Режа: Ернинг қисқа тўлқинли антенналар йд кўрсатадиган таъсири
Қисқа тўлқинли оддий антенналар
Download 455.95 Kb.
|
Қисқа тўлқинли антенналарнинг хоссалари
Қисқа тўлқинли оддий антенналарОддий антенналарга асосан симметрик ва носимметрик тебратгич, диапазонли Надененко тебратгичи, шунтли тебратгичлар ва Пистолькорснинг бурчакли антенналарини мисол қилиш мумкин. Дастлаб, горизонтал антенналарнинг конструктив тузилишини кўриб чиқамиз. Оддийлиги туфайли симметрик тебратгич ҚТ диапазонининг асосий антенналаридан хисобланади. Бу диапазонда горизонтал ва вертикал симметрик тебратгичлар қўлланилади. Горизонтал тебратгич диаметри 4…6 мм бўлган таранг тортилган бронза ёки биметалл симдан тайёрланади (1-расм). Бундай симнинг тўлқин қаршилиги 1000 Ом га етади. Тебратгич икки мачта (ёғочли ёки асбоцементли) оралиғида тортилган бўлиб, унинг учлари изолятор орқали маҳкамланади. Мачталарнинг ўзи хам симлар ёрдамида тортилади. Уларда токларнинг юзага келишини олдини олиш учун симлар λ/4 узунликдан катта бўлмаган бўлаклар билан уланади. Мачтанинг баландлиги h=λ/2...λ бўлганда, тўлқиннинг нурланиш бурчаги Δmах=30...150 бурчаклар оралиғида бўлади. Симметрик тебратгич танланган частотада ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, (0,2...0,25)< l/λ <(0,63...0,67) диапазонида ишлайди. Тебратгичнинг электрик узунлиги 0,63…0,67 дан ортганда унинг йўналганлик хоссалари ёмонлашади. Тебратгичнинг энг кичик электрик узунлиги линиядаги югурувчи тўлқин коэффициентининг (ЮТК) ўрнатилиши мумкин бўлган энг кичик миқдори билан аниқланиб, у тахминан 0,1…0,15 га тенг. Тебратгичнинг l/λ электрик узунлиги камайгани сайин ундаги актив қаршилик хам камаяди. Реактив қаршилик эса ортиб боради. Бунинг натижасида ЮТК камайиб боради. Агар тебратгичнинг ЮТК си 0,15 дан камайиб кетса, унда бундай антеннанинг мослашуви об-ҳаво шароити ўзгариши туфайли осон бузилиши мумкин. Антенналар ГТ (l/h) каби белгиланади. Ўрнатилган частотада ишлаш пайтида симметрик яримтўлқинли тебратгичда шунтлаш усули билан яхши мослашишни хосил қилиш мумкин. Тўлқин қаршилиги Wф=600 Ом бўлган фидер учун геометрик муносабатлар қуйидагича: 2l1 = 0,12λ, 2l2 = 0,47λ, l3 = 0,15λ.. бундай тебратгич ГШТ (l/h каби белгиланади ва шунтланган горизонтал тебратгич маъносини англатади. Кенг диапазонда узлуксиз ишлатиш учун пасайтирилган тўлқин қаршиликли тебратгичлар (Надененко диполи) (2-расм), диапазонли шунтланган тебратгичлар (3-расм) ва ўз-ўзини тўлдирувчи тебратгичлар қўлланилади. Шунтланган тебратгичлар симдан ёки қаттиқ конструкция кўринишида тайёрланиши мумкин. Бундай тебратгичлар ёрдамида деярли 4 каррали диапазонда (0,16 l/λ 0,65) ЮТК>0,3 дан кам бўлмаган қийматга эришиш мумкин. Елкалари учбурчак шаклига эга бўлган тебратгичлар ҳам шу каби мослашувга эга. Download 455.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling