Режа: Ижтимоий соҳанинг тармоқларини молиялаштиришда давлатнинг роли
Download 36.01 Kb.
|
Ijtimoiy-sohani-moliyalashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Ўзбекистон аҳолисини ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш.
Бу қуйидагилар билан боғлиқ:
1. Моддий ва маънавий бойликларнинг тақсимланиши шу мақсадда олиб борилиши керак, у жамиятда ижтимоий адолатни таъминласин. 2. Демографик сиёсатни шундай олиб бориш керакки, натижада меҳнат ресурсларидан рационал фойдаланиш мумкин бўлсин. 3. Жамиятнинг рационал (унумли) ижтимоий таркибини тузиш учун давлатнинг ижтимоий йўналишининг асосий вазифаси бўлиб ҳар хил манбалар орқали аҳоли даромадларини ташкил этиш ҳисобланади.
Улар қуйидаги йўналишлар орқали ташкил этилади: 2.Ўзбекистон аҳолисини ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш.2.Ўзбекистон аҳолисини ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш.Собиқ Иттифоқда ижтимоий соҳа хизматларининг асосий ишлаб чиқарувчиси ва асосий истеъмолчиси бўлиб давлат ҳисобланган. Мулкнинг бир қисмига касаба уюшмалари, колхозлар ва бошқа ижтимоий ташкилотлар эгалик қилишган. Хусусий мулкчилик йўқ бўлган десак ҳам бўлаверади. Давлатнинг бошқа ташкилотларидаги роли ижтимоий соҳада ресурсларнинг тақсимланиши жуда кам бўлган. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ижтимоий соҳада рақобат пайдо бўлади ва мукчиликнинг турли шакллари ташкил этилади. Умуман «аралаш» иқтисодиётнинг принциплари ижтимоий соҳада ўз самарасини кўрсатади, чунки фақат давлат механизми ёки фақат бозор механизми ижтимоий талабларни қондиришда самарасиздир. Ижтимоий соҳада фақат бозор механизмидан фойдаланиш бутунлай нотўғри. Чунки аҳоли бир хил гуруҳларни (ишсизлар, саводсизлар, уй-жойсизлар) моддий томондан қурби етмаса, ушбу хизматлардан фойдалана олмайдилар. Шартли бепул хизматларга, масалан бошланғич ва ўрта мактабларда ўқиш, ҳар хил инфекцияларга қарши вакцинациялаш ва бошқалар киради. Айрим харажатлари юқори бўлган тармоқларда, масалан, музейлар, қисман тўланадиган механизми қўлланилади. Яъни, харажатларнинг асосий қисмини давлат ўз устига олади. Лекин шу хизматлардан фойдаланган аҳоли ҳам уларга пул тўлайди. Масалан, кўргазмаларга, спорт мусобақаларга сотиб олинадиган билетлар. Ижтимоий хизматларнинг асосий қисмига аралаш тўловлар механизми афзалроқдир. Ижтимоий хизматларнинг айрим соҳаларида эса хусусий бозор механизми афзалроқдир. Масалан, шоу-бизнес, киноматографияда, бизнес мактабларининг фаолиятида. Бу ерда давлатнинг роли жамият аъзоларини ноижтимоий жараёнлардан ҳимоя қилишдан иборатдир. Шу билан бир қаторда давлат ушбу соҳалардаги нотижорат фаолиятни қувватлайди. Масалан, нотижорат кинемотограф. Ўзбекистонда ижтимоий хизматларни ўрнатиш ва ривожлантиришни учта босқичга бўлиб ўргансак бўлади. Биринчи босқич: 1924 йилдан 1956 йилгача. Бу йилларда пенсия ва нафақа тушунчалари пайдо бўлди ва ҳаётга ўрнатилади. Лекин бу даврда ягона пенсия тизими йўқ эди ва пенсиялар билан таъминлаш тармоқлар принципи асосида олиб борилар эди. Иккинчи босқич: 1956 йилдан 1990 йилгача. 1956 йилдан давлат томонидан пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Бу қонун бўйича пенсиялар билан таъминлаш аҳолининг доираси анча кенгайди. Масалан, ушбу йилдан бошлаб колхозчилар пенсия оладиган бўлдилар. 1965 йилдан бошлаб аҳолининг ҳамма табақалари пенсия оладиган бўлдилар. Ундан ташқари бу босқичда ҳар хил нафақа ва имтиёзлар тўлана бошлади. Download 36.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling