Режа: I. Кириш


Download 257.56 Kb.
bet1/7
Sana16.06.2023
Hajmi257.56 Kb.
#1508931
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Пахта толасини тозалаш


Мавзу:Пахта толасини тозалаш


Режа:
I.Кириш
1.1.Титиш жараёнининг мохияти ва ундан кузланган максад
1.2.Пахта толасини аралаштириш, титиш ва тозалаш
1.3.Аралаштириш жихозлари
II.Асосий кисм

2.1.Тозалаш машиналари


2.2.Тезюрар конденсерлар
2.3.Толаларни таксимлагич
III.Хулоса
IV. Фойдаланилган адабиётлар
Кириш

Пахта толаси ва кимёвий толаларни титиш процессининг биринчи босқичида толалар асосий ишчи қисми игна тишли панжаралар бўлган машиналар игналари таъсирида пахта тойидан йирик пахта қатламлари майда-майда бўлакчаларга ажралади. Иш органлар таъсирида ва хавонинг куч билан сўриши натижасида бир машинадан иккинчи машинага тўхтовсиз ўтиб туради, шу билан бирга унча маҳкам ёпишмаган ифлосликлардан тозаланади, пахта толалари майда бўлакчаларга ажралиб титилиши туфайли улар яхши аралашади, натижада деярли бир хил хоссали, титилган ва тозаланган пахта массаси ҳосил бўлади. Пахта толасини титиш ва аралаштиришнинг биринчи босқич машиналарга куйидагилар кириб уларга: П-1, П-5, АП-18 ёки АП-36, МСП-6У машиналари киради.


Таъминловчи-аралаштирувчи машина.
Таъминловчи-аралаштирувчи машина, пахта тойларидан ажратиб олинган йирик пахта қатламини майда -майда бўлакчаларга ажратиб титиш, пахта бўлакчаларини аралаштириш ва пахтани қисман хас-чўпларадан тозалаш учун ишлатилади. Машинанинг асосий ишчи қисми қия ўрнатилган игна тишли панжара бўлиб таъмиловчи панжара 1 орқали узатилган пахта қатламини 5-12 м/мин тезлик билан игнали қия (20о) панжара 2 га узатади.
Майда титилмаган пахта бўлакчалари эса яна тозоловчи валик 4 ёрдамида камерага қайтиб тушади. Игнали панжара ва текисловчи панжара орасидан ўтган пахта бўлакчалари ажратиб олувчи валик 6 уриб туширади. Уриб туширилган пахта колосникли 7 панжара қираларига урилиб қўшимча титилади ва қисман тозаланади.



Download 257.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling