Режа: Фирманинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли оралиқдаги фаолияти


Download 1.25 Mb.
bet1/4
Sana09.02.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1182935
  1   2   3   4
Bog'liq
5 мавзу Ишлаб чиқариш харажатлари

  • 5-Мавзу. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ
  • Режа:
  • Фирманинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли оралиқдаги фаолияти.
  • Умумий, ўзгармас, ўзгарувчан ва чекли харажатлар.
  • Ўртача харажатлар ва уларнинг графикдаги жойлашуви.
  • Ишлаб чиқариш, давр, молиявий харажатлар ва фавқулодда зарарлар.
  • Тавсия этиладиган адабиётлар:
  • 1. Campbell R. McConnell. Microeconomics. - Copyright 2015, Macmillan Publishing Company, a division of Macmillan, Inc.
  • 2. Pindyck, Robert S.Microeconomics. – Copyright 2013, Macmillan Publishing Company, a division of Macmillan, Inc.
  • 3. Salimov B.T., Muxitdinova U.S., Mustafakulov Sh.I., Salimov B.B. Mikroiqtisodiyot: Darslik -T.: TDIU, 2005. - 230 b.
  • 4. Ғуломов С.С., Алимов Р.Х, Салимов Б.Т., Ходиев Б.Ю., Ишназаров.А.И. Микроиқтисодиёт: Дарслик -T.: “ШАРҚ” нашриёти, 2001. - 320 б.
  • 5. Р. Нуреев. Курс микроэкономики. Учебник для вузов. – М.: Норма, 2007. – 576 с.
  • 6. Пиндайк Р., Д. Рубинфельд. Микроэкономика. 5-е международное изд.- СПб.: Питер, 2003. – 350 с.
  • 7. С. Фишер, Р. Дорнбуш, Р. Шмалензи. Экономика. Пер. с анг. со 2-го изд. -М.: Дело ЛТД, 1995. - 864 с.
  • 8. Тарасевич Д.С. Гребенников Т.И. Леусский Д.И. Микроэкономика. Учебник. - М.: ЮРАЙТ,. 2003. -375с.
  • .
  • Ишлаб чиқариш - корхоналарининг асосий фаолияти тури бўлиб, бу жараён чекланган ресурслардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Ишлаб чиқари-ладиган маҳсулот миқдори, ушбу товарларни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ресурслар ҳажмидан ва ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган технологиянинг ҳолати ва даражасига боғлиқдир.
  • Ишлаб чиқариш - бу керакли маҳсулотларни тайёрлаш учун ишчи кучидан, ускуна ва технологиядан, табиий ресурслардан ҳамда материаллардан маълум миқдордаги комбинацияда фойдаланиш жараёнидир. Масалан, ўз устахонасига эга бўлган шахс стол ишлаб чиқариш учун ишчи кучидан, хом ашё сифатида тахта, темир, арра ва бошқа ускуналарга сарфланган капиталдан фойдаланади.
  • Ишлаб чиқариш функцияси. Сарфланадиган ишлаб чиқариш омиллари миқдори билан, ушбу омиллардан фойдаланган ҳолда максимал ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори ўртасидаги боғлиқликни ишлаб чиқариш функсияси орқали ифодалаш мумкин.
  • Ишлаб чиқариш функцияси фойдаланиладиган ҳар бир ишлаб чиқариш омиллари сарфи мажмуасидан максимал миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришни кўрсатади. Агар омиллар мажмуаси сарфи капитал, меҳнат ва материаллардан иборат бўлса, ишлаб чиқариш функсияси қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
  • (1)
  • бу эрда Q- берилган технологияда максимал ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори; К - капитал; Л - меҳнат; М - материаллар.
  • Агар ишлаб чиқариш функсияси иккита, К (капитал) ва Л (меҳнат) омилларига боғлиқ бўлса, ишлаб чиқариш функсияси қуйидагича ёзилади:
  • (2)

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling