Режа. Этнологияга кириш ва фаннинг қисқа тарихи. Этнологиянинг олдтарихи


Download 24.78 Kb.
bet6/9
Sana03.02.2023
Hajmi24.78 Kb.
#1156804
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-мавзу

Ёзма манбаларни ўрганиш. Бу этнологиянинг энг муҳим усулларидан биридир. Манба сифатида мазкур этноснинг тарихи ва маданияти ҳақидаги нашр этилган асарлар олинади. Манбалар қаторига сайёҳлар, савдогарлар, элчилар ва бошқа шахсларнинг ёзма маълумотлари ҳам киради.
Халқ оғзаки ижоди. Уларнинг қиймати халқнинг тарихий онги билан боғлиқлигидир. Этнологик тадқиқотлар тажрибаси қўшни халқлар тарихий онги ҳам бутунлай фарқ қилиши мумкинлигни кўрсатади. Хусусан айрим Африка қабилалари бахшилари XX аср ўрталарига қадар кейинги 400 йил давомида ўз хукмдорларининг исмлари, ишлари, халқ ҳаёти билан боғлиқ воқеалар, турли саналарни ёдда сақлаб, ҳикоя қилиб берганлар. Аммо оғзаки ижодиёт бошқа манбаларга нисбатан тез йўқолиб боришини таъкидлаш жоиз.
Археологик маълумотлар. Археологик ашёлар этник тарих ва маданият тарихини тиклашда катта ўрин тутади. Археологик ашёларни тадқиқ этиш ва баҳолашда энг замонавий усулларни қўлланилиши (термолюммининесцент услуби) хусусан сопол буюмларни ёшини аниқ белгилашга ёрдам қилади. Сўнгги йилларда археологик маълумотларни ўрганишда статистик методлардан ҳам фойдаланилмоқда. Уни қўллаш археологик материалларни диққат билан тайёрлашни талаб этади. Олинган аниқ маълумотлар эса этнологик назариялар, концепциялар яратишда хизмат қилади.
Қиёсий тилшунослик. Тилшунослар турли тилларда айрим, маълум сўзларни тахлил қилиш орқали тилларнинг яқинлиги, қардошлигини аниқлашади. Ушбу услуб олимлардан ўргнилаётган тилларни яхши билишини талаб қилади.
Статистик метод. Бундай маълумотларнинг қиймати уларнинг хилма-хиллигидан ташқари муайян тизимига, тартибга солингани учун ҳамдир. Хусусан ахоли рўйхати маълумотларида: жинс, ёш, маълумот, касб, ижтимоий ҳолат ва ҳ. к. о. лар бўлади.
Дала тадқиқотлари. Этнологияни фан сифатида шаклланишида дала тадқиқотлари катта аҳамият касб этади. Бу услуб мустамлака халқлар ҳаёти ҳақида маълумотлар тўплашда айниқса қўл келган. Тадқиқот муддати 1 йилдан кам бўлмаслиги лозим. Стационар услубнинг муҳим жиҳати этнологнинг ўрганаётган аҳолиси кундалик ҳаёти иштирокчисига, гувоҳига айланишидир. Ҳозирги кунда этнологияда шошилинч ёки мавсумй тадқиқотлар кўпроқ аҳолини қамраб олиш учун, маршрутли (йўналишли) йўсинда ўтказилади. Услубнинг камчилиги этнос ҳаётини мавсумлар оралиғида кузатиш имкони бўлмаслигидир.
Дала тадқиқотлари моддий ва маънавий маданиятга оид маълумотлар тўплаш имконини беради. Моддий маданият соҳалари: уй-жойлар, кийим-безаклар, таом ва идишлар, чизма расмларда аксини топади. Маънавий маданият соҳалари анъаналар, урф-одат, удумлар: кино, фото ва видеокамералар ёрдамида тасвирга туширилади. Дала тадқиқотлари давомида музей учун экспонатлар ҳам тўпланади.


  1. Download 24.78 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling