Режа: Интеграл соя усули (ису). Сканерловчи соя усули (ссу)


Нурни қайтишга асосланган интеграл усул


Download 124.95 Kb.
bet5/5
Sana18.03.2023
Hajmi124.95 Kb.
#1281865
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ma’ruza. Kirish. Optik nazorat usullari.

5. Нурни қайтишга асосланган интеграл усул.


Қандайдир юзадан қайтаётган ёруқлик оқими ўзининг бир қатор хусусиятларини спектр таркиби, интенсивлиги, тарқатилиши, йўналиши, қутбини ўзгартириши мумкин. Ёруғлик оқимини қайтишдаги спектрал таркибини ўзгартириши уни таркибидаги тўлқин узунликлари билан фарқланадиган ва алоҳида қисмларини интенсивлигини нотекис сусайишига олиб келади. Спектрал таркиб ва интенсивлиги ўзгартиришга асосланган фотоэлектрик усуллар қўлланишига қараб ва техник жихозларга қараб турли хил бўлгани учун уларни бир-биридан алоҳида кўриб чиқамиз.


Биринчиси, устки бўёғи ва оқлиги каби хусусиятларга эгалигидир. НО лари учун қулай бу турдаги назоратлар спектрофотометрияни мураккаб техникасига таянади. Қайтаётган ёруғлик аниқлайдиган фотоэлектрик қурилмалар юзада нурни қайтариш қобилиятига таъсир этадиган нуқсонлар (тешиклар, доғлар ва хаказолар) ни аниқлашда ишлатилади. Бу асосан бошланғич қурилмалар бўлиб содда конструкцияга эга.
Ўзига хос кўринишни фотоэлектрик ўлчагичлар эгаллайди, уларда аниқ тўлқин узунлигини қайтиш коэффициентини материал намлигининг ўзгаришига асосланиб ўлчайди.
Қайтган ёруғликни ташқи муҳитда ёйилиш яъни қайтиш табиати қайтарувчи юзаси нотекисликлари ўлчамлари ва уни алоҳида қисмларини тартибсиз жойлашуви билан белгинади. Уларни иккита диффузияли ва кўзгули асосий қайтариш турлари мавжуд.
Идеал хира юзадан Ламбер қонунига асосан ёруғлик диффузион қайтарилади. Нормалга нисбатан бурчак остида қайтаётган Ф ёруғлик оқими, мато юзасига нормалга нисбатан бурчак остида тушаётган Ф0 оқим нормали билан аниқланади:
Ф=Ф0cоs cоs
Бу тенгламани Ф=f(,) юза тенгламаси сифатида тўғри бурчакли координата системаси , , Ф да ифода этиш мумкин. 1.4 – расмда диффузияли қайтиш ҳолатидаги тенг қайтиш чизиқлари курсатилган, яъни ватекисликлари билан кесишувчи Ф=f(,) юзани ватекисликдаги эгри чизиқлар проекцияси берилган. Кўзгули қайтишлар ёруғликни тушиш бурчаги уни қайтиш бурчагига тенг ва қайтаётган ёруғлик ушбу қонуният асосида тақсимланади. Мато юзасидан қайтувчи ёруғлик асосан диффузион бўлади, лекин баъзи ҳолларда кўзгули қайтариш ташкил этувчиларни ҳам ўз ичига олади. Ўзаро параллел йўналишда мўлжалланиб тўқилган ипларни икки тизими билан белгиланадиган мато юзасини майинлик хусусияти қайтаётган ёруғлик оқимини ташқи муҳитда тақсимланишига сезиларли таъсир кўрсатади. Қайтаётган ёруғликни интенсивлиги асосий текисликга нисбатан турли бурчакларда тушаётгани боис бир хил эмас ва унга нисбатан параллел текислик бўйича даврий ўзгариб туради, бунга сабаб ҳар бир майинликни элементар йўлакчаларини турларини ёритилишидир. ЁО йўналишига нисбатан мато иплари ориентациясидан қайтган ёруғлик йўналтирганлик диаграммаси максимуми йўналишига боғлиқ. Сканерлашни ёруғликни қайтишига асосланиб ўтказиладиган ўлчашларда ҳам, юқоридаги параграф сканерли ёруғликни ўтиб бориши усулидаги фикрлардан фойдаланилади.


Назорат саволлари

  1. Оптоэлектрон назорат усуллари қандай классификацияланади?

  2. Интеграл соясида ишлаш жараёни нимага асосланган?

  3. Сканерловчи соя усулини сезгирлиги нимага боғлиқ?

  4. Буггер-Ламбер тенгламаси қайси усулда ишлатилади?

  5. Сканерлаш тезлиги қандай танланади?

  6. Фотоприёмникга келиб тушган ёруғлик оқими қандай аниқланади?

  7. Қайтиш усули нимага асосланган?

  8. Кўзгули қайтишларни тушунтириб беринг?

Download 124.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling