(1956 йилда унинг шарафига янги топилган минералга «Авиценит» деб ном қўйилди). Сувни зарарсизлантириш учун фильтрлаш, ҳайдаш, қайнатиш каби физик-кимёвий усулларни қўллади(таклиф этди). Турли хил гилмояларнинг хоссаларини ўрганиб, уларни инсондаги ёқимсиз ҳидларни йўқотишда (яъни адсорбцияда) қўллади. Уларни қиздириб, сирка кислота билан ишлов бериб, фаоллаш мумкинлигини кўрсатди. Гилмояларни доришуносликда қўллашда уларнинг дисперслигига, ғоваклигига катта эътибор берди. -
- Юртимизда 1927 йил Ўзбекистон Миллий университети (ўша вақтдаги Туркистон Миллий университети)да биринчи бўлиб физик кимё кафедраси ташкил этилди. Профессор Алексеев кафедрага раҳбарлик қилди. 1932 йил Самарқанд Давлат Университетида ҳам профессор Н.А. Колосовский раҳбарлигида ана шундай кафедра ташкил этилди.
- Ўзбекистонда физик кимёнинг ривожланишида Н.А.Колосовский, Усанович, А.М.Муртазаев, В.В.Удовенко, Е.И.Познер, Б.Г.Запрометов, Х.Р.Усманов, К.С.Ахмедов, Р.С.Тиллаев, Э.А.Орипов, С.С.Хамраев, А.Й.Йўлчибоев, А.А. Агзамхўжаев, С.З.Мўминов, Ғ.У.Рахматқориев ва бошқалар муҳим ҳисса қўшдилар.
- Юқорида айтилганлардан якун қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳозирги кунда физикавий кимё фани ўзининг кенг экспериментал ва назарий усуларига (хроматография, потенциометрия, кондуктометрия, полярография, спектроскопия, рентгенограмма, ИК-спектроскопия, термик таҳлил кабилар) эга бўлган ҳамда кимё фани ва амалиёти олдида турган кўпгина муаммоларни ҳал қилишда асосий роль ўйнайдиган фандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |