Режа: Эконометрик моделларнинг иқтисодий таҳлилида верификация босқичининг аҳамияти
Download 24.06 Kb.
|
ЭКОНОМЕТРИКА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Верификация қилишнинг зарурлиги
- Верификациянинг мазмуни ва мохияти
мавзу: ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАРНИ БАҲОЛАШ РЕЖА: 1. Эконометрик моделларнинг иқтисодий таҳлилида верификация босқичининг аҳамияти. 2. Эконометрик моделлар сифати ва аҳамиятини мезонлар бўйича баҳолаш. 3. Гомоскедатлик ва гетероскедатликни аниқлаш учун тестлар. 4. Эконометрик моделлардаги параметрларни иқтисодий жиҳатдан баҳолаш мезонлари. Верификация қилишнинг зарурлигиЭконометрика – бу маълумотлар асосида иқтисодий-математик моделларни тузиш, уларнинг параметрларини аниқлаш ва текшириш, иқтисодий кўрсаткичларнинг хусусиятлари ҳақидаги гипотезаларни ва улар ўртасидаги боғланишлар кўринишини текшириш имкониятини беради, бу эса пировард натижада изланаётган иқтисодий объектни ёки жараённи чуқурроқ ўрганиш ва таҳлил қилиш, келгусига башоратлашга асос бўлиб хизмат қилади, ҳар томонлама самарали бўлган иқтисодий қарорларни қабул қилишга имкон беради. Ҳар қандай иқтисодий изланишлар доимо иқтисодий назариянинг (иқтисодий моделларни) ва амалиётни (статистик маълумотларни) бирлаштиришни, боғлашни кўзда тутади. Назарий моделлар кузатилаётган иқтисодий жараёнларни негизини тушуниб етиш, уларни ифодалашга ва статистик маълумотлар асосида бу моделларни эмпирик тузиш ва текшириш мақсадида фойдаланилади.Верификациянинг мазмуни ва мохиятиЭконметрик моделларнинг хақиқатга яқин тузилиши уни ташкил этган маълумотларнинг реал бўлишини тақозо қилади. Шунинг учун олинаётган ва қайта ишланаётган статистик маълумотларни текширишни талаб этади. Бу жараён верификация деб юритилади.”Ишон,бироқ текшириб ол” мазмунида нақл бор.Верификация термини лотинча сўздан олинган бўлиб,икки сўздан таркиб топган.Биринчиси хақиқат,иккинчиси амалга оширмоқ маъносини беради. Верификация термини қабул қилинган маълумотларни ишончли манбаларга (қонун, меъёрий хужжатлар, хисобот) қараб текширилиши кузатилиши мумкин бўлган хатоларнинг олдини олади. Амалиётда ушбу термин криминалистикада, ишлаб чиқариш соҳасида, дастурлаш тизимида,фан ва кўпгина бошқа сохаларда қўлланилади.Download 24.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling