Режа: Бугун инсоният тараққиёти турли таҳдидлар
Download 276.54 Kb.
|
1403844393 47512
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бугун кўнгилхушлик ғояси Индивидуализм каби инсон маьнавиятига ёпишаётган иллатлар Бугун инсоният тараққиёти турли таҳдидлар
Маънавий тахдидлар, уларни олдини олиш зарурати. Глобаллашув даври ва маьнавий тахдидлар. Режа: Бугун инсоният тараққиёти турли таҳдидлар Бугун кўнгилхушлик ғояси Индивидуализм каби инсон маьнавиятига ёпишаётган иллатлар Бугун инсоният тараққиёти турли таҳдидлар таъсирида кечмоқда. Инсониятнинг хавфсизлик ва барқарорлигига раҳна солишга, ҳатто унинг ҳаётини издан чиқаришга қаратилган таҳдидлар кундан – кунга кучайиб бормоқда. И. Каримов ўзининг “Ўзбекистон ХXI асрга бўсағасида хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари “ номли асарида таькидлаганидек, афсуски, бу таҳдидларнинг ҳаммасини ҳам олдиндан кўра билишга ҳамма вақт ҳам муваффақ бўлинмаётир. Ушбу таҳдидлар дунёнинг турли бузғунчи кучлари тамонидан шундай устакорлик билан тарқатилмоқдаки, у ўзининг жозибали таьсир кучи орқали кўплаб инсонларни кундан – кунга ўз домига тортиб бормоқда. Ш. Пахрутдинов ўзининг “Таҳдид тушунчаси : назария ва амалиёт“ рисоласида таҳдидларни шартли равишда бир неча турларга ажратиб кўрсатади: иқтисодий, социал, сиёсий, ҳарбий, табиий – иқлимий. Унинг фикрича, “ таҳдид” деганда инсон ҳаётий фаолияти, умуман, яшашни чигаллаштирувчи ҳамда аниқ тарихий давр давомида аниқ мақсад учун йўналтирилган ижтимоий структурани, тўғрироғи, давлатнинг сиёсий асосини заифлаштирувчи, қолаверса, емиришга қаратилган маҳаллий, ҳудудий, минтақавий ва ниҳоят, умумсайёравий салбий омилларнинг “ кириб келиши “ туфайли юз берувчи макон ва замонда муайян салбий сиёсий, ижтимоий ва тарихий вазиятни тушуниш мумкин. Ҳозирги пайтда инсоният ҳаётига катта хавф туғдираётган халқаро терроризм, диний экстримизм, наркоагрессия ва СПИД сингари офатлар ҳам одамлар ҳаётига реал офат эканлиги ҳаммамизга маьлум. Лекин бугунги кунда ҳамма ҳам билавермайдиган, ошкора кўзга ташланмайдиган, маьнавий ҳаётимизни издан чиқаришга қаратилган жиддий хатарлар ҳам борки, улар инсонни ўзлигидан айиришга, маьнавий дунёсини тубанлик, жаҳолат иллатлари билан тўлдиришга, ҳатто инсон ҳаётини издан чиқариб юбориши билан хавфлидир. Инсон маьнавиятини ўз измига солишга қаратилган турли таҳдид, хавф – хатарлар ялпи глобаллашув жараёнлари таьсирида, ахборот оламидаги янгиликлар билан ниқобланган ҳолда жамият ҳаётига шу қадар шиддат ва катта куч билан кириб келмоқдаки, уларнинг тузатиб бўлмайдиган зарарини ҳамма ҳам англайолмайди, буни фақат кенг фикрлайдиган, бу бузғунчи, хавфли офатнинг моҳиятини англайоладиган одамларгина тушуниб етадилар. Бугун инсониятга бўлаётган таҳдидларнинг энг хатарлиси ҳарбий ёки иқтисодий таҳдидлар эмас, балки маьнавий – мафкуравий таҳдидлардир. Зеро, инсон маьнавиятини эгаллашга қаратилган ҳар қандай мафкура инсонни бемалол ўз таьсирига бўйсундираолади. Буни биз узоқдан эмас, яқин кунларда мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигига қилинган турли таҳдидлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Энг сўнгги таҳдид сифатида Андижон воқиаларини оладиган бўлсак, бузғунчи кучлар турли туҳмат, бўҳтон ва уйдирмалар орқали халқнинг фикрини чалғитишга, айрим одамлар маьнавиятини эгаллаб, мамлакатда тўс – тўпалон уюштириш, осойишта яшаётган бутун бир халқ ҳаётини издан чиқаришга ҳаракат қилишди. Глабаллашув жараёнлари жадаллашиб бораётган бугунги кунда мафкуравий, ғоявий, маънавий таҳдидлар мамлакатимиз келажаги учун энг катта хавф-хатарлардан бири бўлиб қолмоқда. Илм-фан, техника ютуқлари ривожланиб бораётган бугунги кунда бундай таҳдидлар янада хавфлироқ бўлиб бормоқда. Миллий маънавиятга қарши қаратилган таҳдидлар ҳақида гапириб И.А.Каримов шундай дейдилар: “Бинобарин, маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин”. Мафкуравий, ғоявий, маънавий тахдидларни ўз вақтида сеза олмаслик ёки унга эътиборсизлик тузатиш қийин бўлган ҳолатларга олиб келиши мумкин. Табиатда бўшлиқ бўлмагани сингари жамиятнинг маънавий ҳаётида ҳам бўшлиқ бўлмаслиги керак, қарамлик йилларида босқинчиларнинг миллий маънавиятимизни йўқотишга қаратилган сиёсати оқибатида юзага келган бўшлиқни инсоний фазилатларнинг ўрнига қабихлик, бузуқлик, ваҳшийлик сингари иллатлар тўлдирган эди. Бундай иллатларнинг илдиз отиб кетиши, маънавий қашшоқлик халқимиз орасидаги меҳр-оқибатлилик, миллатпарварлик, фидоийлик сингари фазилатларнинг йўқолиб боришига сабабчи бўлаётган эди. Мафкуравий, ғоявий, маънавий тахдидларни олдини олишнинг асосий йўли миллий-маънавий тикланишга эришиш, миллий маънавиятни юксалтиришдир. Атрофга назар ташлар эканмиз бундай тахдидлар оқибатида дунёнинг айрим худудларида маънавий йўқотишлар содир бўлаётганлигини, бутун бошлиқ миллатларнинг асрлар мобайнида тўплаб келган маънавий мерослари йўқолиб бораётганлигини, уларнинг турмуш тарзлари, миллий менталитетлари издан чиқаётганлигини кўриш мумкин. Мафкуравий, ғоявий, маънавий тахдидларнинг энг хавфли томони шундан иборатки у жамият аъзоларини энг авваламбор, ёшларни ўз ватанига, халқига, миллатига бўлган мухаббатини сўндиради, улардаги миллатпарварлик, ватанпарварлик ғояларидан чалғитиб, уларни бефарқ кишиларга айлантиради. И.А.Каримов миллий-маънавий тикланиш йўлидаги таҳдид тўғрисида гапириб шундай дейди “Маънавий тахдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғояий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим, деб ўйлайман”. Маьнавиятга бўлаётган таҳдидларнинг хавфли тамони шундаки, бузғунчи кучлар ўзларига нишон қилиб, авваломбор, барчамизнинг энг азиз, энг катта бойлигимиз, кўзимиз қораси бўлмиш ёшларимизни танлашмоқда, турли ниқоблар, биринчи галда сўз ва фикр эркинлиги, инсон ва жамият эркинлиги деб аталган ниқоблар билан уларнинг фикрини чалғитишга, замонавий усул ва воситалар орқали уларнинг ҳали мурғак қалбларини эгаллашга интилмоқдалар. Улар иложи борича, ёшлар онгида асрлар давомида шаклланиб келган миллий қадриятларга нисбатан беписандлик, ҳурматсизлик кайфиятини уйғотиб, ўз мафкураси ва ғоясини сингдиришга интилмоқдалар. Халкаро майдонда юз бераётган ижтимоий – сиёсий жараёнга назар ташласак, турли сиёсий кучлар ўзларининг стратегик максадларига интилиб, « эркинлик » ва « демократия » ниқоби остида фаол ҳаракатда. Бу бузғунчи кучлар ўз фаьолиятларини ҳамон усталик, силлиқлик билан, бежирим безаклар билан олиб бормокдаки, ҳар кандай кишини манфур ниятлари гирдобига тортиш имконига эга. Бу кучлар ўз ниятлари йулида миллионлаб маблағларни аяётганлари йўк, улар ер юзининг истаган нуктасида, истаган халқни ўзлигидан айириш ва ўз таьсир доирасига олишни ният қилиб, бунинг ортидан миллионлаб фойда, даромадни кўзлаб иш юритмоқдалар. Инсоният тарихи давомида ҳар бир халк шаклланиши асносида унинг миллий маьнавияти, маданияти ҳам ўз шакл – шамойилини топиб борди. Маьнавият бобида шарқона ва ғарбона қарашлар вужудга келди. Ҳар бир қутб маьнавиятининг ўзига хос тамонлари бўлиб, уларнинг ўзаро номутаносиб тамонлари ҳам мавжуд. Шарқ маьнавияти каби ғарб маьнавиятининг ҳам бой имкониятлари, фазилатлари бугунги ғарб дунёси маьнавий оламини бойитиб келмокда. Бугун ғарб маьнавияти билан боғлик қарашлар сифатида тараққиётнинг сўнгги даврига хос шундай тушунчалар пайдо бўлдики, афсуски, уларнинг баьзилари ҳатто бугун ғарб дунёсинидаги соғлом маьнавиятли инсонлар қалбини ларзага солгани ҳолда, шарқона маьнавиятга нисбатан ғоявий таҳдид, тажаввуз сифатида намоён бўлмокда. Ҳатто ғарбнинг ўзи хам бугун ўзини ожиз сезаётган бузғунчи кучлар дунёга шундай иллатларни тарғиб – ташвиқ этмокдаларки, бу ташвиқотлар замирида инсон маьнавияти, ахлоқи, миллат манфаати билан боғлик ғоялар ётибдики, бутун бир халқ, миллат тақдири, келажак авлод ҳаёти хавф остида. Катта имкониятга эга бу кучлар ўз мафкурасини сингдиришга, минг йиллик азалий ва муқаддас қадриятларимиздан Ғарб қадриятларини устун қўйишга уринади. Улар бу қадриятларининг тарихини, мазмун – моҳиятини ҳеч қачон холис тушунтирмайди, аксинча, уларнинг маьноси ва фалсафасини ўз ғаразли мақсадларига мослаб, сохталаштириб жорий этишга ҳаракат қилади. Улар ўз ғаразли мақсадларини “эркинлик“, “ демократия “ сингари чиройли сўзлар билан безаб, ўраб – чирмаб, дунё халқлари турмуш тарзига киритишга зўр бериб уринмоқдалар. Ҳозирги кунда Ғарб дунёсида эркинликни ниқоб қилиб олган айрим кимсалар нафақат бизнинг миллий аньаналаримиз, балки барча халқлар учун қадрли бўлган инсонийлик ақидаларига тўғри келмайдиган турли бузғунчиликларни оммовий ахборот воситалари орқали очиқдан – очиқ тарғиб этаётганини кўриб турибмиз. Натижада бугун одамларни, хусусан, ёшларни бузғунчи иллатлар таьсиридан ҳимоя қилиш масаласи давримизнинг долзарб муоммосига айланган. Афсуски, бугун жамиятимзда баьзан бу таьсирлар гирдобига тушиб қолиб, ўз ҳаётини издан чиқарган, жаҳолат, бузғунчиликлар тузоғига тушиб қолган кимсаларнинг пайдо бўлаётгани сир эмас. «Ҳозирги вактда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча асл маьнавий кадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб караш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараккиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жахонда бамисоли бало – қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш наьқадар муҳим эканлигини англаб олмоқда». Бугунги кунда дунёдаги соглом маьнавиятли инсонларни ташвишга солиб келаётган иллатлар сифатида бузғунчи кучлар тамонидан тарғиб – ташвиқ қилинаётган « оммовий маданият », индувидуализм, эгоцентризм сингари иллатларни мисол келтиришимиз мумкин.
Download 276.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling