Режа: Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг янги босқичи. Қишлоқ хўжалигида илмий, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар


Download 56.56 Kb.
bet1/5
Sana21.04.2023
Hajmi56.56 Kb.
#1374698
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-mavzu tarqatma


2-mavzu. Қишлоқ хўжалигида фундаментал, амалий ва инноватцион тадқиқотларнинг ўрни

Режа:

1. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг янги босқичи.

2. Қишлоқ хўжалигида илмий, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар.


3. Илмий тадқиқотнинг асосий босқичлари.

4. Қишлоқ хўжалигида янги технологиялар.


1. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг янги босқичи.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни қишлоқ хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги бўйича улкан салоҳиятга эга. Бозорларимиз тўкин, халқимиз ризқи мўл-кўл бўлишидан тортиб экспортдан қўшимча даромад топишгача бўлган жуда кўп масалалар шу йўналиш билан боғлиқ. (Видеолавха билан танишамиз)

Янги технология ва инновацияларни жорий қилиш, меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақини ошириш мақсадида 76 та пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилди.


Жорий йилнинг ўзида 25 минг гектар пахта майдонларида сув тежовчи янги суғориш тизими жорий қилинди. Фойдаланишдан чиққан 1 миллион 100 минг гектар ерни қайта ишга киритиш бўйича катта саъй-ҳаракатлар бошланди.
Булар – ислоҳотларнинг биринчи босқичи.
Бу соҳага ихтисослашган 7 та олий таълим муассасасини ҳар йили 3 мингдан ортиқ ёшлар битирса-да, ҳудудларда кадрлар етишмаяпти. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўқ, замонавий таълим услублари жорий қилинмаган.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантиришга бюджетнинг 0,1 фоизигина йўналтирилади. Ваҳоланки, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 2-3 фоиз атрофида эканлиги айтилмоқда.
Академикларнинг илмий мактаблари сони 50 тадан 17 тага камайган, сабзавотчилик, ғаллачилик, ўсимликшунослик соҳаларида эса бундай мактаблар мавжуд эмас.
Ўсимликшунослик, сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик институтларининг лаборатория жиҳозлари охирги 70 йилда таъмирланмаган. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш чоралари самарасизлигича қолмоқда.



Download 56.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling