Режа. Давлат бюджетининг моҳияти. Давлат бюджетининг функциялари. Давлат бюджетининг аҳамияти


Download 57.23 Kb.
bet3/14
Sana19.06.2023
Hajmi57.23 Kb.
#1603237
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
davlar budjeti

3. Давлат бюджетининг аҳамияти.
Давлат бюджети мамлакат-нинг молия тизимида марказий ўринни эгаллайди. Марказлаш-тирилган пул фондини шакллантириш орқали унинг ёрдамида катта ҳажмдаги молиявий ресурслар давлатнинг қўлида тўпланади ва улар умумдавлат эҳтиёжларини қондиришга сарф этилади. Давлат бюджети умумдавлат манфаатларини инобатга олган ҳолда усту-вор йўналишлар учун молиявий ресурсларни концентрация қилиш-да асосий инструмент бўлиб хизмат қилади.
Устувор йўналишларга Давлат бюджети ёрдамида молиявий ресурсларни концентрация қилиш бир неча усуллар ёрдамида амал-га оширилиши мумкин. Айрим ҳолларда, иқтисодиёт етакчи тар-моқларининг жадал суръатлар билан ривожланишини таъминлаш мақсадида бюджет ассигнованияларининг ҳажми оширилади. Бош-қа ҳолларда эса, ўша секторлардан маблағларни Давлат бюджетига олишда қулай режим (шароит) яратилади.
Давлат бюджети иқтисодиёт алоҳида тармоқларининг ривож-ланишида асосий манба ролини ҳам ўйнаши мумкин. Масалан, илмий-техника тараққиёти асосида миллий иқтисодиётда янги тар-моқ вужудга келаётган бўлса, унинг пайдо бўлишини ҳозирги ша-роитда бюджетдан молиялаштиришсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Фаолият кўрсатаётган субъектларнинг молиявий барқарорли-гини таъминлашда бюджет катта аҳамият касб этади. Турли объек-тив ва субъектив омилларнинг таъсири остида айрим субъектлар-нинг ўз молиявий ресурслари уларнинг соғлом фаолият кўрсатиши учун етарли бўлмай қолганда четдан маблағ жалб қилишга эҳтиёж туғилади. Бундай шароитда Давлат бюджети тартибга солувчи ман-ба сифатида майдонга чиқиши мумкин. Албатта, бундай ҳоллар-нинг барчасида Давлат бюджетининг маблағлари субъектларнинг ўз манбалари, тармоқ ичидаги ресурслар, банк кредитларидан сўнг охирги тартибга солувчи манба сифатида фойдаланилади.
Субъектларнинг фаолиятини молиявий ресурслар билан таъ-минлашда Давлат бюджетининг тартибга солувчи роли қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
– молиявий ресурсларга бўлган янги талабни келгуси бюджет йилида бюджетнинг харажатлари таркибига киритиш;
– молиявий ресурсларга бўлган қўшимча эҳтиёжни мавжуд бўлган бюджет ресурсларини манёвр қилиш, яъни бюджет кредит-ларини бир объектдан иккинчисига ўтказиш. Бундай имкониятнинг мавжуд эканлиги амалиётда айрим субъектларнинг ўзларига тақдим этилган молиявий ресурсларни тўлиқ ўзлаштиришнинг уддасидан чиқа олмаслиги билан белгиланади;
– қўшимча эҳтиёжни ҳукуматнинг захира фондлари ҳисоби-дан қоплаш ва бошқалар.
Давлат бюджети миллий иқтисодиёт корхоналарини техни-кавий жиҳатдан қайта қуроллантиришда алоҳида аҳамиятга эга. Бюджетдан иқтисодиётга қилинаётган харажатлар ва марказлашти-рилган инвестицияларни молиялаштириш, энг аввало, ана шу мақсадларга хизмат қилади.
Айниқса, ижтимоий соҳа (маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, фан, ижтимоий таъминот) харажатларини молиялашти-риш, оилаларга ижтимоий нафақа бериш, аҳоли учун ижтимоий аҳамият касб этган хизматлар баҳосидаги фарқларни бюджетдан қоплаш, давлат ҳокимияти органлари, бошқарув ва суд органлари-ни сақлаш, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларини молия-лаштириш, мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ка-би вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлашда Давлат бюджетининг аҳамияти жуда беқиёсдир.

Download 57.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling