Режа: Физикавий кимё фанининг вазифаси, мақсади ва текшириш объектлари


йилда Харьков университетида Н.Н.Бекетов


Download 420.5 Kb.
bet3/6
Sana13.09.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1677085
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 маьруза Fizkimyo kirish

1864 йилда Харьков университетида Н.Н.Бекетов физик кимё бўлимини ташкил этди, 1865 йилдан бошлаб эса «Физикавий кимё» курсидан маърузалар ўқиди.
  • - Биринчи ҳақиқий дарслик 1876 йилда Россияда Н.Н.Любавин томонидан ёзилди.
  • - 1887 йилдан бошлаб, Лейпциг Университетида В.Оствальд физик кимё кафедрасини ташкил этди ва биринчи илмий “Физик кимё” журналини чиқара бошлади.
  • Бу вақт физик кимёнинг хақиқий фан сифатида вужудга келиш даври бўлди. Шу тариқа ривожланиб бориб, ҳозирги кунда физик кимё ер юзининг барча ўқув масканларида фан сифатида алоҳида ўқитилиб келинмоқда.
    • Физик кимё алоҳида фан бўлиб ажралиб чиқиш даври қарайиб 100 йил давом этди.
    • Демак, кимёвий реакцияларнинг боришида физик ва кимёвий жараёнлар чамбарчас боғланган бўлиб, бу эса уларни ўрганишда янги фанни - физикавий кимё фанининг юзага келишини тақазо этган.
    • Физикавий кимё фанида кимёвий жараёнларни бориш қонуниятларига, кимёвий мувозанат ҳолатларига, моддалар тузилиши ва хоссаларига катта эътибор қилинади. Булар эса физикавий кимёнинг асосий масаласини - кимёвий жараёнларни бориш йўллари ва охирги натижаларини олдиндан айтиб бериш ва пировардида кимёвий жараённи бошқаришга имкон яратиш масаласини ечишга ёрдам беради.
    • Шу шарт-шароитларда маълум жараён борадими-йўқми? Бу жараён бир томонламами, ёки икки томонга (қайтар) борадими? Қайтар бўлса, унуми қандай? Унуми кам бўлса, уни қандай ошириш мумкин?
    • Мазкур фан шу саволларга жавоб беради. Бу фаннинг яна бир ютуғи – шу саволларга тажриба ўтказмасдан назарий жавоб топиш мумкин.
    • Ҳар қандай кимёвий реакция маълум вақт мобайнида боради. Физикавий кимё фани билимларидан фойдаланиб керакли реакция тезлигини ошириш, ва аксинча, нозарур реакция тезлигини секинлатиш йўлларини аниқлаш мумкин.

    • Download 420.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling