Режа: Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари


Download 126.54 Kb.
bet3/8
Sana16.02.2023
Hajmi126.54 Kb.
#1204027
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-МАВЗУ ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИТЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ХУДУДЛАРНИНГ ЎРНИ.

Эркин савдо зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни эркин тартибда айирбошлаш операциялари амалга оширилади. Бу каби зоналарга мисол қилиб жаҳондаги кўплаб оффшор зоналарни мисол қилиб айтиш мумкин. Бундай зоналар содда қилиб тушунтирилганда эркин омборларга яъни товарларни консигнантлар томонидан сотилиши ва сотиб олиниши назарда тутилади. Мисол учун бу каби зоналарда кўплаб машҳур ва йирик корпорация ва компаниялар ўз офисларини ташкил этиб бу ерда товарларни очиқдан очиқ сотиш имкониятларини қўлга киритишади.
Эркин ишлаб чиқариш зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни ишлаб чиқариш учун зарур техника, асбоб-ускуна ва хом-ашёларни имтиёзли тартибда, яъни бож ва солиқ тўловларисиз олиб кирган ҳолда фойдаланишлари ва маҳсулот ишлаб чиқаришлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа эркинликлар белгилаб қўйилади. Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришда асосан солиқ имтиёзлари катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Алоҳида эътиборга олиш жоизки, зона ташкил этилаётган Республика бу каби ҳолатда албатта ички ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилиш мақсадида ички бозорга зонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни олиб кирилишида зарур чоралар кўрилади.
Эркин илмий-техникавий зоналар-Эркин илмий-техникавий зоналарда кўпинча халқаро институтлар, йирик корпорациялар янги инновация технологияларини ишлаб чиқаришда ташкил этишади. Бу ўз навбатида мазкур зона ташкил этилаётган ҳудуддаги аҳоли қатламини илмий-техникавий йўналишдаги билим ва яшаш шароитларини енгиллаштиришга хизмат қилади. Бу зоналарда тадбиркорлик субъектлар томонидан илмий-техникавий экспериментлар ҳамда зарур иқлим ва қазилма бойликлар мавжуд ҳудуд ва шу каби бошқа зарур хом-ашё эҳтиёжидан келиб чиқиб инвестиция киритишади.
Айни шу каби зоналарга ўхшаш Республикамизда 3 та зона фаолият кўрсатиб келмоқда. Жумладан:
Навоий эркин индустриал иқтисодий зонаси;
Ангрен махсус индустриал зонаси;
Жиззах махсус индустриал зонаси.
Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси
Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бугун эркин иқтисодий зоналардан нафақат сармояларни жалб қилиш, балки ҳудудий иқтисодий сиёсат воситаси сифатида ҳам унумли фойдаланилмоқда. Мамлакатимизда ушбу мақсадларга эришиш, шунингдек, эркин иқти­содий зоналар фаолиятидаги хал­қ­­аро тажрибалар афзалликларини иқтисодий тузилмага жорий қилиш мақсадида Президентимизнинг 2008 йил 2 декабр­даги "Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармонига асосан "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилган.
Маълумки, мазкур Президент Фармонининг қабул қилинишида Ўзбекистон Республикасининг Шарқий-Ғарбий Осиё, Марказий ва Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ мамлакатларининг йирик ҳудудий бозорлари ўртасидаги савдо йўналишларининг кесишмаларида қулай жойлашганлиги ҳам муҳим ахамиятга эга бўлди. “Навоий” аэропорти базасида халқаро транспорт-логистика марказини ташкил этилиши бу ерда янги рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда Европа ва Осиёдаги истеъмолчиларга тайёр маҳсулотни тезкорлик билан етказиб бериш имкониятини яратади.

Download 126.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling