Режа: Ернинг қисқа тўлқинли антенналар йд кўрсатадиган таъсири


Download 455.95 Kb.
bet5/5
Sana01.03.2023
Hajmi455.95 Kb.
#1242443
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қисқа тўлқинли антенналарнинг хоссалари

Ромбсимон антенналар
Қисқа тўлқин диапазонида, узатувчи антенналар сифатида асосан ромбсимон горизонтал (РГ) антенналар қўлланилади. Бу турдаги антенна икки симли линия кўринишида бўлиб, шаклан ромбни такрорлайди. Бу антеннанинг бир учига узатгич (ЭЮК манбаи), иккинчи учига эса линиянинг
тўлқин қаршилиги қийматига тенг бўлган ютувчи қаршилик уланади. Натижада, бу антеннада югурума тўлқин режими юзага келади.

Антенна баландлиги (1,0…1,25)λ0 га тенг бўлган тўртта тиргакка ўрнатилади. Қуйида антеннанинг схематик чизмаси келтирилган. Бу антенна йўналганлик ва мослашганлик тавсифлари бўйича диапазонли саналади. Антенна 2,5 каррали диапазонда ўз электрик тавсифларини қониқарли даражада сақлаган ҳолда қўшимча созловсиз ишлаши мумкин. Ромбнинг шаклига боғлиқ равишда икки симнинг орасидаги масофа ўзгариб турганлиги сабабли, антеннанинг кириш қаршилиги 600…1000 Ом оралиғида ўзгариб туради. Ромбнинг ўтмас бурчагида қаршилик ошиб кетганлиги туфайли (тахминан 1000 Ом) у ерда маҳаллий аксланиш юзага келади ва антеннанинг югурувчи тўлқин режими ёмонлашади. Кириш қаршилигининг ромб шаклига боғлиқлигини сусайтириш учун уни ўзаро узоқлашиб борувчи икки симдан тайёрлаш мумкин. Бунда симлар ромбнинг ўткир учидан ўтмас учи томон кенгайтириб борилада ва улар орасидаги масофа тахминан 2…2,5 м га етади. Шу усул билан антеннанинг бутун узунлиги бўйлаб қаршилик ўзгармаслиги таъминланади. Бу антеннани тўлқин қаршилиги W=700 Ом бўлган фидер ёрдамида озиқлантирилганда югурувчи тўлқин коэфициенти (ЮТК) юқорилигича сақланади. Бундай антеннанинг ЙД сини ромбни ташкил этувчи симлар йўналганлик тавсифларининг йиғиндиси орқали ҳисоблаш мумкин.


Ромбсимон антенна, умуман олганда, икки хил қутбланган тўлқин нурлатади. Булар – горизонтал (нормал) ва параллел қутбланишдир. Бироқ, антеннанинг вертикал текислигида ва горизонтал (Δ=0°) текисликларда фақатгина нормал қутбланган тўлқин мавжуд бўлади. Ромбсимон антеннанинг вертикал текисликдаги ЙД сини қуйидаги ифода ёрдамида ҳисоблаш мумкин:

f(Δ) = [cosФ/(l - sinФcosΔ)]·sin2[(kL/2)(l - sinФcosΔ)]sin(kHsinΔ), (18)



бунда, h – ромбнинг ўрнатилиш баландлиги; Ф – ромбнинг ўтмас бурчак ярим қиймати.
Ютувчи қаршилик ромбдаги нурлатилмаган қувватни сарф қилиш учун қўлланилади.
Ромбнинг L, Ф ва h ўлчамлари трассанинг узунлигини ҳисобга олган ҳолда, қабул қилиш нуқтасига тўлқиннинг етиб боришини таъминловчи қийматлар асосида танланади.
Берилган Δmах бурчак қийматларида L, Ф ва h ларни юқоридаги ифоданинг кўпайтирувчилари орқали аниқланади:
Ф = 90° - Δmах; L = λ0/(2sin2Δmax); h = λ0/(4sinΔmax).
Ҳисоб-китоблар натижаси шуни кўрсатадики, ромбнинг томонларини 1,5…2 мартагача камайтириш унинг кучайтириш коэффициентини унчалик пасайтирмайди. Трассанинг узунлиги 1500…2000 км бўлганда Δmах = 15° қийматга эришади. Бу ҳолатда L = 4λ0; Ф = 65°; h = λ0 муносабатлар танланади. Трассанинг узунлиги катта қийматга эга бўлганда ромбнинг ўлчамлари ҳам катталашиб кетади (тахминан Ф = 70...75°, L = 6λ0; h = 1,25λ0). Ишчи диапазонда (0,8...2,5)λ0 ромбнинг кириш қаршилиги 500…800 Ом оралиқда бўлади. Берилаётган қувватнинг бир қисми ютувчи юкламада сўнади (ромбнинг симларида анча кам сўнади). Антеннанинг ФИК юқори диапазонда (λ/λ0=2) 0,4...0,7 қуйи диапазонда (λ/λ0=0,8) эса 0,55…0,8 қийматлар орасида бўлади. Ромбсимон антеннанинг ЙТК си қуйидаги муносабатлар ёрдамида аниқланиши мумкин


D = 30(khт)2/WА; (19)
G = 30(khт)2/R. (20)
Ромбсимон антеннанинг асосий камчиликлари:
- антеннанинг ЁБС си катта (СГД га нисбатан анча катта);
- нисбатан паст ФИК ва катта майдонни эгалланиши.
Афзалликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- кенг диапазонда ишлаши;
- манбага уланишнинг осонлиги;
- таннархининг пастлиги;
- фойдаланишнинг осонлиги.
Г.З Айзенберг томонидан антеннанинг мукаммаллаштирилган кўриниши таклиф этилган бўлиб, унда кўра антенна горизонтал текисликда иккита устма-уст жойлаштирилган ва ёнга бир тўлқин узунлиги қийматига силжитилган ромблардан иборат. Унинг ЁБС си анча камайтирилган ва параллел уланган қаршиликлар каби антеннанинг хам кириш қаршилиги икки баробар пасайган. Натижада унинг ФИК 65…85 % гача ошган. Иккиланган ромбсимон антеннанинг кучайтириш коэффициенти ФИКнинг ошиши ва ЁБС нинг камайтирилиши туфайли 1,5…2 баробарга ошади. РГИ антенна 600 Ом ли икки симли узатиш линияси ёрдамида радиоузатгич қурилмаси чиқишига уланади. Қаршиликнинг икки баробар камайтирилиши (600 Омдан 300 Омга) антеннанинг киришида тўртсимли трансформатор ёрдамида амалга оширилади. Узатувчи РГИ антеннада қувватнинг 25…50% и ютувчи қаршиликда сўнади. Шунинг учун хам, бу холларда қаршиликни икки симли пўлат ёки фехрал линиядан (300…500 м) тайёрланади. Бу линия антеннанинг катта диагонали бўйлаб ромбнинг остида жойлаштирилади. Кичик қувватли узатувчи антенналарнинг ютувчи линиялари оддий мастив қаршиликлардан тайёрланади.
Антеннанинг кириши ва чиқишини ўзаро алмаштириб, унинг қарама-қарши томонга нурлашини таъминлаш мумкин.
Антенна РГ [Ф/(L/λ )](Н/λ ) ёки РГД [Ф/(L/λ )](Н/λ ) кўринишида белгиланади.
Download 455.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling