Европа Иттифоқидаги инновацион сиёсатнинг асосий йўналишлари давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий манбалар билан таъминлаш ҳамда рағбатлантириш характерига эга бўлиб, қуйидагилардан иборат: - ягона антимонопол қонуниятни ишлаб чиқиш;
- жиҳозларга тезкор амортизация тизимини қўллаш;
- илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига имтиёзли солиқларни қўллаш;
- тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳасида инновацион фаолиятни рағбатлантириш;
- янги технологиялар соҳасида инновацияларни рағбатлантириш учун ташкилотларни тўғридан-тўғри молиялаштириш;
- ОТМ, ИТИ ва бошқа илмий муассасаларнинг инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлигини рағбатлантириш.
Жаҳон тажрибасида ҳудуд инновацион муҳитини такомиллаштиришнинг турли усуллари бор: - ҳудудда инновацион инфратузилма ривожланишини шакллантириш (технопарклар, бизнес-инкубаторлар, ҳудудий инновацион жамғармалар);
- трансфер технологиялар тизимини ташкил этиш (инновацион фаолият натижаларини тарғиб қилиш ва уларни жорий этиш);
- инновацион лойиҳаларни бевосита ва билвосита молиялаштириш;
- инновацион сиёсатни амалга ошириш учун кластерли ёндашув.
Аграр соҳани инновацион ривожланиш йўлига ўтказишдаги муаммолар - биринчидан, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи субъектлар ҳозирги вақтда илмий тадқиқот ишларига буюртма бериш ҳамда тадқиқотларни молиялаштиришда иштирокининг сустлиги;
- иккинчидан, илғор инновацион технологияларни ишлаб чиқишда тадқиқот олиб бориш ва илмий-тадқиқотларни молиялаштиришни ҳам хўжалик субъекти ўзи амалга ошира олмайди;
- учинчидан, янги технология, янги навлардан фойдаланиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчиларнинг етарли даражада билимларга эга эмаслиги, улар олимлар ва мутахассислар хизматидан фойдаланишлари зарур,
- тўртинчидан, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари олимлари томонидан тайёрланган инновацион ишланмаларга ишлаб чиқарувчиларнинг талаби етарли даражада эмаслиги, улар ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд эмас;
- бешинчидан, айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг масъулиятсизлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |