Режа: Давлат ва тармоқлар санитария назорати органлари
Download 41.23 Kb.
|
3-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1. Давлат ва тармоқлар санитария назорати органлари
- Назорат саволлари
3-мавзу. Cервис корхоналарида санитария назорати Режа: 1. Давлат ва тармоқлар санитария назорати органлари 2. Огоҳлантирувчи давлат санитария назорати ва унинг мақади 3. Жорий давлат санитария назорати ва унинг мақсади Таянч иборалар: давлат санитария назорати; «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги қонун; Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси; СЭС; СЭС ходимлари штати; тармоқ санитария-эпидемиология хизматлари; жамоа санитария назорати; огоҳлантирувчи, яъни олдини олувчи санитария назорати; жорий санитария назорати; огоҳлантирувчи санитария назорати мақсади; санитария назоратини ўтказишнинг асосий точкалари; назорат мақсади; корхона ҳудуди; ишлаб чиқариш цехлари ва омборхоналар; ишлаб чиқариш технологияси; хом ашё ва маҳсулотлар сифати; тайёр маҳсулотлар сифати; санитария журнали; заҳарланиш, юқумли ва касбий касалликлар; режа бўйича ва режадан ташқари. 3.1. Давлат ва тармоқлар санитария назорати органлари Давлат санитария назорати – бу санитария қонунлари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш, уларга чек қўйишга қаратилган санитария-эпидемиология хизматининг фаолиятидир. Давлат санитария-эпидемиология хизмати Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги қонунга кўра ташкил қилинган. Ушбу қонунга биноан республика ҳудудида жойлашган барча идоралар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва бирлашмалар, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан ва мулк шаклидан қатъий назар, гигиена-санитария меъёр ва қоидаларига итоат қилишлари шарт ва давлат санитария назорати билан қамраб олиниши керак. Республика давлат санитария-эпидемиология хизматининг барча идоралари бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бирлашмалар томонидан санитария ва гигиена меъёр ва қоидаларига риоя қилишлари ўстидан давлат санитария назоратини амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология хизмати идораларини Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси бошқариб боради. Вазирлар Маҳкамаси томонидан қўмитага бош врач тайинланади. Бош врач республикада санитария назоратини ташкил қилади ва амалга оширади. Санитария-эпидемиология назоратининг амалий идораси сифатида жойларда ташкил қилинган санитария-эпидемиология станциялари (СЭС) ташкил қилинган (чизма 1). Чизма 1. Республика санитария-эпидемиология назорати органлари. Вилоят, шаҳар ва туманлар СЭСлари асосий ишларни бажарувчи таббий-профилактик муассаса ҳисобланиб, санитарияга дои рва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ўтказилишини таъминлайди ҳамда давлат санитария назоратини амалга оширади. Шунингдек, СЭСлар олдини олиш (огоҳлантириш) ва жорий санитария назоратларини олиб боради. СЭС ходимлари штатига бошқа соҳалар билан бир қаторда овқатланиш гигиенаси бўйича врачлар штатлари киритилади. Санитария-эпидемиология станцияларнинг бош врачлари, уларнинг муовинлари ва овқатланиш гигиенаси бўйича врачлар ўзлари тасарруфидаги овқатланиш корхоналарига ҳеч қандай рухсатсиз киришлари, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотларининг ва хом ашёларнинг сифатини ҳамда корхонанинг санитарик ҳолатини текширишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология хизматидан ташқари тармоқ санитария-эпидемиология хизматлари ҳам ташкил қилинган (чизма 2). 5. Ўзбекистон ҳаво йўллари санитария-эпидемиология хизмати 6. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия санитария-эпидемиология хизмати Чизма 2. Тармоқ санитария-эпидемиология хизматлари. Давлат санитария-эпидемиология хизмати идоралари ва мансабдор шахслари тармоқлар санитария-эпидемиология хизматларига умумий раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини уйғунлаштиради ва текширувлардан ўтказиб боради. Корхона, ташкилот ва ўқув муассасалари ходимларига ва талабаларига хизмат қиладиган овқатланиш корхоналарида санитария ва гигиена меъёр ва қоидаларига риоя қилишини ва санитария ҳолатини назорат қилиш учун улар касаба уюшмалари қўмиталарининг қошида жамоа санитария назорати ташкил қилинади. Жамоа санитария назорати жойларида давлат ва тармоқлар СЭСлари билан ҳамкорликда фаолият юритади. Назорат саволлари: 1. Давлат санитария назорати - бу қандай фаолият? 2. Давлат санитария-эпидемиология хизмати қайси қонунга кўра ташкил қилинган? 3. Давлат санитария-эпидемиология хизмати идораларини республикада қайси орган бошқаради? 4. Санитария-эпидемиология станциялари қаерларда ташкил қилинади ва нима билан шуғулланади? 5. Тармоқ санитария-эпидемиология станциялари қайси тармоқларда ташкил қилинган? 6. Овқатланиш корхонасининг санитар ҳолатини текшириш учун корхона, ташкилот ва ўқув муассасалари касаба уюшмалари қошида қандай жамоа ташкил қилинади? Download 41.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling