Режа: Бугун инсоният тараққиёти турли таҳдидлар


Download 276.54 Kb.
bet2/4
Sana04.11.2023
Hajmi276.54 Kb.
#1745690
1   2   3   4
Bog'liq
1403844393 47512

« Оммовий маданият »
ва унинг тамоиллари
Шу ўринда «оммовий маданият» тушунчасининг келиб чикишига бир назар ташласак, ушбу тушунча ХIX аср охири XX аср бошларида ғарб мамлакатларида пайдо булди. «Оммовий маданият» инсоннинг интим хохишларини ва кўпроқ лаззатланиш ғоясини тарғиб этишга асосланади. У севги, мода ва кўнгилхушлик воситалари ёрдамида инсоннинг нафсоний туйғуларини қондиришни назарда тутади. Масалан, XX асрнинг 50 – 60 йилларига қадрият сифатида қаралди. Оқибатда ғарбнинг ўзида бир қатор муоммолар пайдо булди: туғилишнинг кескин камайиб кетиши, оиланинг муқаддаслигига путур етиши ва аёлга бўлган ҳурматнинг йуқолишига олиб келди. Бугун ғарбда « оммовий маданият » таьсирида оила деган муқаддас даргоҳга зиён етмокда. Ҳатто бир қатор ғарб мамлакатларининг « қариётган мамлакатлар » қаторидан жой олишида ҳам « оммовий маданият »нинг таьсири, ҳиссаси йўқ эмас.
Ер юзига бало – қазодек ёйилиб, ёпирилиб бораётган, афсуски, минглаб ёшларни ўз домига тортаётган, миллий ахлоқ ва демократик қадриятларга зид ғоялар, ҳатто инсонийликка тескари иллатлар ва ҳатти - ҳаракатларни ўзида мужассам этган, ғарбона тилда айтганда « оммовий маданият » бугун турли мунозара мавзусидир. « Олимлар ва зиёлилар бу иборани ижобий ва салбий маьнода ишлатадилар. Ижобий маьнода бу тушунча халқ оғзаки ижоди, аньана ва қадриятларининг кўринишини ифодалайди. Салбий маьнода эса ғараз кишилар тамонидан ўйлаб топилган ғоялар, меёрлар, одатлар мажмуи бўлиб, у ўзгалар онгига зўрлаб тиқиштирилади. Шу маьнода « оммовий маданият » тушунчаси қўштирнок ичида ишлатилганда маьнавий таҳдидларни қамраб олувчи омил сифатида тушунилади ».
И. Каримов « оммовий маданият » тушунчасига изоҳ берар экан: « оммовий маданият » ниқоби остида ахлоқий бузуқлик, зўравонлик, индувидуализм ва эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халкларнинг неча минг йиллик аньана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маьнавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлардир », – деганда ҳақ гапни айтган эди.
“ Оммовий маданият “нинг энг хунук иллатлари, олға сурган ғаразли ғояларидан бири бу, кўнгилхушлик ғоясидир. Кўнгилхушлик ғояси деганда, инсоннинг турмуш ташвишларидан бир оз бўлса-да чалғиш, ўзининг буш вақтини мазмунли ўтказишни тушуниш ҳам мумкин, агар буни холис, самимий изоҳласак. Ҳар қандай соғлом маьнавиятли инсонлар ўз ҳаётининг ҳар бир дақиқасидан оқилона фойдалангани ҳолда, ўзи ва бошқаларга фойда келтирадиган фаьолият билан шуғулланишга интилади. Соф ниятда, эзгу машғулотлар билан ўзининг бўш вақтини файзли, ўз талант, қобилиятидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Аммо биз ушбу мавзуда тилга олаётган кўнгилхушлик ғояси тамомила бошқа, инсоннинг инсонлигига зид, маьнавий оламини тубанликнинг энг чуқур жарликлари сари етаклашга қаратилган, ақлсиз кўнгилнинг тубан майлларини қондиришга интилгани билан ўзига хос характерланади. Бугунги «оммовий маданият», бузғунчи кучлар тамонидан оғиз кўпиртириб жар солинаётган кўнгилхушлик ғояси инсоннинг ҳаёт лаззаларидан хохлаган вақт, истаган ерда ва истаганча лаззатланиш, ҳузур қилиш, бу йулда ҳеч нарсадан қайтмасликни тарғиб қилиш орқали маишатга изн беради. Оқибатда ғарбни маьнавий тубанлик сари ундаб жар ёқасига етаклаб келган кўнгилхушлик ғояси бугун шарққа ҳам маьнавий таҳдид бўлиб турибди. Томас Вульфнинг « Манманлик ўти » романида ёш молиячи « шаҳвоний ҳирсларга чўкиб кетган » Нью – Йорк фарзанди бўлганлиги учун ҳам хотини ва қизининг ҳаётига зомин бўлади. Айрим маьлумотларга кўра, бугун Британия болаларининг 34 фоизи никоҳсиз туғилмокда, тахминан шунча микдордаги катта ёшлилар ажрашиш аламидан азият чекмоқда. АКШда камалганларнинг ярмидан кўпи бузилган оилалар фарзандларидир. Бундай статистик маьлумотларни узоқ давом эттириш мумкин. Мана кунгилхушлик ғояси берган мевалар. “ Оммовий маданият “ нинг кўнгилхушлик ғояси инсонни маьнавий тубанлик сари етаклайди. Ғарбда унинг макони сершовқин мусиқалари, турли – туман рангли чироқлар билан безалган тунги барлар. Минглаб ёшларни ўзига оҳанграбодек чорлаётган бу тунги барларнинг мижозлари, афсуски, кундан – кунга кўпайиб бормоқда. Тунги барлар. Балки улар кимларнингдир иқтисодий манфаати учун, холис максадда ташкил этилгандир. Аммо бугунги тунги барларнинг аксарият мухлислари бу ёшлар, ҳали она сути оғзидан кетмаган, кайфу – сафога берилган, кўнгилхушликка муккасидан кетган ёш йигит – қизлардир. Энг ачинарли тамони шундаки, тунги барлар ичкиликбозлик, турли тартибсизлик ва гиёхвандлик кучасидаги бекат вазифасини ўтамокда. Ғарбда тунги барларларда санғиш аксарият ота – оналар тамонидан табиий ҳол сифатида қабул қилинади. Ю. Хабермас каби соғлом фикрли одамлар фикрича: « Ғарб мамлакатларидаги ёмғирдан кейинги қўзиқориндек тунги барларнинг кўпайиши одамларда мардлик,жасорат ва ҳалоллик каби сифатларнинг йуқолишига олиб келди ».

Download 276.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling