Режа. Этнологияга кириш ва фаннинг қисқа тарихи. Этнологиянинг олдтарихи
Download 24.78 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этнология ва маданиятшунослик.
- –этнокультуралогияга
Этнология ва социология.
Этнослар тадқиқот объекти сифатида фақат табиатнинг махсули бўлмасдан ижтимоий – маданий жараёнларнинг ҳосиласи ҳамдир. Шунинг учун этнология этник жараёнларнинг социологик ва маданий жиҳатларини ҳам тадқиқ қилади. Бу борада социология ва этнология ягона тарихга, илдизга эга эканлигини таъкидлаш жоиз. Социология дастлабки пайтданоқ инсонларнинг биргаликдаги ҳаёти ва фаолияти турлари ҳақидаги фан сифатида шаклланиб, унинг тадқиқот предмети: инсонларнинг ижтимоий турлари; ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар, ижтимоий тизим, ижтимоий институтлар ва ҳ. к. лар эди. Ушбу соҳаларни ўрганиш антропология учун ҳам илмий аҳамият касб этади. Фақат социология йирик ва мураккаб жамиятлардаги ижтимоий – структуравий алоқаларга, макродаражадаги ижтимоий маданий тараққиётга эътибор қаратса этнология учун этник жамоалар уларнинг маданий юксалиши, этник ўзлиги, турли халқлар рўйхатидаги ўзига хосликлар ва бошқалар билан қизиқади. Социология ва этнология орасидаги тафовут методологияда ҳам мавжуд. Социолог ва этнолог умумий тадқиқот усулларини (кузатиш, сўров, хужжатлар таҳлили ва ҳ.к.о.) қўлласада, ёндашувда ўзига хосликлар кузатилади. Социолог - ёзма хужжатлар ва манбалар билан ишласа, этнолог – оғзаки новербаль манбалар (сўзлашув, тасивирлар, расмлар, имо-ишоралар) билан иш олиб боради. Социолог хужжатлардан умумийлик изласа, этнолог ўзига хослик қидиради. Ҳар икки фаннинг умуммий тадқиқот қизиқишлари доирасининг кенглиги ва яқинлиги XX асрнинг 30-йилларида уларнинг оралиғида янги илмий йўналишни – этносоциологияни вужудга келтиради. Унинг асосчиси немис олими Р. Турнвальд этносоциология – тараққий этган жамиятлардаги этник ва ижтимоий жараёнларнинг ўзаро алоқаларини ўрганиши вазифасини ўташи лозимлигини таъкидлаган эди. Этнология ва маданиятшунослик. Маълумки маданиятшунослик: маданият тарихи ва назарияси, маданиятшунослик илмининг тараққиётини, маданият фалсафаси, маданият социлогияси ва психологиясини, маданият экологияси ва ҳ.к.о.лар (театршунослик, музейшунослик, кутубхона иши ва бошқаларни) ўрганади. Этнология эса этнослар маданиятидаги хусусиятларни тадқиқ қилади. Этнология шунингдек: инкультурация (ўз этноси маданиятини) ўзаро маданий алоқалар, этномаданий жараёнлар, анъанавий ва замонавий жамиятлар маданиятининг тафовутлари тахлили билан шуғулланади. Ушбу фанларнинг бир-бирларини тўлдириши айрим олимлар томонидан, уларнинг битта фанга –этнокультуралогияга бирлашиши мумкинлиги ғоясини илгари суришига олиб келган. Download 24.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling