Режа. Этнологияга кириш ва фаннинг қисқа тарихи. Этнологиянинг олдтарихи
Францияда этнологиянинг тараққиёти
Download 24.78 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Россия этнологиясининг тараққиёти.
- Этнология ҳозирги кунда.
Францияда этнологиянинг тараққиёти. Францияда ҳам этнологиянинг тараққиёти ўзига хос йўлдан борди. Фаол мустамлакачилик сиёсати натижасида, Франция сиёсий доиралари босиб олинган худудлар халқлари маданияти, турмуш тарзи хусусиятлари ҳақида муфассал маълумотларга доимо эхтиёж сезган. Шунинг учун халқлар ҳақидаги фан унда дастлаб этнография (халқни тавсифлаш) номини олган. Бу ном XIX аср охиригача сақланиб, этнографик маълумотларда тарихий ва назарий хулосалар етишмаслигидан у ХХ аср бошларидан “этнология” га айланади. Ушбу ном ҳозирда мавжуд.
Россия этнологиясининг тараққиёти. Рус этнологиясининг бошланиши 1846 йилда Россия географик жамияти тузилиши билан узвий боғлиқ. Этнография бўлими раиси К. М. Бэр ўша йили дастурий маърузасида “Этнографик тадқиқотларнинг, хусусан Россияда ўзига хос томонлари” ни белгилаб беради. Унда давлат манфаатлари ўз халқидан ташқари Сибир, Узоқ Шарқ, Ўрта Осиё, Кавказ халқларини ҳам ўрганишни тақозо этаётгани изоҳланган. Бэрнинг ўрнига келган М. И. Надеждин “Рус халқини этнографик ўрганиш дастурида: 1) моддий турмуш 2) маиший турмуш 3) аҳлоқий турмуш 4) тилни тавсифлаш вазифаларини қўяди”. Россия халқшунослигида Н.Н. Миклухо Маклай тадқиқотлари алоҳида ўрин тутади. У инсонларни ягона илдиздан эканлигини барча ирқ ва халқларни жисмоний ва психологик тенглиги ҳақидаги ғояни тасдиқлашга ҳаракат қилди. Маклай Янги Гвиния папуаслари ва Океания халқлари мисолида халқлар маданиятлари орасидаги тафовутлар табиат ва ижтимоий ҳаётдаги хилма-хилликдан эканлигини тасдиқлашга интилади. XIX-XX асрлар чегарасида рус этнологияси тараққиётига таниқли файласуф Г.Г. Шпетнинг қўшган ҳиссаси ҳам унумли бўлди. У “Этник психологияга кириш” асарида халқнинг миллий психологиясини унинг маданияти, тарихи, аниқ ижтимоий муҳит орқали ўрганиш лозимлигини таъкидлаган. Шпетнинг фикрича “халқнинг руҳи” унинг мафкураси ва ғоясини ифодалайди. “Руҳ” халқнинг хулқидаги ўзига хос хусусиятлари тўпламидир. Собиқ советлар даврида этнологиянинг асосий вазифаларидан бири миллатлараро муносабатларни тадқиқ қилиш бўлди. Энг йирик олимлар: В. Г. Богораз, П. Ф. Преображенский, С. П. Толстов, Н. Н. Чебоксаров, С. А. Токарев, Ю. В. Бромлейлар фанни юксалишига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Ниҳоят 70-80 йилларда Л.Н. Гумилевнинг “Этногенез” назариясини яратилиши ҳам муҳим босқич бўлди. Этнология ҳозирги кунда. Албатта замонавий этнология фани, аввалгисидан анча бойиб, унда фақат ёзувсиз халқлар эмас, тараққий этган индустриал жамиятлар ҳам таъдқиқ этилмоқда. Этнологиянинг бошқа фанлар билан чегарасида янги аралаш соҳалар: “Этносоциология”, “Этнопсихология”, “Этнолингвистика”, “Этнодемография” ва ҳ.к.о.лар вужудга келди. Этнологияда янги ижтимоий фан, яъни ўзида инсон ва унинг маданияти ҳақидаги турли билимларни умумлаштирувчи фан қирралари яққол намоён бўлмоқда. Этнология аввалгидек жамиятдаги реал ижтимоий жараёнлар билан алоқасини сақлаш хусусияти ҳам, унинг ўта муҳим фан эканлигини тасдиқлайди. Биз XX аср асосий тарихий воқеаларни юзаки таҳлил қилсак ҳам унда этник омилнинг маданий – тарихий жараёндаги аҳамияти ошиб боришини кузатамиз. Сиёсатда миллий харакатларнинг асоси этник жараёнлар саналиши ҳам бежиздан эмас. XX аср хақли равишда миллий ғоялар, миллий харакатлар, миллатчилик асри ҳисобланади. Халқларнинг маданий –тарихий тараққиётидаги этнослараро алоқаларни доимий юксалиши миллий – озодлик харакатларини фаоллаштирмоқда. Бундай жараёнлар натижаси сифатида Норвегия, Ирландия, Польша, Финландия, Болтиқбўйи мамлакатлари, Марказий Европа ва Болқондаги I-жаҳон урушидан сўнг вужудга келган миллий давлатларни кўрсатиш мумкин. II-жаҳон урушидан сўнг мустамлакачилик тузумининг емирилиши, 90-йилларда социалистик тизимнинг инқирози янги миллий мустақил давлатларни вужудга келтирди. Сўнгги йиллардаги қуролли можароларнинг аксариятида этник омиллар асос эканлиги барчамизга маълум. Буларни ўрганиш, этнологлардан этник жараёнларнинг сабабларини, уларнинг истиқболидаги йўналишларини аниқлашни талаб этади. XXI аср бошларида икки буюк давлат қарама–қаршилиги ўрнини кўплаб регионал, миллий ва этник можаролар эгаллади. Уларнинг ҳар бири глобал маънодаги йирик урушга айланиб кетмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Ўтмишда этнографик маълумотлар тўплаш мустамлака сиёсати учун хизмат қилган бўлса, эндиликда этнологдан фақат анъанавий эмас замонавий (модернлашган) жамиятларни ҳам чуқур ўрганиш орқали этник муаммоларини ечишга харакат қилиш ва шу орқали инсониятни сақлаб қолишга ўз хиссасини қўшиш талаб этилмоқда. Download 24.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling