Режа: Ишлаб чиқариш санитариясининг умумий тушунча ва таьрифлари


Касб касаллигини олдини олиш ва шахсий гигиена


Download 141 Kb.
bet2/2
Sana15.03.2023
Hajmi141 Kb.
#1270519
1   2
Bog'liq
санитария

Касб касаллигини олдини олиш ва шахсий гигиена
  • Мехнат килиш жараенида киши организмига салбий таъсир этадиган ишлаб чикаришнинг номакбул омиллари натижасида юзага келадиган инсон соглигидаги узгаришлар касб касаллиги деб аталади. Ишлаб чикаришда касб касалликлари иш жойларидаги хавонинг чангланиши, газ, шовкин ва тебранишлар таъсиридан хамда хаво харорати, босими, намлигини узгариб туриши натижасида пайдо булади. Ишлаб чикаришдаги номакбул омилларнинг киши организмига узок муддат таъсир этиши окибатида ишчи касб касаллигига чалиниши, натижада иш кобилиятини вактинча еки бутунлай йукотиши мумкин.
  • Ишчиларнинг доимо соглом юришлари ва мехнат кобилиятларини йукотмасликларида шахсий гигиена коидаларига риоя килиш катта роль уйнайди. Тана ва кулни тоза булиши, овкатланишдан олдин кулни доимо совунлаб ювиш, узини ва кийимларини озода тутиш, вактида овкатланиш ва иш билан дам олишни тугри ташкил килиш – шахсий гигиенанинг асосий талаблари хисобланади.
    • Ишчи мухитнинг зарарли омилларини санитария ва гигиена нуктаи назаридан меъерлаш
    •  Ишлаб чикаришда фойдаланиладиган еки технологик жараенларни амалга ошириш даврида ажралиб чикадиган турли хил агрессив ва захарли химиявий моддалар, жумладан, кишлок хужалигида ишлатиладиган кимевий угитлар, пестицидлар, тиббиетда ва дори-дармон тайерлашда, атир-упа, атторлик молларини ишлаб чикаришда ишлатиладиган моддалар хам инсон соглигига катта зиен етказмокда. Шу сабабли, ишлаб чикаришга кименинг хозирги суратда кириб бориши инсоният олдига янги муаммоларни куймокда. Тугри, киме бизнинг хаетимизни енгиллатишга ва безашга катта ердам беради. Кимевий моддалар ердамида усимликларнинг хосилдорлигини ошириш, кишлок хужалик махсулотларини узок вакт саклаш, кайта ишлаш мумкин. Ундан атир-упа, тиббий дори-дармонлар, уй- рузгор буюмлари ишлаб чикарилмокда. Хозирги вактда 45 минг турга якин кимевий махсулотлар ишлаб чикарилмокда ва ахолига сотилмокда, шунингдек жахон буйича 300 млн.тоннага якин органик моддалар ишлаб чикарилиб улар ердамида миллиондан ортик буюмлар тайерланмокда.
    • Лекин, ишлаб чикаришда фойдаланилаетган ушбу кимевий моддалар маълум микдорда хаво, сув ва озик-овкатлар оркали инсон танасига хам келиб тушмокдаки, бунинг натижасида турли хил юкумли касалликлар юзага келмокда. Чунки, айрим кимевий моддалар захарлилик хусусиятига эга булса, айримлари аллергенлик (аллергик касалликларини келтириб чикариш хусусияти), канцерогенлик (рак касаллигини келтириб чикариш хусусияти), мутагенлик (наслга таъсир этиш хусусияти) ва тератогенлик (чала еки майиб-мажрух тугилишни юзага келтириш хусусияти), фиброгенлик (танадаги тукималар бирикмасининг ажралиши) хусусиятларига эгадир. Бундай кимевий моддаларга айникса, огир металлар (кургошин, кадмий, симоб), ноорганик газлар (олтингугурт икки оксиди, ис гази, азот оксиди, озон), кремний икки оксиди (ДДТ, хлорли винил ва бошкалар) мисол булиши мумкин. Ушбу кимевий моддалар алохида холда хам, аралашма холда хам инсон соглиги учун жуда хавфли хисобланади. Кейинги йилларда рак касаллигининг купайиши, турли хил касалликларнинг янги турларини вужудга келиши, асосан, кименинг таъсиридандир.
    • Германиялик олимларнинг курсатишича 1975 йилдаги рак билан касалланган 20 ешгача булган эркаклар сони 1955 йилга нисбатан 3 баробарга купайган. Кишлок хужалигида хар йили минглаб тонна угитларнинг ишлатилиши натижасида айрим захарли кимевий моддаларни усимлик оркали инсон соглигига таъсир этиши кузатилмокда. Хозирги вактда жахон буйича 1,2 млн.тоннага якин пестицидлар (биоцидлар) ишлаб чикарилмокда. Буларнинг ичида хлорли углеводород (ДДТ) ва фосфорнинг органик бирикмаси - Е – 605 ута захарли хисобланади. Масалан, ДДТ тупрокда 30 йилгача сакланиши ва узининг захарлилик хусусиятини йукотмаслиги мумкин. Хозирги вактда ДДТнинг маълум микдоридаги концентрацияси молюскалар, баликлар, паррандалардан тортиб, Шимолий ва Болтик денгизи тюленлари танасида хамда антрактида баликлари ва паррандалари танасида хам топилмокда. ДДТ инсон танасининг ег тукималарида туплана бориб, нерв системасини, жигар, юрак ва жинсий аъзолар фаолиятини бузилишига, маълум концентрацияга етгач эса улимга олиб келади.
    • Шу сабабли, барча захарли моддаларнинг меъерий микдорини, яъни, чекланган рухсат этилган микдорини (РЭМ) аниклаш ва улар устидан каттик назорат урнатилиши талаб этилади. Хозирги вактда ишлаб чикаришда ишлатиладиган ва хосил буладиган 700 дан ортикрок зарарли моддаларнинг рухсат этилган микдорлари аникланиб стандартлаштирилган ва улар устидан давлат назоратлари урнатилган. Давлат стандарти буйича инсон соглигига таъсир этувчи хавфли моддалар 4 синфга ажратилган:
    • 1-синф - фавкулотда хавфли моддалар, РЭМ0,1 мг/м3;
    • 2-синф- юкори хавфлиликдаги моддалар, РЭМқ0,1…1,0 мг/м3;
    • 3-синф- уртача хавфлиликдаги моддалар, РЭМқ1,0…10 мг/м3;
    • 4-синф- кам хавфлиликдаги моддалар, РЭМ>10 мг/м3
    • Худди шунингдек ушбу захарли моддаларнинг хаво таркибидаги улимга олиб келувчи микдорлари 1-синф учун 500 мг/м3; 2-синф учун 500-5000 мг/м3; 3-синф учун 5001-50000 мг/м3; 4-синф учун 50000 мг/м3 дан юкори.
    • Лекин, бу моддаларнинг хаво оркали эмас, балки бошка йуллар оркали (масалан, овкат оркали, улар билан бевосита мулокот килиш оркали) ошкозонга еки терига таъсир этгандаги улимга олиб келувчи микдорлари бир неча ун баробар кичикдир. Масалан, 1-синфдаги захарли моддаларнинг ошкозонга тушгандаги улимга олиб келувчи микдори 15 мг/кг. га тенгдир.
    • Айрим хавфли ва захарли моддаларнинг маълум концентрацияси портлашга еки енгинга хам олиб келиши мумкин. Масалан, автомобиль бензини хона хароратида 1 м2 очик юзадан 400 г/соат тезликда бугланади. Бензин бугларининг хаво таркибидаги 0,76…5,03% даги концентрацияси эса портлашга олиб келиши мумкин. Шунингдек, агар хаво таркибида бензин концентрацияси микдори 3-4 г/м3 булса, 2-3 минут ичида инсоннинг кузидан еш келиши, каттик йутал тутиши, юриш мувозанати бузилиши мумкин, бензиннинг хаво таркибидаги концентрацияси 30-40 г/м3 булганда эса, инсон 2-3 нафасдаек хушидан кетади.
    • Юкорида келтирилган зарарли чанглар, газлар, агрессив ва захарли моддалардан химояланиш биринчи навбатда иш жойи хавоси таркибини урганиш ва уни РЭМ талаблари буйича мувофиклаштиришни талаб этади. Бунинг учун чанг микдорини аниклашда аспиратордан, газ микдорини аниклашда УГ-2, ГХ-2 маркали газ анализаторларидан фойдаланилади.
    • Иш жойи хавоси таркибидаги захарли газлар еки чанглар микдори аниклангач, бу микдор рухсат этилган микдор (РЭМ) билан таккосланиб курилади ва иш жойини согломлаштириш буйича тадбирлар ишлаб чикилади.
    • Иш жойлари хавосини согломлаштиришда биринчи навбатда зарарли чанглар ва газларнинг манбалари, уларни юзага келишини камайтириш йуллари, ушбу зарарли газ ва чангларни иш жойи зонасига кириш сабаблари урганилиб, бартараф этиш чоралари курилади. Агар ушбу зарарли моддаларни юзага келишини олдини олиш мумкин булмаса, у холда ушбу газларни иш жойи зонасига кириш йуллари герметиклаштирилади, хамда иш жойларида шамоллатиш курилмалари урнатилади.
    • Юкорида курсатилган тадбирлар етарли даражада самарали булмаган холларда эса шахсий химоя воситаларидан фойдаланилади еки ишлаб чикариш тулик автоматлаштирилиб масофадан бошкариш системалари тадбик этилади.

    Download 141 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling