Режа. Этнологияга кириш ва фаннинг қисқа тарихи. Этнологиянинг олдтарихи
Download 24.78 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- “халқларни тавсифловчи фан”
- Этнология ва психология.
Этнология ва этнография. Этнологияга ёндош фанлар орасида унга энг яқини этнографиядир. Бундан бир ярим аср аввал вужудга келган этнографиянинг вазифаси дастлаб турли халқлар ҳақида ижтимоий – маданий маълумотлар тўплаш ва уларни тизимлаштириш бўлган. “Этнография” атамаси турли мамлакатларда турлича талқин қилинади. Қатор ҳолларда этнографияни – “халқларни тавсифловчи фан” деб, этнологияни эса умумлаштирувчи, назарий фан деб тушунилади.
Этнография тавсифловчи фан сифатида Европа мамлакатларида ўз тараққиётида орқада қолган халқларни ўрганувчи фан деб тушунилган. Этносларнинг анъанавий аммо йўқолиб бораётган анъаналари, маданиятини белгиларига алоҳида эътибор қилинган. Этнология ва психология. Этнологик тадқиқотлар учун этнологиянинг психология билан ўзаро алоқадорлиги муҳим аҳамият касб этади. Маълумки психология шахснинг руҳиятини, ўзини тутиши ва қабул қилиши, руҳий четланишаларию, типик хусусиятларини ўрганади. Психология доирасида шахснинг атроф-муҳит билан боғлиқлигини ижтимоий психология тадқиқ этиб, у тўплаган маълумотлар кўпинча этнологияга ҳам фойдалидир. Психология ва ижтимоий – психологик муаммоларга, этнологик ва ёндашув қуйидагиларда: руҳий ҳолатнинг ва шахслараро жараёнларнинг (қабул қилиш, фикрлаш, ҳис-туйғу, онг ва бошқалар) маданий ва ижтимоий жиҳатлари; шахсий хусусиятлар, ҳоҳиш, мақсад ҳамда шахслараро муносабатларнинг ижтимоий-маданий жиҳатлари ва гуруҳий динамикасида намоён бўлади. Этнологиянинг бу соҳаси қатор тадқиқот йўналишлари; ижтимоиёт ва инкультурация назарияси, болалар этнологияси, аккультурация ғояси, этник характер назарияси ва бошқалар вужудга келди. Этнология ва психологиянинг ўзаро алоқадорлиги фанлараро илм – этнопсихологияни яратди. Унинг предмети инсон руҳиятининг этник хусусиятлари, этник ўзлик ва этник мансублик, этник гуруҳлар, ирқлар оила-қариндошлик муносабатларининг маданий психологик жиҳатларини тадқиқ қилишдир. Этнология таъсирида психология фанида янги йўналиш – маданият психологияси шаклланди. Унинг илмий мақсадлари: инсоннинг руҳий хусусиятларини шаклланиши ва тараққиётида унинг маданий муҳитга боғлиқлигини ўрганишдир. Унда рамзий дунё, шахснинг қадриятларни танлаши тамойиллари, этник гуруҳларнинг психик ҳолатига маданиятларнинг таъсири масалалари ҳам мавжуд. Демак этнология – илмнинг янги ва қизиқарли соҳаси бўлиб мамлакатимизда эндигина шаклланмоқда десак хато бўлмайди. Ўзини бу соҳага бағишлаган тадқиқотчи халқларнинг келиб чиқиши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида кўплаб янгиликларни билиб олиши шубҳасиз. Download 24.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling