Режа. Этнологияга кириш ва фаннинг қисқа тарихи. Этнологиянинг олдтарихи


Этнологиянинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги


Download 24.78 Kb.
bet7/9
Sana03.02.2023
Hajmi24.78 Kb.
#1156804
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу

Этнологиянинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.

Этнологиянинг асосий тадқиқот объекти этнослар эканлиги юқорида айтилган эди. Этносларнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳалардаги фаолиятини этнологиядан ташқари: антропология, социология, сиёсатшунослик, маданиятшунослик, география, этнографиялар ҳам ўрганиб, улар ўзаро алоқада бўлиши табиий.
Этнология ва антропология. Санаб ўтилган фанлар орасида этнологияга энг яқини физик (жисмоний) антропологиядир, сабаби ирқларнинг шаклланиши ва ёйилиши, инсон қиёфасининг ўзгариб бориши жараёнлари этносларнинг антропологик таркибини ҳар икки йўналиш ўрганади. Антропология инсоннинг биологик, жисмоний хусусиятларини ўрганувчи фан бўлиб қолади.
Америка ва Британияда антропологияга нисбатан қарашлардаги фарқ ижтимоий антропология ва маданий антропология йўналишларини яратилишига олиб келган. Муаммога алоҳида тўхталиб ўтирмасдан уларни битта медални икки томони билан қиёслаш, ҳар иккиси бир борлиқни турли хусусиятларини ўрганишини таъкидлашимиз жоиз.
Ижтимоий антропология этник гуруҳларнинг ўзаро муносабатлари ва ижтимоий жараёнларини ўрганади. Унинг предмети инсон ҳаётининг ижтимоий тизимларини, инсоннинг анъанавий ва замонавий жамиятлардаги ҳаётини тадқиқ қилишдан иборат. Унинг аниқ объекти сифатида маълум ҳудудда яшаб ўз сиёсий қурилмаси (ташкилотига) умуммий маданияти ва тилига эга бўлган инсонлар гуруҳи ҳисобланади.
Маданий антропологиянинг предмети инсон ва маданияти муносабатларини тадқиқ қилиш билан чегараланади. У инсон маданиятининг келиб чиқиши (генезис), тузилиши (морфологияси) ва тараққиёти (хилма-хиллик ва юксалиши) муаммоларини аниқ тарихий шароитдаги ижтимоий ташкилотларида тадқиқ қилади. Бу борада социум инсон ва маданиятнинг мавжудлигини (борлигини) таъминлайди.
Шу билан биргаликда хорижий адабиётларда: этнология, маданий антропология ва ижтимоий антропология битта фаннинг турлича номлари деган тушунча ҳам мавжудлигини айтиш жоиз. Аммо ҳар учала йўналишни диққат билан таҳлил қилинса бундай қиёслаш нисбий ва талабга жавоб бермаслиги маълум бўлади. Амалда “этнология” атамаси Ғарбда ҳам Россияда ҳам мавжуд ва деярлик бир хил маънони ангалатади.
Физик антропологиядан фарқли равишда маданий антропология дастлабки пайтданоқ инсоннинг жисмоний белгилари эмас унинг маданиятини шаклланишини ўргана бошлаган. Унинг этнология билан алоқаси дала этнологик тадқиқотлар маълумотларини ўз концепцияларини текшириш ва тасдиқлаш учун ишлатилишидадир. Этнология эса ўз навбатида маданий антропология маълумотларини ўзининг назарий қарашларини шакллантиришда қўллайди.
Этнологиянинг ижтимоий антропология билан муносабати ўзгача хусусиятга эгадир. Ижтимоий антропология вужудга келиши билан дунё халқлари ижтимоий ташкилотларни ўзига ҳос томонларини ўргана бошлайди. Унинг асосчиси инглиз олими Жеймс Фрезер бу йўналишни жисмоний антропологияга қарама-қарши қўйган эди. Жисмоний антропология этнологияга нисбатан социологияга яқинроқ, у ўз тадқиқотлари предметига этник жамиятларни қўшмайди.

Download 24.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling