Режа: Ижтимоий соҳанинг тармоқларини молиялаштиришда давлатнинг роли
Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш босқичлари ва йўналишлари
Download 36.01 Kb.
|
Ijtimoiy-sohani-moliyalashtirish
3.Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш босқичлари ва йўналишлари
Биринчи ва иккинчи босқичларда
Учинчи босқич:
Ижтимоий ёрдамнинг турлари қуйидагича:
Ижтимоий ёрдамнинг асосини пенсиялар ва аҳолига нафақалар ташкил этади. Республикада аҳолини ижтимоий ҳимоялаш асосан уч йўналишда амалга оширилади. Биринчиси, нархларнинг эркинлаштирилиши ва уларнинг қадрсизланиши даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражаси мунтазам ошиб борилди. Бу соҳа 1993 йил январда жорий этилган янги ягона тариф ставкаси барча ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдорини тариф коэффициентлари орқали энг кам иш ҳақи воситаси билан бевосита ўзаро боғлаш имконини берди. Яъни энг кам иш ҳақини ошириш йўли билан аҳолининг ўртача иш ҳақини ошириш йўли билан аҳолининг ўртача иш ҳақи, пул даромадлари ҳам ўз-ўзидан кўтарила боради. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 октябрдан амал қилиб бошлаган №218-сонли қарорига мувофиқ, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш 1,2 баробар кўпайтирилди. Албатта бу аҳоли барча табақаларини пул даромадларининг кўпайишини таминлайди ва ҳар йил оширилади. Иккинчиси, республикани ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ва аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг муайян даражасини сақлаб туриш. Учинчидан, аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари кўрилди. 1994 йилда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг тенглаштириш тизимидан аниқ мақсадли ва аҳолининг мухтож табақаларини қамраб оладиган тизимга ўтилди, яъни «маҳалла» жамияти орқали болалар ва кам даромадли оилаларга моддий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Бундай аҳолини ижтимоий ҳимоя тизимининг яратилиши ислоҳотлар биринчи босқичнинг ижтимоий ҳимоялаш соҳасидаги муҳим якуни бўлди. Ҳозирги кунда бу тизим янада такомиллашиб бораяпти ва туғилишини тасдиқлади. 2007 йилда маҳаллалар орқали республикадаги болали оилаларнинг кўпчилиги нафақа олишди. Иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичида ялпи ижтимоий кафолатлар ва аҳолининг ночор ва мухтож қатламларини кучлироқ қўллаб-қувватлаш тизими зарур бўлиб қолди ва янгидан ижтимоий сиёсат қурилишига асос қилиб олинди. (1994-1997 йиллар). Учунчи босқичнинг (1997 йилдан хозиргача) асосий мақсади – бу иқтисодий ўсиш, аҳолини яшаш даражасини ошириш ва манзилли ижтимоий ҳимоялашни кучайтиришдир. Ўзбекистон шароитда бозор иқтисодиётини шаклланиши майда ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, унинг учун барча имкониятларни яратиш ва шу асосда аҳолининг даромадларини кўпайтириш муҳим вазифалардан бири этиб таъкидланди. Яъни аҳоли бозор иқтисодиёти қонунларидан самарали фойдаланган ҳолда турмуш тарзини тубдан яхшилаш учун имкон туғилмоқда. Масалан деҳқон бозори, у маълум бир даражада аҳолини, пулга бўлган эхтиёжини ва истеъмол маҳсулотларига бўлган эхтиёжини қҚишлоқ аҳолиси деҳқон бозорида ўзлари етиштирган маҳсулотларни сотиш натижасида пул даромадларини кўпайтиришга эришадилар. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳимоя масаласи давлат сиёсатининг марказида турадиган масалалар қаторидан жой олган. Президентимиз И. А. Каримов «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда» асарида «халқ фаравонлигини барқарор муттасил оширишни, аҳоли ижтимоий ҳимояланиши устувор йўналиш қилиб белгилаб, шу йўл билан ислоҳотлар фақат инсон манфаатларини кўзлаб, унинг қоидамизни яна бир тасдиқлаган бўламиз» деб таъкидлаб ўтдилар. Республикамизда ҳукумат вазиятни назорат қилиш ва ижтимоий соҳани мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш туфайли одамларнинг турмуш даражаси кескин пасайишининг олди олинди, бу республикада осойишталик ва барқарорликни сақлаш омили бўлди. Download 36.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling