Режа: Ернинг қисқа тўлқинли антенналар йд кўрсатадиган таъсири
Download 455.95 Kb.
|
Қисқа тўлқинли антенналарнинг хоссалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синфаз горизонтал диапазонли антенналар
доирасимон диаграммага эга. Антеннанинг горизонтал текисликдаги диаграммаси l/λ муносабатга боғлиқ. Нисбатан бир текис нурлаш l/λ ≈ 0,5 бўлганда юзага келади. Вертикал текисликда антеннанинг ЙД си симметрик тебратгичники каби бўлади. Бу антеннанинг фидер билан кенг полосада мослашишини таъминлаш учун Надененко диполидан фойдаланилади. Зенитли нурланиш (маълум бурчак остида нурлатувчи) га эга бўлган антенналар ҳам оддий антенналар сафига киради. Бу каби антенналар тўлқиннинг келиш бурчаги Δ = 50...90° оралиғида бўлган кичик масофали (300 км гача) алоқа линияларида қўлланилади. Бундай алоқа линиялари махаллий радиоэшиттириш учун ажратилган бўлиб, унда λ = 60...80 м оралиғида бўлади. Радиотўлқинларнинг тарқалиш хоссаларини ҳисобга олган ҳолда, зенитли антеннанинг тунги ва кундузги ишлаш режимлари учун қутбланиш йўналиши ўзгарувчи доиравий қутбланишни қўллаш ўринли. Турникетли антенна зенитсимон нурланишни юзага келтирувчи оддий антенна ҳисобланади. Аммо унинг ЙД си жуда ҳам кенг. Бу антеннанинг ЙД сини торайтириш учун турникетли нурлатгичлардан ташкил топган антенна панжаралари қўлланилади. Надененко диполлари ёрдамида ҳосил қилинган тўрт нурлатгичли турникет антенна 5-расмда ифодаланган. Унинг геометрик ўлчамлари қуйидагича: l = 30 м, d= 31 м, тебратгичлар жуфтликлари ердан 14 ва 17 м баландликда жойлашади. Тебратгичлар диаметри 4 мм бўлган симлардан тайёрланади. Вертикал қутбланган тўлқин ҳосил қилиш учун асосан пасайтирилган қириш қаршилигига эга симметрик ва носимметрик Надененко диполлари қўлланилади. Улар иккисимли ўтказгич (6-расм) ёрдамида озиқлантирилади. 7-расмда носимметрик тебратгичларнинг баъзи турлари кўрсатилган. Бу каби тебратгичларни қўллашда, у жойлашган ерни металлизация қилиш талаб этилади. Тебратгич остидаги ер қатлами қурилманинг кириш занжири хисобланади ва асосий йўқотишлар қувватини аниқлабберади. Ерни металлаш бу йўқотишларни анча камайтиришга ёрдам беради. Бунинг учун ерга узунлиги (1,5...2)l бўлган 80-120 дона ҳар томонга тарқалувчи симлар киритилади. Металлизациялаш сифати антеннанинг ФИК ни оширади. Қабул қилувчи антеннада ФИК узатувчи антеннага нисбатан кичик бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун фақат қабулга ишлайдиган антенналанинг пастки қисмини 0,5l узунликка эга бўлган 10-15 дона симлар билан металлизацияланса ҳам бўлади. Носимметрик тебратгичлар коаксимал кабель ёки унинг аналоги бўлган симли коаксиал линия ёрдамида озиқлантирилади. Синфаз горизонтал диапазонли антенналар ҚТ диапазонида катта масофаларга радиотўлқинларни узатишда асосан синфаз горизонтал диапазонли (СГД) антенналар кенг қўлланилади. Бу антеннанинг асосий афзаллиги шундаки, у катта қийматли йўналган таъсир коэффициентига (ЙТК) (кучайтириш коэффициенти (КК) хам юқори, чунки ФИК юқори) эга. СГД антеннаси қайта созлашсиз деярли 2…2,5 каррали диапазонда ишлай олиши мумкин. Антенна синфаз панжарадан ташкил топган бўлиб, бир неча қават ва бир неча қатор қилиб жойлаштирилган орларидаги масофа d2 бўлган синфаз қўзғатилувчи симметрик тебратгичлардан иборат (8-расм). Хозирги пайтда икки (трасса узунлиги 1000…3000 км), тўрт (2000….6000 км) ва саккиз қаватли (6000 км дан ортиқ) антенналар қўлланилади. Антеннанинг синфаз қўзғатилиши ихтиёрий тебратгичларининг таъминот нуқтасидан асосий фидернинг уланиш нуқтасигача бўлган масофа бир хиллиги билан таъминланади. Диапазонли тебратгичлар антеннанинг кенг полосада бир хил электрик характеристикалар билан ишлашини таъминлайди. Шу билан бирга, тебратгичларни озиқлантирувчи тақсимот фидерларига зинасимон трансформаторларни улаш ёрдамида амалга оширилади. Тебратгичлар кичик кириш қаршилигига эга бўлган (W = 280...470 Ом) симлардан тайёрланади. Улар уч симли учбурчак шаклли, шунтланган қаттиқ конструкцияли, ҳамда ясси тебратгичлар кўринишида бўлади (9-расм). СГД антенналарида кўп ҳолларда елкаларининг ўлчами (0,35...0,45)λ0 бўлган тебратгичлар қўлланилади. Бир йўналишда нурлатишни таъминлаш учун антенна рефлектор билан бирга қўлланилади. Рефлектор тўлқинни акслантириш учун ишлатилади. Унинг уч тури мавжуд. Булар пассив (созланадиган), апериодик ва актив (озиқлантирилувчи). Созланувчи рефлектор антеннанинг актив полотноси сингари тайёрланан бўлиб, ундан маълум dp масофада жойлаштирилади. Рефлектор фазовий тўлқин орқали қўзғатилади. Бу рефлектор ёрдамида антеннанинг нурлаш йўналишини қарама-қаршисига ўзгартириш мумкин. Апериодик рефлектор ясси экран кўринишида тайёрланиб, бир қатор горизонтал симлардан иборат бўлади. Экраннинг ўлчамлари антеннанинг полотносидан каттароқ қилиб танланади. Бу рефлектор созланувчи рефлекторга нисбатан орқа томонга нурланишни анча самарали камайтиради ва ўзаро ҳалақитларни камайтиришда қўл келади. Апериодик рефлекторнинг афзаллиги шундаки, уни созлаш талаб этилмайди. Камчилик сифатида уни тайёрлаш мураккаблигини ва электрик шаффофликнинг йўқлигини (рефлектор антеннани орқа тарафдан тўлиқ тўсади) айтиш мумкин. Актив рефлектор ҳам созланувчи рефлектор каби, антеннанинг полотносидан тайёрланади. Унинг таъминоти генератордан олиниб, асосий қувватнинг бир қисмигина рефлекторга берилади. Актив рефлекторли СГД антеннани частота алмаштирилганда қайта созлаш талаб этилмайди. Антеннанинг вертикал текисликдаги йўналганлик хоссалари ундаги қаватлар сонига ва антеннанинг ердан кўтарилиш баландлигига боғлиқ. Қаватлар сонининг оширилиши антеннанинг вертикал текисликдаги ЙД сини торайтиради ва нурлаш бурчагини камайтиради. Кўтарилиш баландлигининг оширилиши эса антеннанинг ЙД сини ерга тортилишига ва вертикал текисликда ЁБС нинг ортишига сабаб бўлади. Антенна пастки қаватининг ердан баландлиги кўп холларда λ0...1,75λ0 га тенг қилиб олинади. СГД антенналар асбоцементли тиргакларда 100 м ва ундан катта баландликларда ўрнатилади. Антеннанинг вертикал текисликдаги ЙД сини бошқариш учун унинг полотносини икки бир хил миқдорли тебратгичлар гуруҳига бўлинади ва уларга алоҳида фазалар силжишини берилиш орқали амалга оширилади. Download 455.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling