Режа: Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари


Download 126.54 Kb.
bet2/8
Sana16.02.2023
Hajmi126.54 Kb.
#1204027
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-МАВЗУ ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИТЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ХУДУДЛАРНИНГ ЎРНИ.

1. Ташқи савдо имтиёзлари. Бу имтиёзлар алоҳида божхона —тариф тартибини жорий этишни (экспорт —импорт тўловларини камайтириш ёки бекор қилиш) ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини қўллашни кўзда тутади.
2. Солиқ имтиёзлари. Улар алоҳида фаолият турларини солиқлар орқали рағбатлантириш билан боғлиқ нормаларни ўзида акс эттиради. Бу имтиёзлар солиққа тортиш базаси (фонди, мулк қиймати ва бошқалар), унинг алоҳида ташкил этувчилари амортизация ажратмалари, иш ҳақига харажатлар, илмий — тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, транспорт), солиқ ставкалари даражаси, солиққа тортишдан вақтинча ёки бутунлай озод қилиш масалалари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
3.Молиявий имтиёзлар. Ушбу имтиёзлар турли хилдаги субсидияларни ўз ичига олади. Улар коммунал хизматлар учун паст нархларни тақдим этиш, ер участкаларидан ва ишлаб чиқариш иншоотларидан фойдаланганлик учун, ижара ҳақини пасайтириш, имтиёзли кредитлар тақдим этиш ва бошқалар шаклида намоён бўлади.
4.Маъмурий имтиёзлар. Улар эркин иқтисодий зоналар маъмурияти томонидан корхоналарни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари ва хорижий фуқароларнинг кириш —чиқиш тартибини соддалаштириш, шунингдеқ, турли хилдаги хизматлар кўрсатиш мақсадида тақдим этилади.
Эркин божхона зоналари – ўз ҳудуди, фаолият тури, махсус иқтисодий ва ҳуқуқий тартиби, алоҳида кириб – чиқиш тартиби ҳамда алоҳида божхона ва солиқ имтиёзларига эга бўлган махсус ажратилган зоналардир.
Мазкур зоналар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида ташкил этилади. Унга кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу зоналарда фаолият олиб бориш қоидалари белгилаб берилади.
Ўзбекистон Республикасида 3 хил эркин божхона зоналар фаолият кўрсатиши қонунчилик билан белгилаб қўйилган. Булар:

    • эркин савдо зоналари;

    • эркин ишлаб чиқариш зоналари;

    • эркин илмий-техникавий зоналаридир.

Қайд этиб ўтилган зоналардан ташқари бошқа шу каби зоналарга ўхшаш зоналар ташкил этилиши мумкин.
Эркин иқтисодий зона дегани нима ўзи? Айни пайтда кўплаб олимлар томонидан берилган таърифлардан келиб чиқсак, у мамлакат ичида давлат томонидан маълум бир иқтисодий ёки иқтисодий-ижтимоий мақсадларга эришишни кўзлаб ташкил этилган, махсус иқтисодий ва маъмурий тартибга эга алоҳида ҳудуд бўлиб, унда фаолият юритаётган субъектлар учун мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан имтиёзли тартиб ва имкониятлар тақдим этиш демакдир. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб эркин (махсус) иқтисодий зоналар халқаро иқтисодий муносабатларнинг ажралмас қисмига айланди. Жаҳон хўжалик алоқалари учун эркин иқтисодий зоналар халқаро товар айитрбошлашни фаоллаштириш ҳисобига иқтисодий ўсишни тезлаштириш, сармояларни жалб этиш, иқтисодий жараёнларни чуқурлаштириш омили сифатида муҳим рол ўйнамоқда. 
Маҳсулотлар божхона ҳудудидан ташқарида деб кўриладиган эркинзонани ўзига хос ташқи савдо айланмаси сифатида таърифлаган 1973 йилгиКиото конвенцияси имзоланганидан бери эркин иқтисодий зоналар кўплаб мамлакатларга тарқалди.
Масалан, ўтган асрнинг 90-йилларида турли кўринишдаги минглаб эркин иқтисодий зоналар фаолият кўрсата бошлади. Мутахассисларнинг фикрича, 2000 йилга келиб ана шу ЭИЗлар орқали жаҳон савдо айланмасининг 30 фоизи айлана боршлади.Бугунги кунда дунёда 4 мингдан зиёд ЭИЗ бўлиб, улар 140 тага яқин мамлакатда жойлашган. Бутун дунёдаги ЭИЗларда салкам 70 миллион киши меҳнат қилади.
Уларнинг йиллик савдо айланмаси эса 500 млрд. доллардан зиёддир. Айни пайтда ЭИЗларнинг жуда кўп турлари бўлиб, иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши ҳамда глобаллашув жараёнининг таъсири натижасида улар ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан ўзгариб ва кўпайиб бормоқда.
“Эркин иқтисодий зоналар” категориясига “эркин савдо зонаси”, “махсус иқтисодий зона”, “махсус индустриал зона” каби 30 дан зиёд номдаги махсус иқтисодий-маъмурий ҳудудлар кириши ҳам бунинг тасдиғидир.
ЭИЗларда кутилган самарага эришиш учун уларни қачон, қандай йўналишда ва қандай миқдорда қўллашни аниқ билиш керак. Бу борада айнан шу учта асосий қоидага риоя қилмаслик туфайли уларнинг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиш ҳоллари ҳам учрайди.
Масалан, собиқ “иттифоқдош” республикаларнинг бир нечтаси ўтган асрнинг 90-йилларида бозор инфратузилмаси ва муносабатлари шаклланишнинг бошланғич босқичида бўлгани ҳисобга олинмаганлиги оқибатида уларга сарфланган маблағлар ва моддий ресурслар ҳеч қандай самара бермади. Пировардида ЭИЗларнинг аксарияти ўз фаолиятини тўхтатди.
Бундай муваффақиятсиз ташаббусларга Молдова, Беларусь, Украина, Қирғизистон каби давлатлардаги ЭИЗлар мисол бўлиши мумкин. Мамлакатимизда эса аввало, мақбул иқтисодий муҳитни яратиш, бозор иқтисодиёти институтлари ва хусусий тадбиркорлар синфини шакллантиришга алоҳида эътибор берилди. Шу тариқа иқтисодий тизим ва ундаги хусусий сектор дунёдаги йирик инвесторлар билан айнан мамлакат иқтисодиёти учун самарали йўсинда, яъни юқори қўшимча қиймат яратувчи ишлаб чиқариш соҳаларида тўлақонли ҳамкорлик қила оладиган ҳолга келтирилди. ўз вақтида эркин иқтисодий зоналарнинг мамлакат иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир этиши ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги 220-I-сон Қонун қабул қилинди.

Download 126.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling