Режа: I. Кириш


Автоматик той титувчи ва таъминловчилар


Download 257.56 Kb.
bet4/7
Sana16.06.2023
Hajmi257.56 Kb.
#1508931
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Пахта толасини тозалаш

Автоматик той титувчи ва таъминловчилар

Пахта ва кимёвий толаларни титишда титиш-тозалаш агрегатининг дастлабки жихозлари сифатида той титувчи ва таьминловчи машиналар ўрнатилади. Бундай жихозларнинг замонавий турларини автоматик той титувчи ёки таъминловчилар деб юритилади.


Автоматик таъминловчи машиналар тойларни юқори қисмидан толалар бўлакчаларни титиб олиш ва уларни агрегатнинг навбатдаги машинасига узатиб бериш учун хизмат қилади. Тойларни устки қисмидан титиб олиш қулай ва ишончли ҳисобланади. Ҳозирги кунда бундай жихозларнинг бир неча русумлари ишлаб чиқаришга жорий этилган. Машинанинг асосий қисми каретка 2 бўлиб (5.2-расм) у айлантириш қурилмаси ва титувчидан иборат.



расм. АП-18 автоматик таъминловчи машина


Каретка рельс 1 бўйлаб илгариланма-қайтма ҳаракат қилади. Рельснинг ҳар иккала томонига 36 тагача пахта тойлари 7 қўйилади. Бир томондаги тойлар ишчи ставка, иккинчи томондагиси заҳира ҳисобланади. Кареткада ўрнатилган иккита пичоқли барабанлар 6 айланиб пичоқлари билан тойларнинг юзасидан толалар бўлакчаларини титиб олади ва уларни чиқариш қувури 5га узатади. Конденсер юзага келтирилган ҳаво оқими ёрдамида бўлакчалар узатиш қувурлари 3 ва 4 орқали агрегатнинг навбатдаги машинасига узатилади. Титиш жараёнида ажралиб чиққан чанг конденсернинг тўрли барабани орқали фильтрга юборилади.


Каретка бир томонга ҳаракатланиб тойларнинг охирига етиб борганда тўхтайди ва белгиланган баландликга (2,8;4,3; 5,6; 7,1 мм) пасаяди. Сўнгра каретка орқа томонга қараб ҳаракатлана бошлайди. Каретка ставканинг бошланишига етиб боргандан сўнг титувчининг пасайиши ва ҳаракат йўналишининг алмашиниши такрорланади.
Навбатдаги машина бункери тўлганда каретка тўхтайди. Навбатдаги машинадан тола ҳажми камайганлиги тўғрисида сигнал олингандан сўнг каретка харакатлана бошлайди. Ўрнатилган тойларни титиб бўлингандан кейин айлантириш қурилмаси титувчи барабанлар билан биргаликда 180° га бурилиб, заҳирадаги тойларни титиш бошланади.



расм. BDT машинасининг той титиш қисми
Тручлер фирмасининг BLENDOMAT туркумига кирувчи BDT 013 автоматик титувчи 15 тагача тойни титишга мўлжалланган. Унинг унумдорлиги 600 кг|с. BDT 019 русумли титувчи бир вақтда 180 тагача тойни титиш, унумдорликни 1500 кг|соатгача ошириш имкониятига эга.
BDT 020 русумдаги автоматик таъминловчи аввалгиларга нисбатан катта техник имкониятларга эга. Биринчидан машина бир томонлама ва узлуксиз ишлайди. Тойларни сиртини горизонтал йўналишда титишни бурчак остида титишга алмаштирилиши ставкадаги тойни узлуксиз тўлдириб бориш имконини беради. Бу машинанинг унумдорлиги 1000 кг|с, бир вақтда титиладиган тойлар сони 60 тагача.



расм. BDT автоматик таъминловчининг умумий кўриниши.


Риетер фирмаси "Унифлок " номи билан бир неча русумдаги автоматик той титгичларни ишлаб чиқаради. Бу машиналар ишлаб чиқариш майдонига ўрнатилган тойларни устки кисмидан титиш, аралаштирувчи машинага узатиб бериш вазифасини бажаради. Машина бир вактда баландлиги ва зичлиги бўйича турлича бўлган 4 хил тойларни титиш имкониятига эга. Тойларнинг умумий сони 100 тагача. Машинани бошқариш компьютер қурилмаси ёрдамида амалга оширилади. Бошқаришдаги параметрлар дисплейга 8 тилдан бирида чиқариб берилади. Бошкарув хотирасига 4 хил баландликдаги тойларни аралашмадаги фоизига қараб титиш, зарур бўлса, машинани икки томонига ўрнатилган турли толаларни белгиланган тартибда автоматик алмашиб титиш ва узатиш даврларини жойлаштириш мумкин.


жадвал
Машиналарнинг техник тавсифи





Кўрсаткичлари



Машиналар русуми



АП-18

BDT 019

BDT 020

Унифлок

Унумдорлиги, кг| соат
Ишлатиладиган тола узунлиги, мм
Тойлар сони, дона
Пичоқли барабанлар сони
Ташқи ўлчамлари, мм
узунлиги
кенглиги
баландлиги
Ўрнатилган электр қуввати, кВт

600

42
18-24


2

15000
3450


3000
8,65

1500

42
180


2

50270
6320


2900
12,6

1000

60
60


2

32945
3350


3200
11,9

1200

60
130


2

41500
5140


2750
9,33

Бошқарув хотирасига тойлар сони, той оғирлиги, аралашма таркиби ва соатли унумдорлик киритиб қўйилади. Машина титувчи барабани зонасига ёт жисмлар тушиб қолганда автоматик тўхтайди. Автоматик той титгичлар барча турдаги пахта ва кимёвий толаларни титишга мўлжалланган. Машина бошқарув жавони, тойлар ўрнатилган майдон, титувчи қисм, айланма ҳаракатланувчи ва қўзгалувчи қурилма, тола чиқариш қувуридан иборат.


Автоматик таъминловчиларнинг кўрсатиб ўтилган авфзалликлари билан биргаликда камчиликлари ҳам мавжуд. Булардан энг асосийси аралаштириш жараёнинг амалга оширилмаслиги ҳисобланади. Шунинг учун автоматик таъминлаш машиналаридан кейин агрегат таркибига толаларни аралаштирувчи машиналар ўрнатилиши лозим.



Download 257.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling