Режа: Физикавий кимё фанининг вазифаси, мақсади ва текшириш объектлари


Квант механика усули, асосан, моддаларнинг тузилишини ўрганишда қўлланилади


Download 420.5 Kb.
bet5/6
Sana13.09.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1677085
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 маьруза Fizkimyo kirish

Квант механика усули, асосан, моддаларнинг тузилишини ўрганишда қўлланилади.
  • Физикавий кимё «соф» назарий фан бўлиб, унда фақат юқорида қайд этилган «соф» назарий усуллардан фойдаланилади, дейиш нотўғридир. Чунки, физик кимё фани кимё фанининг бошқа бўлимлари каби тажрибага таянади.
    • Физикавий кимё фани қуйидаги бўлимларга бўлиб ўрганилади:
    • Модда тузилиши.
    • Кимёвий термодинамика.
    • Кимёвий мувозанат.
    • Фазовий мувозанат.
    • Эритмалар.
    • Электрокимё.
    • Кинетика ва катализ.
    • Ўрта Осиёда физик ва коллоид кимё соҳасидаги энг муҳим изланишлар ва яратилган қонуниятлар
    • Ўзбекистонда физикавий кимё Беруний, Ибн-Сино, Амир Темур, Улуғбек даврларида тараққий этган дейиш мумкин.
    • Хоразмлик Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ( 973-1048йй) «Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар» («Минералогия») китобида ёқут, лаъл, олмос, зумрад, ақиқ, марварид, ложувард, биллур, феруза, маржон, забаржад каби минераллар ҳамда олтин, кумуш, симоб, темир, мис, қалай, қўрғошин каби металлар тўғрисида маълумотлар берди. У дунёда биринчи бўлиб тошларнинг солиштирма оғирликларини ўлчади (аниқлади), минералларни, металларни қандай вужудга келишини, ранглари, хоссалари, хусусиятлари, металларни рудадан ажратиш йўлларини (технологиясини) илмий асослаб берди. Минералларни турларга ажратди, тошларнинг қаттиқлиги, тиниқлиги, оғирлик ва магнитга тортилиш хусусиятлари ҳақида фикр юритди.
    • Бухоролик Абу Али ибн Сино (980 – 1037йй) биринчи бўлиб дистилланган сув олди; сийдик (пешоб)ни ранги, ҳиди, тиниқлиги бўйича таҳлил қилди; 1200та минерал дорилар устида ишлади.
    • У табиатда мутлоқлик йўқ, ҳар қандай жисм ҳаракатда бўлади деган фикрни олға сурди. «Маъдан ва олий жинслар» номли рисоласида минералларни тошлар, олтингугуртли маъданлар, ёнар тошлар ва тузлар гуруҳига бўлди.

    • Download 420.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling