Режа: Ғарбий Европада сиёсий марказлашишнинг бошланиши
Биринчи Капетингларнинг идора қилиши
Download 66.5 Kb.
|
11-15 Асрларда Франция
Биринчи Капетингларнинг идора қилиши. Биринчи Капетинг-лар ҳокимияти дастлаб тамомила заиф эди. X ва XI асрларда Франция Ғарбий Европанинг энг тарқоқ монархияларидан бири эди. Король бу ерда князь-феодаллардан бирининг, ҳаттоки куч-ли бўлмаган князь-феодалнинг оддийгина ўрнини эгалларди. Кўпгина қўшни йирик феодаллар, ҳар қайсиси ўз ҳолича корол-дан кучлироқ эди. Ва фақат феодалларнинг ўзаро рақиблиги, чер-ковнинг, кейинроқ эса шаҳарларнинг Капетингларни қўллаб-қув-ватлаши, бу династия вакилларининг усталик қилиб, оҳиста сиёсат юргизиши биринчи пайтларда лоақал ўз уруғининг короллик унвонини қўлдан чиқармай, балки уни наслдан-наслга мерос қилиб қолдириш имкоиини берди. Король ўзининг меросий до-менида — Иль де Франс герцоглигида озми-кўпми хўжайин эди. Бу нисбатан камбар минтақа бўлиб, шимолдан жанубга қараб чўзилиб кетган ва аммо иккита каттагина шаҳарни — Париж билан Орлеанни ўз ичига олган эди, шу билан бирга, бу территориям бошқа мулклар ҳам суқилиб кирган эди.
Король домени (юрти) территорияси Франциядаги икки муҳим дарёнинг, яъии Сена билан Луара дарёсининг ўрта оқим бўйларидаги ерларни ўз ичига олса-да, лекин бу дарёларнинг мансаблари, қуйи ва юқори оқимлари бўйларидаги жойлар бошқа фсодалларга қарашли эди. Король доменини ҳалқа қилиб ўраб олгап энг йирик феодал кпязлик мулклари қуйидагилар эди: шимолда — Фландрия графлиги, Нормандия герцоглиги, Бретань герцоглиги, ғарбда — Анжи графлиги ва Аквитания герцоглиги, жанубда — Овернь графлиги ва сўнгра Тулуза (Лаге-док) графлиги, шарқда — Шампань графлиги ва Бургундия герцоглиги бор эди. Бу энг йирик герцоглик ва графликлардан ташқари, кичик миқёсда ўнлаб бошқа мустақил феодал ерлари ҳам бор эди. Ҳатто король ўзига қарашли доменда ҳам маҳаллий баронларга қарши қаттиқ кураш олиб борарди. Король Париждан Орлеанга борганида уни кўпдан-кўп қуролли муло-зимлар албатта кузатиб боришлари керак эди. Ҳокимиятни ота-дан ўғилга мерос қилиб қолдириш одатини сақламоқ учун Ка-петинглар X—XI асрлар даврида ва ҳатто XII асрнинг биринчи ярмида ҳам король валиаҳдига ўзи ҳаёт вақтидаёқ тож кийги-зиш урф-одатини бажарар эди. «Қари король» ёнида одатда, бошқа «ёш король» ҳам королликни бошқарар эди. Download 66.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling