Режа: Физикавий кимё фанининг вазифаси, мақсади ва текшириш объектлари


Агар кимёвий технология соҳасига назар соладиган бўлсак


Download 420.5 Kb.
bet4/6
Sana13.09.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1677085
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 маьруза Fizkimyo kirish

Агар кимёвий технология соҳасига назар соладиган бўлсак,
  • аммиак синтези ва уни оксидлаш,
  • сульфат кислотани контакт усулида олиш,
  • табиий газдан этанол олиш, нефть креккинги,
  • домна печларида чўян олиш, алюминий ишлаб чиқариш
  • ва яна кўпчилик энг муҳим ишлаб чиқариш жараёнлари шу жараёнлар асосида ётувчи реакцияларни физикавий кимёвий тадқиқоти самаралари асосида вужудга келтирилган.
    • Ҳозирги кунда физикавий кимё фани физика фанининг кўпгина усулларидан фойдаланса ҳам ўзининг тажриба тадқиқот усулларига эга бўлган ва кўпгина амалий кимё-технология фанларининг назарий асоси бўлиб хизмат қилувчи фандир.
    • Мисол тариқасида кимё ёки озиқ-овқат техноло-гияси соҳаларида, айнан шу ерда борувчи (ноорганик моддалар, чинни, пластик, сут маҳсулотлари олиниши ва х.к.) жараёнларни физик кимёвий ўрганиш буларни амалий технологиясининг назарий асосини ташкил этишини кўрсатиш мумкин.
    • Шундай қилиб, физикавий кимё мураккаб моддаларда содир бўладиган кимёвий жараёнларнинг сабабини физика қонунлари ва тажрибалари асосида тушунтирувчи фандир.
    • Физикавий кимё фани бу вазифаларни ечишда, асосан уч усулдан:
    • термодинамика,
    • молекуляр-кинетик назария ва
    • квант механика усулларидан фойдаланади.
    • Термодинамика усули - термодинамиканинг уч қонунига асосланган бўлиб, унда узоқ вақт давомида тўпланган тажриба ва кузатиш натижалари умумлаштирилгандир. Бу усулда термодинамика қонунларидан фойдаланиб, аниқ натижалар олинади. Термодинамика усулида системадаги модда молекулаларининг тузилишини билиш шарт эмас, яъни бу усул воситасида жараённинг моҳияти ойдинлашмайди (термодинамика усулининг камчилиги).
    • Бу усулнинг яна бир хусусияги шундаки, унда системанинг умумий хоссалари (масалан, ҳарорат, ҳажм, босим ва ҳоказолар) билан иш кўрилади.
    • Молекуляр-кинетик - ёки статистик усулда системани ташкил этувчиларнинг (атомлар ва молекулалар ҳаракати) хоссалари текширилиб, жамланади. Бу усулдан фойдаланиш учун, асосан системанинг тузилишини билиш керак. Бироқ, бу усулда кўпинча тахмин қилишга ва соддалаштиришга йўл қўйилади, бу эса натижаларнинг бироз ноаниқ чиқишига сабаб бўлади. Бу усулда жараённинг моҳияти ойдинлашади. Термодинамика ва молекуляр-кинетик усуллар бир-бирини тўлдирувчи усуллардир.

    • Download 420.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling