Режа: Ижтимоий соҳанинг тармоқларини молиялаштиришда давлатнинг роли
ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА БОЗОР МЕХАНИЗМИНИНГ РОЛИ ВА АХАМИЯТИ
Download 36.01 Kb.
|
Ijtimoiy-sohani-moliyalashtirish
4.ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА БОЗОР МЕХАНИЗМИНИНГ РОЛИ ВА АХАМИЯТИ
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат бўлди; -нарҳларни эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражасини ортиб бориши ҳисобга олинган ҳолда даромадларнинг энг кам ва ўртача даражаси мунтазам оширилиб борилди; -республиканинг ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат молларининг асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туришга ҳаракат қилинди; -аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб қувватлашга қаратилган фаол ижтимоий сиёсат ўтказилди. Ижтимоий ҳимоялашнинг асоссиз тенглаштириш тизимида қатъий воз кечилиб, шарқда неча минг йиллар давомида қарор топган маънавий аҳлоқий қадриятларга, турмуш тарзи ва дунё қараш хусусиятларига мувофиқ келадиган йўл танлаб олинди. Ижтимоий кўмак беришнинг мутлақо янги илғор тизими шакиллантирилди. Бу эса ижтимоий ислоҳотлар соҳасидаги иқтисодий ўзгаришлар биринчи босқичнинг энг муҳим якуни бўлди. Иқтисодиётнинг ислоҳ қилиниши, мулкчиликнинг янги шакиллари пайдо бўлиши аҳолининг даромадлари тизимига ҳам анча сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Бугунги кунда даромадлар тизимида меҳнат фаолиятининг фақат бозор шаклларидан тадбиркорлик, индивидуал меҳнат фаолияти, шахсий ёрдамчи хўжаликни ташкил этишдан олинадиган ва хусусий мулкдан олинадиган даромадлар салмоқли ўринни эгаллайди. Ижтимоий соҳани тартибга солишда бозор механизмини ва марказлаштирилган бошқарувнинг бириктирилиши ва такомиллаштиришдир. Истиқлол йиллари мобайнида истеъмол бозоридаги вазият умумиқтисодий омиллар таъсири остида бўлади. Ички ва ташқи савдони эркинлаштириш, ишлаб чиқариш соҳасидаги монополистиқ фаолиятнинг чекланиши, миллий валютани жорий операциялар бўйича конвертация қилиниши товарлар ва хизматлар бозорини барқарор ҳолга келишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 31 январда «Тошкент шахридаги уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида»ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 февралдаги «Тошуйжойжамғармабанк» давлат акционерлик уй-жой жамғарма банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисидаги қарори мамлакатимизда катта аҳамиятга эга бўлди. Мазкур фармон ва республика ҳукуматининг қарорига асосланиб Тошкент шаҳар хокимлиги ва «Тошуйжойжамғармабанк» аҳолининг ортиқча маблағини уй-жой қурилишига жалб этиш юзасидан собит қадамлик билан ташкилий ва оммавий ишларни олиб борди ва бу ишлар ўз натижасини берди. 1997 йилдан бошлаб ушбу банк “Ўзуйжойжамғармабанк” деб, ҳамда 2006 йилдан бошлаб АТИБ “Ипотекабанк” номида иш олиб бормоқда Уй жой қурилишини маблағ билан таъминлаш ва бу ишга кредит ажратиш пул жамғариш ҳисоб варрағини юритиш тўғрисида меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, шунингдек, банк акциялари ва уй-жой облегациялари бўйича эмиссия истиқболлари ишлаб чиқилди. Қишлоқни янгилаш ва қайта қуриш чора-тадбирлари тизимида ишлаб чиқариш инфратузилмаларини жадал ривожлантириш жуда катта аҳамиятга эга. Бу Ўзбекистон аграр сиёсатининг ғоят муҳим, устувор йўналишларидан биридир. Коммунал ва муҳандислик тизимларининг кенг тармоғини яратиш, қишлоқда яшовчиларнинг ижтимоий ҳаетини тубдан яхшилаш, бутун қишлоқ хўжалигини сифат жиҳатдан янги даражада кўтариш унга индустриал тус бериш имконини беради. Оқибатда биргина 2005 йилда иқтисодиётни ижтимоий соҳасига 619,1 млрд сўмлик инвестициялар киритилди, бу умумий ҳажмдан 42,9 фоизни ташкил этди. Бу маблағлар ҳисобига умумий майдон 7512 минг кв. метрли (2003 йилга нисбатан 7 фоиз кўп) 68,4 минг квартира шу жумладан 6742,5 минг кв. метри қишлоқ жойларда 18,0 минг ўқувчи ўринли колледжлари, 300 ўринли касалхоналар, бир сменада 16,8 минг қатновли поликлиника муассасалари, шу жумладан 16,8 минг қатновли қишлоқ врачлик пунктлари қурилиб ишга туширилди. Айни вақтда ҳозир кенг тармоқ ёйган ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма барпо этиш, сервес ва маиший хизмат тармоғини шакиллантириш муаммоси ҳали тўла ҳал қилинмаган. Ҳар бир поселкада, ҳар бир қишлоқда майда улгуржи дўконлар, таъмирлаш устахоналари, дехқонларни қишлоқ хўжалиги техникаси, кўчатлар, минерал ўғитлар ва бошқалар билан таъминловчи пунктларнинг кенг тармоғи таркиб топмаган. Аҳолининг ўсиши юқори суръатлар билан бораётган Ўзбекистонда аҳолининг иш билан бандлиги масаласи доимо энг муҳим ва ўткир масалалардан бири бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай бўлиб келмоқда. Мулкчилик шакллари бўйича иш билан таъминланиш таркибида муҳим ўзгаришлар рўй бермоқда. Ҳозирги вақтда иқтисодиётнинг нодавлат секторида иқтисодиётда банд бўлган барча кишиларнинг 76,0 фоизи меҳнат қилмоқда. Андижон, Фарғона, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида бу кўрсаткич янада юқори. Йирик давлат саноат корхоналари, транспорт ва қурилиш ташкилотлари бўлган Навоий, Тошкент Самарқанд вилоятларида, Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич нисбатан пастроқ. Шунга қарамай бу ўзгаришлар келгусида ҳам ортиб бораверади. Айни вақтда саноатнинг янги илғор тармоқлари (электроника, машинасозлик, қайта ишлаш тармоқлари)да, хизмат кўрсатиш соҳасида аҳолининг иш билан таъминланиши ортаверади. Download 36.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling