Режа: Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ҳамда улар ривожланишининг босқичлари ва асослари


Навоий ЭИИЗнинг асосий норматив-ҳужжатлари қуйидагилар


Download 126.54 Kb.
bet4/8
Sana16.02.2023
Hajmi126.54 Kb.
#1204027
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-МАВЗУ ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИТЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ХУДУДЛАРНИНГ ЎРНИ.

Навоий ЭИИЗнинг асосий норматив-ҳужжатлари қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги 220-I-сон Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида” 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сонли Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида божхона режими ҳамда алоҳида солиқ режимини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2009 йил 23 апрелдаги 120-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2009 йил 27 январдаги 21-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2009 йил 9 апрелдаги 104-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида алоҳида валюта режими фаолияти тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида2013 йил 25 декабрь,341-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида 2009 йил 9 апрель 105-сонли қарори;
Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ)ни ташкил қилиш концепциясидан ва танланган устуворликлардан келиб чиққан ҳолда, «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ)да қуйидаги тармоқлар ва йўналишлардаги корхоналар жойлаштирилади:
1.Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
2.Телекоммуникация асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш;
3.Машинасозлик, ўлчагич асбоб-ускуналари ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш;
4.Дори-дармон маҳсулотлари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш;
5.Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш;
6 .Пластик ва полимер буюмларни ишлаб чиқариш.
Замонавий юқори ишлаб чиқарувчанликка эга хорижий асбоб-ускуналар ва техникалар, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини татбиқ этиш ҳисобига юқори технологик, дунё бозорларида рақобатбардош маҳсулотларнинг кенг доирали турларини ишлаб чиқариш «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятининг асосий йўналиши қилиб белгиланган. «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади, бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;ЭИИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади; Алоҳида ҳуқуқий тартиб, шу жумладан, солиқ, валюта ва божхона тартиби фақат ЭИИЗ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва ЭИИЗ дирекцияси томонидан рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар учун амал қилади;

Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлган тақдирда ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилади
3 миллион евродан 10 миллион еврогача — 7 йилга;
10 миллион евродан 30 миллион еврогача — 10 йилга.
Кейинги 5 йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида белгиланади;
30 миллион евродан ортиқ бўлганда — 15 йилга. Кейинги 10 йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан
50 фоиз миқдорида белгиланади.
ЭИИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар ЭИИЗ фаолият кўрсатадиган бутун муддатга экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб келинаётган асбоб-ускуналар, шунингдек, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинади.
Ўзбекистоннинг ички бозорларида сотиш учун мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб кириладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқа имтиёзли тартиб кўзда тутилмаган бўлса, белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ундирилади, бунда уларни тўлаш муддати 180 кунгача кечиктирилиши мумкин. Қайд этилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда ЭИИЗ ҳудудига олиб кирилган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сотилган ёки бепул берилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга тўлиқ ҳажмда ундирилади.
Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар рухсат этилган:
1-улар ўртасида тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича ҳисоб-китоб ва тўловларни ЭИИЗ ҳудудида хорижий валютада амалга ошириш;
2 Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган иш ва хизматларнинг ҳақини эркин алмаштириладиган валютада тўлаш;
3 экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг уларга қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланиш.

Download 126.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling