллатимизни миллат қиладиган, асрлар, минг йиллар давомида аждодлардан авлодларга утиб келаётган ўзига хос ва ўзига мос хусусиятларга, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғусига, бизни доимий равишда тадрижий тараққиётга чорлайдиган, шу йўлдаги барча асорат ва иллатлардан халос бўлиб, озод ва фаровон хаёт барпо этишдек эзгу мақсадларимизга катта зарба берадиган мудҳиш хавф – хатарларни англатади ».

Download 276.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling