Режа: Давлат ва тармоқлар санитария назорати органлари


Огоҳлантирувчи давлат санитария назорати ва унинг мақади


Download 41.23 Kb.
bet2/3
Sana22.02.2023
Hajmi41.23 Kb.
#1222628
1   2   3
Bog'liq
3-МАВЗУ

3.2. Огоҳлантирувчи давлат санитария назорати ва унинг мақади

Овқатланиш соҳасида санитария-эпидемиология назорати корхона биноси лойиҳасини тузишдан фойдаланишга топширгунча ва иш фаолияти даврида ҳам амалга оширилади. Жойлардаги санитария-эпидемиология органларининг хулосасисиз янги қурилган, реконструкция қилинган ёки бошқа биноларда жойлашган овқатланиш корхоналарининг биронтасига ҳам фаолият юритишга рухсат берилмайди.


Ўтказиш вақтига ва мақсадига қараб давлат санитария назорати икки хилга бўлинади (чизма 3).



Чизма 3. Давлат санитария назорати турлари.


Ҳар бир назорат турининг олдига аниқ мақсад қўйилади. Масалан, олдини олувчи, яъни огоҳлантирувчи санитария назоратининг мақсади санитария-эпидемиология меъёр ва қоидаларига жавоб берадиган овқатланиш корхонасини ишга туширишга тайёрлаш ва унда истеъмолчи ҳаёти, соғлиги, мол-мулкига ҳамда атроф-муҳит учун безарар овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун дастлаб шароит яратишдан иборат. Шу боисдан ҳам огоҳлантирувчи, яъни олдини олувчи санитария назорати корхона биносини фойдаланишга топшириш вақтигача ўтказилади.


Олдини олувчи, яъни огоҳлантирувчи санитария назорати қурилаётган, реконструкция қилинаётган ёки бошқа биноларда жойлаштирилаётган овқатланиш корхоналарининг қуйидаги точкаларида ўтказилади (чизма 4).



Чизма 4. Олдини олувчи санитария назоратини ўтказишнинг асосий точкалари.

Янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган ёки бошқа бинолар таркибида жойлаштирилишга мўлжалланаётган овқатланиш корхоналарининг лойиҳасини санитария назоратидан ўтказишда санитария-эпидемиология назорати органлари ходимлари ишлаб чиқариш цехлар ва омборхоналар ва ёрдамчи хоналарнинг қутбларга нисбатан жойлаштирилиши, хом ашёларга технологик ишлов бери шва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнлари кетм-кетлигининг таъминланганлиги, ходимлар учун микроиқлим шароитларининг яратилиши лойиҳада назарда тутилганлигини, ички сув ва канализация қувурлари билан таъминланганлигини, ахлат жойларининг ва ураларининг ҳамда корхона ҳовлисини кўкаламзорлаштиришнинг назарда тутилганлик масалаларини текширади.


Қурилиш майдончаларини санитария назоратидан ўтказиш даврида санитария-эпидемиология органлари ходимлари томонидан қурилиш майдончаси грунтининг ва ерости сувлари сатҳининг санитария-гигиена меъёр ва талабларига мос келиши майдончада ёки унга яқин жойда ташқи сув ва канализация қувурларининг мавжудлиги текширилиши керак.
Агар корхона биноси марказлаштирилган сув қувурлари бўлмаган жойларда жойлаштирилаётганда жойлардаги санитария назорати органлари ходимлари қурилиши жойидаги сув манбаларини гигиеник талабларга нисбатан теширувдан ўтказади ва қайси сув манбасидан фойдаланиш кераклиги тўғрисида рухсатнома беради. Агар сув манбаларининг биронтаси ҳам гигиеник талабларга жавоб бермаса, гигиеник талабларга жавоб берадиган манбалардан ташиб келтириладиган сувдан фойдаланишга рухсат беради.
Янги қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган бино лойиҳасини санитария ва гигиена нуқтаи назаридан текширувдан ўтказишда лойиҳада назарда тутилган гигиеник талабларнинг таъминланганлиги, иситиш приборларини, ички сув ва кнализация қувурларини жойлаштириш ҳолати, корхона асосий эшикларининг «Шамол гули»га нисбатан қандай жойлаштирилганлик масалалари ва корхона ҳовлисининг ободонлаштирилган даражаси назоратдан ўтказилади.
Назорат саволлари:
1. Санитария-эпидемиология назорати ўтказиш вақти ва мақсадига қараб неча турга бўйсинади?
2. Огоҳлантирувчи, яъни олдини олувчи санитария назоратининг мақсади нимадан иборат?
3. Огоҳлантирувчи, яъни олдини олувчи санитария назорати қайси точкаларда ўтказилади?
4. Огоҳлантирувчи, яъни олдини олувчи санитария назоратининг ҳар бир точкасида қайси масалалар текширилади?


Download 41.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling