2-Маъруза
Мавзу: Ҳақиқий сон тушунчаси. Сонли тўпламлар ва унинг хоссалари. Сонлар тупламларнинг чегаралари. : Ҳақиқий сонлар устида амаллар.
Режа:
Иррационал сон тушунчасини киритиш методикаси. Ҳақиқий сонлар.
Чегараланган сонли тўпламлар. Оралиқлар .
Сонли кетма-кетлик. Кетма-кетлик лимитининг таърифи. Яқинлашувчи кетма-кетликлар. Чексиз кичик ва чексиз катта кетма-кетликлар. Аниқмасликлар ва уларни очиш.
Иррационал сон тушунчасини киритиш методикаси.
Ўқувчилар VII синфда биринчи марта иррационал сон тушунчаси билан танишадилар. Ўқитувчи бу мавзуни тушунтиришдан олдин ўқувчиларга квадрат илдиз ва арифметик илдиз тушунчаларини тушунтириши, сўнгра иррационал сон тушунчасини қуйидаги масалани ечиш орқали киритиши лозим.
Масала: Катетлари бир бирликка тенг бўлган тўғри бурчакли учбурчакнинг гипотенузаси топилсин. (39 - чизма).
Берилган: -ABC,
Топиш керак: AB=?
Ечиш. Пифагор теоремасига кўра: AB2=АC2+CB2, АB2=12+12=2
Масаланинг ечимини қуйидагича ўқиш мумкин. Шундай АB сони топилсинки, уни квадраtgа кўтарилганда 2 сони ҳосил бўлсин. Бундай АБ сон рационал сонлар тўпламида мавжуд эмас. А нуқтадан АB га перпендикуляр АА1=1 катетни ўтказиб, унинг А1 нуқтасини Б нуқта билан бирлаштириб, А1B нинг қийматини ҳисоблаймиз: А1B1=АB2+12; А1B2=2+1=3; А1B2=3 сони ҳам рационал сонлар майдонида мавжуд эмас. Юқоридагилардан кўринадики, рационал сонлар тўпламида мавжуд бўлмаган яна қандайдир сонлар тўплами ҳам мавжуд экан, яъни: АB2=2; А1B2=3,…
Юқоридаги мулоҳазаларга кўра АB2=2, А1B2=3,… кўринишдаги сонларни рационал бўлмаган ёки иррационал сонлар деб аталди ва уларни АB= , А1B= , … каби белгилаш қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |