Режа. Этнологияга кириш ва фаннинг қисқа тарихи. Этнологиянинг олдтарихи
Этнологиянинг замонавий йўналишлари
Download 24.78 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этнология методлари.
Этнологиянинг замонавий йўналишлари. Сўнгги йилларда кўплаб мигрантлар ва қочоқлар Европа ва Шимолий Америка этник харитасига катта ўзгаришлар киритди. Маҳаллий этнослар ичида кўп сонли мигрантлар диаспоралари вужудга келди. Ғарбий Европадаги интеграцион жараёнлар ҳам кўплаб этник муаммоларни яратмоқда. Улардан энг долзарблари турли халқларнинг аҳлоқ-одоб қоидаларини умумийлашуви, турли маданият типларининг ўзаро таъсири ва биргаликда тараққиёти, маданий алоқалар доирасида психологик мослашув (адаптация), этник ўзликнинг ноъананавий муҳитда ривожланиши, ўзга хўжалик маданиятларида иқтисодий ўзликнинг намоён бўлиши хусусиятлари ва бошқалардир.
Янги тарихий шароит ва ижтимоий муаммолар этнология тадқиқот доирасини янада кенгайтиради. Анъанавий мавзуларга янгилари қўшилиб, олимларга этнологиянинг ичида нисбатан мустақил соҳаларни яратиш имконини бермоқда. Хусусан ғарб этнологиясида хўжалик (иқтисодий) этнологияси аниқ шаклланиб муваффақиятли ривожланмоқда. Шунингдек ижтимоий этнология, ҳуқуқий этнология, сиёсий этнология, диний этнология соҳалари ҳам аксари антропология номи билан мавжуд. Ҳозирги кунда этнология фани мураккаб ва кенг тармоқли билимлар мажмуасини ташкил қилади. Улар қаторига: этник антропология этник социология иқтисодий этнология этнодемография этник география этнопедагогика ларни киритиш мумкин. Хулоса қилиб айтганда, этнология турли этник гуруҳларнинг шаклланиши ва тараққиёти, уларнинг ўзлиги, ўз маданиятини ташкил этиш хусусиятлари, уларнинг жамоавий хулқи қонуниятларини, шахслар ва ижтимоий муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги муаммоларини ўрганувчи фандир. Этнология методлари. Ҳар қандай илмий тадқиқот аниқ борлиқни ўрганиши давомида, мавжуд илмий билимлар мавжмуини ўзида тўлиқ мужассамлайди. Замонавий этнологияда илмий тахлил учун турли маълумотлар, этнограф олимлар тадқиқотлари ва тавсифлари; саёҳатчилар ёзмалари; фольклор ва бадиий матнлар; этносоциологик ва этнопсихологик тадқиқотлар; публицистик материаллар; расмий ҳужжатлар, тарихий ва ижтимоий – сиёсий адабиётлар ва ҳ к о лар жалб этилади. Ундан ташқари ўрганилаётган этнос вакилларини турли вазиятларда кузатиш, фикрлаш мантиғи, атроф-муҳитдаги вазиятларни ифодалашлари, ўзининг ҳулқи ва бошқаларга ҳам эътибор қаратилади. Бундай ранг-баранг маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш ҳам, турли услубларни қўллашни талаб этади. Ҳозирги кунда этнологияда: дала тадқиқотлари, ёзма манбаларни, халқ оғзаки ижодини ўрганиш археологик ва антропологик маълумотларни жалб этиш, статистик манбалар (аҳоли рўйхати маълумотлари)дан фойдаланиш лозим. Download 24.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling