Режа: Физикавий кимё фанининг вазифаси, мақсади ва текшириш объектлари


Кузатиш - тажриба усули асосий усул бўлса ҳам, унинг воситасида турли кимёвий жараёнларни, улардаги умумийлик, фарқни ва умумлашган қонуниятларни билиб бўлмайди


Download 420.5 Kb.
bet2/6
Sana13.09.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1677085
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 маьруза Fizkimyo kirish

Кузатиш - тажриба усули асосий усул бўлса ҳам, унинг воситасида турли кимёвий жараёнларни, улардаги умумийлик, фарқни ва умумлашган қонуниятларни билиб бўлмайди.
  • XVIII асрнинг ўрталарида буюк рус олими М.В. Ломоносов табиат сирларини, шу жумладан, кимёвий жараёнларни ўрганишда кузатиш - тажриба усули билан бир қаторда, фикрлаш усулини ҳам қўллашни тавсия этди ва юқорида баён этилган вазифаларни ҳал этувчи «Назарий кимё» фанининг яратилиши кераклигини, яъни кимёвий жараёнларни ўрганишда физика қонунлари ва усулларига асосланиш лозимлигини маслаҳат берди ва бу янги фанни «Физикавий кимё» номи билан атади.
    • 1752- йилда М.В. Ломоносов Петербург фанлар Академияси талабаларига физик кимёдан курс ўқиди. Дарсларда тажрибалар кўрсатиш, амалий лаборатория ишларини олиб бориш йўлга қўйилди.
    • 1752-53 йилда биринчи дарслик ёзди. Уни «Чин физик кимёга кириш» деб атади. Бу дарсликда физика ва математикани кимёгар учун, кимёни тиббиёт учун аҳамиятини тушунтирди. У кимёни тиббиётга боғлиқлигини «Кимёни билолмаган медик у тўлиқ медик бўлолмайди», деб тарифласа, кимёни физикага боғлиқлигини «Физикани билмаган кимёгар, ҳар нарсани тимирскилаб топувчи одамга ўхшайди ва бу фанлар шундай яратилганки, улар бир- бирисиз хеч қачон мукаммал бўла олмайди» – дейди.
    • Бу даврда кимёвий ҳодисаларни тушунтиришда оддий физикавий усуллар қўллана бошланди. Массанинг сақланиш қонуни, каррали нисбатлар қонунлари ( Ломоносов, Лавуазье, Дальтон) таърифланди. Газлар адсорбцияси (Шееле), эритмада эриган модда адсорбияси (Ловиц), электрокимё соҳасидаги биринчи изланишлар (Вольта, Фарадей ) олиб борилди.
    • ХIХ аср ўрталарига келиб , физик кимёнинг бир қанча йўналишларига асос солинди. 1836 йил Г.И. Гесс иссиқликнинг доимийлиги туғрисидаги қонунини яратди. Термодинамика қонунлари таърифланди (Карно, Томсон ва бошқалар), Гиббс томонидан кимёвий ва фазалараро мувозанат қонуниятлари ўрганилди.
    • Вант-Гофф, Аррениусларнинг эритмалар тўғрисидаги назариялари яратилди. Шу билан бир қаторда кимёвий кинетиканинг классик назариясига асос солинди. Кольрауш, Нернстларнинг ишлари электрокимёнинг ядросини ташкил қилди.
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling