Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари функциялари.
Мамлакатнинг давлат бюджетини касса ижроси ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юклатилган. Улар республика бюджетининг касса даромадлари ва касса харажатларини ҳамда маҳаллий бюджетлар маблағларининг ҳисобини олиб боради, республика бюджетини касса ижроси бўйича ҳисоботларни тузади, республика бюджети даромадлари ва харажатларининг аналитик ҳисобини олиб боради.
Бюджет ташкилотларининг функциялари. Бюджет ташкилотлари харажатлар сметалари ижросининг бухгалтерия ҳисобини амалга оширади ва бу сметалар ижроси тўғрисида ҳисоботларни тузади.
Асосий тушунчалар ва атамалар
Бюджет жараёни, бюджет даромади, бюджет ҳаражати, бюджет ссудаси, бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоблашувлар, айланма касса маблағлари қолдиги, молия йили, республика бюджети, Қорақолпоғистон Республикасининг бюджети, маҳаллий бюджет, бюджет трансфертлари, Давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилоти, ҳисобваракд.
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
Бюджет ҳисоби фани предмети нимани ургатади?
Бюджет ҳисобининг мақсади, вазифалари нималардан иборат?
Бюджет ҳисобининг объектларини тавсифлаб беринг?
Бюджет ҳисобининг услубий асослари нималардан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |