Режа. Этнологияга кириш ва фаннинг қисқа тарихи. Этнологиянинг олдтарихи


Download 24.78 Kb.
bet1/9
Sana03.02.2023
Hajmi24.78 Kb.
#1156804
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу


1-мавзу. Кириш. Этнологиянинг фан сифатида шаклланиши
Режа.

  1. Этнологияга кириш ва фаннинг қисқа тарихи. Этнологиянинг олдтарихи.

  2. Этнологиянинг фан сифатида шаклланиши, предмети.

  3. Этнологиянинг замонавий йўналишлари.

  4. Этнология методлари.

  5. Этнологиянинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги

Этнологиянинг олдтарихи. Ҳар бир илмий йўналиш тарихига назар солсак, унинг вужудга келиши инсонларнинг амалий эҳтиёжлари билан боғлиқ эканлигини англаймиз. Этнологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши ҳам ушбу қонуният доирасида бўлиб ўтган. Турли мамлакатлар этнологларининг инсониятни ибтидоий жамоадан хозирга қадар тарихий тадқиқ этишлари шуни кўрсатмоқдаки, одамлар ҳамиша ўзларининг атрофидаги халқларни; ҳаёти, анъаналари, удумлари, маданиятлари билан қизиқиб, улар ҳақида маълумотлар тўплашган. Бу хилдаги маълумотларнинг мавжудлиги инсонларни атроф – муҳитда ўзларини эркин ҳис этишлари ва ишонч билан тутишларига кўмаклашган. Ушбу маълумотларни биз қадимги халқлар: афсоналари, эртакларида кўплаб учратамиз. Мессопотамия, Миср, Эронда ёзма маълумотлар чизмалар ҳам кўплаб сақланиб қолган.
Антик даврга келиб узоқ – яқин халқлар ва ерлар хақидаги маълумотлар талайгина тўпланиб, улар аниқ ва батафсиллиги билан ажралиб турган. Қадимги Юнонистон ва Римда тўпланган билим ва маълумотларни тизимга солишга харакат қилинган. Улар дастлабки этнографик тавсифлашга асос бўлиб хизмат қилади. Тавсифларни хусусиятли жиҳати этноцентрик – яъни халқларни маданий тараққиёти жихатидан бўлиш маданиятли (цивилизация) ва қолоқ ёввойи (варвар) лар тарзида ифодалаш бўлган.
Илк ўрта асрлар Европасида демографик, экологик ва ижтимоий муаммолар натижасида этнографик билимларга қизиқиш пасаяди. Натижада бундай маълумотларни тўплаш ва сақлаш марказлари Византия, Хитой ва Араб халифалигига кўчади.
Европада бошқа халқлар ва мамлакатларга қизиқишнинг қайта уйғониши католик черкови ҳамда мустамлакачилик сиёсати билан бевосита боғлиқдир. Салиб юришлари, миссионерлар ва савдогарларнинг саёхатлари, Буюк географик кашфиётлар ғарбий европаликларга Африка, Америка, Жанубий – Шарқий Осиё, кейинчалик Австралия ва Океания халқлари ҳақида кенг кўламли маълумотлар тўплаш имконини берди.
Маърифатпарварлик асридан (XVIII) эса этнологиянинг халқлар ҳақидаги фан сифатидаги олдтарихи бошланади. Бу даврда географик детерминизм ғояси ҳукмрон бўлиб, унда инсон, халқлар ва маданиятларга атроф – муҳит табиат маҳсули сифатида қаралган. Ғоянинг асосида инсонинг “ёввойилик”дан ижтимоий қонунларга риоя этувчи замонавий цивилизация вакилига айланишигача тараққиёти босқичи – эволюция йўли ётарди. Тўпланган кенг кўламли этнографик маълумотлар халқлар ва уларнинг маданиятларини босқичма – босқич ривожланганлиги ғоясини яратиш имконини берди.
Халқлар ҳақидаги мустақил фан XIX асрнинг ўрталарида, турли халқлар маданиятлари орасидаги тафовутларни, этник психология хусусиятларининг шаклланиши омилларини, ижтимоий тизимлар, маданиятларнинг ривожланиши ва инқирози сабабларини, у ёки бу халқнинг тарихий ролини аниқлаш учун яратилди. Муаммолар хилма – хиллиги фандаги ғоялар ва назарияларнинг кўпайиб боришини, ҳамда аста секин халқлар ҳақидаги ягона фанга – этнологияга айланишини таъминлайди. Фаннинг номи юнонча “Этнос” – халқ, логос – сўз, фан маъносини беради. Атама, ном француз олими Жан Жак Ампер томонидан 1830 йили антропологик (ижтимоий) фанлар туркумига киритилди. 1839 йили Парижда этнологлар жамияти тузилади. Бу воқеа этнологиянинг предмети, мақсад ва вазифалари ҳақида турли йўналишлар ҳамда мактабларнинг шаклланиши, баҳс ва мунозараларни келтириб чиқаради. Ушбу мунозаралар бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Йиллар давомидаги баҳслар “этнология” тушунчасининг ўзига хос ранг – баранг, изоҳ ва томойилларини яратди.
Фаннинг тараққиётини Европа мамлакатларининг XIX асрнинг ўрталаридан мустамлакачилик сиёсати тезлаштиради. Саноати тараққий этган мамлакатлар мустамлака худудларни бошқариш учун, уларнинг аҳолиси ҳақида аниқ маълумотларга муҳтож эдилар. Асосий маълумотларни этнология бера олиши мумкинлигидан, янги фан расман давлат томонидан қўлланган. Шу билан бир қаторда мамлакатлар сиёсий–иқтисодий манфаатлари Франция, Англия, Австралия, Германия, АҚШда этнологияни ўзига хос ривожланишига олиб келади.
Дастлаб этнология “қолоқ” халқларни ўз давлатига эга бўлмаган этносларни ўрганувчи фан сифатида шаклланади. Бу ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликларига қадар давом этади. Худди шу даврдан этнослар маълум инсонлар жамоаси бўлиб, уларнинг ижтимоий – иқтисодий даражасига боғлиқ эмаслиги ғоялари пайдо бўла бошлайди. Ушбу методологик ёндашув фанда ҳозирга қадар устуворлик қилмоқда.

Download 24.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling