Режа Бюджет ҳисобининг предмети ва услубий асослари
Ўзбекистон Республикасида бюджет ҳисобини ташкил этиш
Download 45.35 Kb.
|
1-мавзу. Маъруза. 22. (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳаллий молия органларининг функциялари.
Ўзбекистон Республикасида бюджет ҳисобини ташкил этиш.
Бюджет ҳисобини ташкил этиш молия органлари ва бюджет ташкилотларини раҳбарлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширади. Бюджет ҳисобининг услубий асосларини бюджет ижроси бухгалтерия ҳисобига оид қабул қилинган Қонуний ҳужжатлар ташкил этади. Мамлакатнинг давлат бюджети ижросининг ҳисоби устидан умумий услубий раҳбарлик Молия вазирлигига юклатилган. Молия вазирлигини давлат бюджети ижросининг ҳисоби бўйича функциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 1) мамлакатнинг давлат бюджети ижросининг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва унинг ижроси тўғрисида хисобот тузишга услубий раҳбарликни амалга ошириш; 2) бюджет ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва бюджет ижроси тўғрисида ҳисоботлар тузиш бўйича молия органлари, бюджет ташкилотлари ва бошқалар учун йўриқномалар ва услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш; 3) жорий бухгалтерия ҳисобининг счётлар режасини ва счётлар корреспонденцияларини, бухгалтерия регистрлари ва бошланғич ҳужжатлар шаклларини, ҳужжатлар айланиши тартибини, ҳисоботларнинг ҳажмлари ва шаклларини белгилаш; 4) республика бюджети ижросини тўғридан тўғри амалга ошириш; 5) республика бюджети ижроси тўғрисида хисобот тузиш; 6) мамлакатнинг давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар молия органларининг функциялари қуйидагилардан иборат: 1) ижро этаётган бюджетларнинг ҳисобини тўғридан тўғри юритиш ва бу бюджетлар ижроси тўғрисида ҳисоботлар тузиш; 2) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман бюджети ижроси тўғрисида йиғма ҳисоботларни тузиш. Маҳаллий молия органларининг функциялари. Маҳаллий молия органлари тегишли бюджетлар даромадларини ва харажатларини, уларнинг пул маблағларини, фондларини, ссудаларни, бюджетлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни, бошқа бюджетларга берилган ва улардан олинган маблағларни ва бюджет ижроси натижаларини ҳисобга олади ҳамда улар томонидан молиялаштирилаётган бюджет ташкилотларида ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилинишини текширади. Маҳаллий молия органлари республика бюджетини касса ижросининг ҳисоби бўйича ва молиялаштиришга доир операцияларни банклар томонидан бажарилишини назорат қилади. Маҳаллий молия органлари маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатларини аналитик ҳисобини олиб боради. Download 45.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling