Режа: Физикавий кимё фанининг вазифаси, мақсади ва текшириш объектлари


Download 420.5 Kb.
bet1/6
Sana13.09.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1677085
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 маьруза Fizkimyo kirish

  • Мавзу: ФИЗИКАВИЙ КИМЁ ФАНИ КИРИШ
  •  
  • Режа:
  • 1. Физикавий кимё фанининг вазифаси, мақсади ва текшириш объектлари.
  • 2. Асосий бўлимлари ҳақида қисқача тушунчалар.
  • Маърузалар бўйича фойдаланишга таклиф этилаётган адабиётлар
  • 1. Х.Р.Рустамов “Физик кимё”. Т. Ўзбекистон. 2000 й., 71-90 бетлар.
  • 2. А.Г.Стромберг. Д.П.Семченко Физическая химия. М. Высшая школа. 1988. 60-83 стр.
  • 3. Физик кимё фанидан амалий машғулотлар. Б.Н. Афанасьев ва бошқалар. Таржимонлар Х.И. Акбаров. Р.С. Тиллаев – 4-русча нашр таржимаси. Т. Ўзбекистон. 1999 й., 25-30 бетлар.
  • 4. Х.Р. Рустамов, Б.Х. Хасанов, Ш.П. Нуруллаев. Физикавий кимёдан масалалар тўплами. Т. Таълим. 2009 й., 7-24 бетлар.
  • 5. Х.Р. Рустамов, Ш.П. Нуруллаев. “Физикавий кимё”, Т. “Фан ва технология”, 2011 й., 375 бет.
  • 6. Евстратова К.И., Купина Н.А., Малахова Е.Е., Физическая и коллоидная химия. - М.,. Высшая школа, 1990
  • Кириш
  • Кимёвий жараёнлар фавқулодда жуда хилма-хил кечади. Лекин уларнинг ҳаммаси маълум бир умумий қонуниятларга бўйсунади. Бу қонуниятларни физикавий кимё фани ўрганади.
  • Кимёвий ҳодисалар физикавий жараёнлар билан бирга кузатилади. Масалан: иссиқлик ажралиб чиқиши ёки ютилиши билан борадиган кимёвий реакциялар, ионларнинг харакатланиши туфайли электр токининг ҳосил бўлиши ва бошқалар.
  • Бошқа тарафдан қаралса физикавий жараёнлар кимёвий ҳодисаларга сабаб бўлади. Масалан: ҳароратнинг оширилиши кимёвий реакцияларнинг тез кетишига; эритмадан электр токини ўтиши электролизга, яъни оксидланиш- қайтарилиш реакцияларининг содир бўлишига олиб келади. Кўпгина реакциялар ультратовуш ёки нур таьсиридагина содир бўлади.
  • Физик кимё кимёвий жараёнлар ва физикавий ҳодисалар орасидаги боғланишни ўрганади, моддаларнинг кимёвий таркиби ва тузилиши билан уларнинг хоссалари ўртасидаги қонуниятларни ўрнатади. Кимёвий реакцияларнинг тезлиги, механизми, кетиш-кетмаслиги, мувозанат содир бўлиш шартларини ҳамда иссиқлик эффектларини ўрганади, натижаларни, кўпинча математик усулда ифодалайди.
  • Маълумки, моддий оламнинг ҳаракат қонунларини, жумладан, кимёвий жараёнларни, асосан, икки усул билан: кузатиш - тажриба ва фикрлаш йўли билан ўрганиш мумкин.

  • Download 420.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling