Режа: I. Кириш


Пахта толасини аралаштириш, титиш ва тозалаш


Download 257.56 Kb.
bet3/7
Sana16.06.2023
Hajmi257.56 Kb.
#1508931
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Пахта толасини тозалаш

1.2.Пахта толасини аралаштириш, титиш ва тозалаш

Пахта ва кимёвий толаларни титишда титиш-саваш агрегатининг дастлабки тола титувчи жихозлари сифатида игна панжарали титиб-таьминловчи ва аралаштирувчи машиналар ўрнатилади.


Таьминловчи аралаштирувчи П-1 машинаси толаларни, ПУ-2 машинаси аралашмага қўшиладигон қайтимларни титиш ва аралаштиришга мўлжалланган.
Агрегатда одатда тўртта П-1, битта ПУ-2 машиналари ўрнатилади. Ҳар бир П-1 машинаси олдига 6 дан 12 тагача той қўйилади. Бунда ставкадаги тойлар сони 48 тагача бўлади.

расм. Игна панжарали титиш машинаси


Ишчи тойларни устидан маьлум қалинликдаги қатламни ажратиб олиб қўлда майдалайди ва сўнгра машинанинг таьминлаш панжараси 1 га (5.1-расм) ташлайди.Таьминловчи панжара толаларни қия ўрнатилган игнали панжара 2 га олиб боради. Панжара игналари толалар бўлакчасини узиб олиб, уларни


текисловчи панжара 3 таьсирига олиб боради. Текисловчи панжара игналари панжара 2 игналарига қарама қарши томонга ҳаракатланади ва ундаги катта бўлакчаларни биргаликда титади. Ортиқча тола таьминловчи панжаралардаги толалар устига тушиб, улар билан аралашади. Текисловчи панжарани тўла тозалаш учун тозаловчи валик 7 ўрнатилган. +ия ва текисловчи панжаралар игналари орасидан ўтган бўлакчаларни ажратувчи валик 4 ажратиб колосник панжара 5 устига ташлайди. Бўлакчаларни колосникларга урилиши натижасида улардан хас чўп ва йирик нуқсонлар ажралиб чиқинди камераси 6 га тушади, толалар эса чиқариш қисмига узатилади.
Камера толалар билан бир меьёрда тўлиб туриши учун вал 9 га махкамланган ростловчи шчит 8 ўрнатилган. Камерадаги толалар миқдори озайганда валга махкамланган елкадаги юк 10 шчитни игнали панжара томон суради. Тола кўпайса шчитга босим кучаяди ва у олдинга буралади.Елкага ўрнатилган мослама тола кўпайган ва меьёридан камайганда микроўчиргич орқали тегишли рангдаги чироқни ёқади ёки ўчиради. Шунга қараб машинага тола ташланади.
П-5 русумдаги машина бош таьминловчи деб юритилади. У П-1 машинасидан игналар ўлчами ва зичлиги, унумдорлиги ва тезликлари билан фарқланади.

Download 257.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling