Режа иқтисодиётни либералаштириш ва модернизациялаш шароитида инсон ресурсларини бошқариш аҳамиятининг ўсиши


Download 312 Kb.
bet1/21
Sana17.06.2023
Hajmi312 Kb.
#1524187
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
1 мавзу


1-МАВЗУ. Замонавий шароитларда инсон ресурсларини бошқаришнинг тутган ўрни ва стратегияси


РЕЖА
1.Иқтисодиётни либералаштириш ва модернизациялаш шароитида инсон ресурсларини бошқариш аҳамиятининг ўсиши
2.Инсон ресурсларини бошқариш хусусиятлари
3.Инсон ресурсларини бошқариш босқичлари
4.Инсон ресурсларини бошқариш еттита асосий кўринишлари


Таянч иборалар: персонални бошқариш, кадрлар маркетинги, персонални бошқариш модели, ИРБ хусусиятлари, ИРБ босқичлари, ИРМдаги еттита асосий кўринишлар.


1.1. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инсон ресурсларини бошқариш аҳамиятининг ўсиши

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишни таъминлашда ва унинг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”1ни амалга оширишда билимдон ва ишбилармон ходимларни шакллантиришга эришиш муҳим ижтимоий–иқтисодий аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда мамлакатимизда кадрларни бошқариш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борада ҳукуматимиз томонидан бир қатор норматив қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Шулардан «Таълим тўғрисида»2ги, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»3ги Қонунлари, «Истиқболли ёш педагог ва илмий кадр малакасини ошириш ва тажриба алмашув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармони кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.


Режали бошқарув амалиётида “персонални бошқариш” тушунчаси йўқ эди. Лекин ҳар бир корхона ва ташкилотнинг бошқарув тизими кадрларни ва жамоани ижтимоий ривожлантиришни бошқаришнинг функционал кичик тизимига эга эди. Асосий таркибий бўлинма кадрлар бўлими бўлиб, унга кадрларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш, шунингдек кадрларни ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги вазифалар юкланар эди.
Бугунги кунда мамлакатимизда бозор иқтисодиёти чуқур илдиз отиб бораётган даврда «Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастури»га мувофиқ бир қатор янги талаблар юзага келди. Улар ичида энг муҳимлари: ижтимоий–псиҳологик диагностика; гуруҳларда ўзаро шахсий муносабатларни, раҳбарлик муносабатларини таҳлил қилиш ва тартибга солиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ихтилофларни ҳамда стрессларни бошқариш; кадрларни бошқариш тизимини ахборот билан таъминлаш; бандликни бошқариш; бўш (вакант) лавозимларга номзодларни баҳолаш ва ходимларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш; кадрлар маркетинги; хизмат мартабасини режалаштириш ва ижтимоий псиҳологик мослашуви (кўникиши); меҳнат жараёнидаги мотивлар ва сабабларни бошқариш; меҳнат–ҳуқуқий муносабатлар масалалари; меҳнат психофизологияси, эргономикаси ва меҳнат эстетикасидан иборатдир.
Агар маъмурий–буйруқбозлик тизими шароитида бу вазифалар иккинчи даражали вазифалар деб қаралган бўлса, бозор муносабатларига ўтиш шароитида улар биринчи ўринга чиқарилди ва уларни ҳал қилишдан ҳар бир корхона манфаатдордир.
Ҳозирги вақтда корхона ва ташкилот персоналини бошқариш концепцияси асосини ходим шахсий ролининг ортиб бораётганлиги, унинг асосий йўл–йўриқларни билиши, уларни шакллантира олиши, корхона ва ташкилотлар олдида турган вазифаларга мувофиқ равишда йўналтира билиши ташкил этади.
Республикамиздаги иқтисодий ва сиёсий тизимларда рўй бераётган ўзгаришлар ҳар бир шахс учун, унинг яшашининг барқарорлиги учун катта имкониятлар туғдириш билан бир қаторда жиддий хавф–хатар ҳам туғдиради, амалда ҳар бир кишининг ҳаётига маълум даражада ноаниқлик киритади. Бундай вазиятда персонални бошқариш алоҳида аҳамиятга эгадир, чунки у шахснинг ташқи шароитга мослашиш, ташкилотдаги персонални бошқариш тизимининг тузилишида шахсий омилни ҳисобга олиш масалаларининг бутун бир мажмуини амалга ошириш имконини беради. Шунинг учун ҳам маънавият ва қадриятларнинг устиворлигига бутунлай янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур бўлади. Корхона ва ташкилот ичидаги асосий жиҳат – ходимдир, ташкилотдан ташқарида эса – маҳсулот истеъмолчиларидир. Ишловчининг маънавий онгини бошлиққа эмас, балки ташаббускорга томон юз буриш зарур. Соғлом иқтисодий моҳиятга асосланадиган ижтимоий нормаларга ўтишни унутмаслик керак. Иерархия иккинчи ўринга ўтиб, ўз ўрнини маънавият, маданият ва бозорга бўшатиб беради.
Персонални бошқаришга доир янги хизматлар одатда анъанавий хизматлар: кадрлар бўлими, меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бўлими, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўлими ва ҳоказолар асосида тузилади. Янги хизматларнинг вазифаси корхона ва ташкилотдаги кадрлар сиёсатини амалга оширишдан, меҳнат потенциалини бошқариш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборатдир. Шу муносабатлар билан бу хизматлар ўз вазифалари доирасини кенгайтира бошлайдилар ва соф кадрлар масаласидан меҳнат фаолиятини рағбатлантириш тизимларини ишлаб чиқишга, касбий жиҳатдан илгари силжишни бошқаришга, ихтилофларга барҳам беришга, меҳнат бозорини ва шу кабиларни ўрганишга ўтадилар.
Албатта, персонални бошқариш хизматининг тузилиши кўп жиҳатдан корхона ва ташкилотларнинг хусусиятлари ва ҳажми билан, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ўзига хос томонлари билан белгиланади. Майда ва ўрта корхона ва ташкилотларда персонални бошқариш соҳасидаги кўпгина вазифаларни кўпроқ мунтазам раҳбарлар бажарадилар, йирик корхона ва ташкилотларда эса бу вазифаларни амалга ошириши лозим бўлган мустақил таркибий бўлинмалар бажарадилар.
Бир қатор корхона ва ташкилотларда персонални бошқариш тузилмалари таркиб топади. Улар персонални бошқариш бўйича директор ўринбосарининг бевосита ягона раҳбарлигида кадрлар билан ишлашга алоқадор бўлган барча бўлинмаларни бирлаштиради. Корхона ва ташкилотларнинг катта – кичиклигига қараб бўлинмаларнинг таркиби ўзгариб туради: кичик корхона ва ташкилотларда битта бўлинма бир нечта кичик тизим вазифаларини бажаради; йирик корхона ва ташкилотларда эса ҳар бир кичик тизим вазифаларини, одатда, айрим-айрим бўлинмалар бажарадилар.
Ўзбекистондаги ва чет эллардаги ташкилотлар тажрибасини умумлаштириш персонални бошқариш тизимининг асосий мақсадини, яъни кадрлар билан таъминлаш уларнинг самарали ишлашини, касбий ва ижтимоий жиҳатдан ривожлантиришни шакллантиришга имкон беради. Шунга кўра корхона ва ташкилот персоналини бошқариш тизими шакллантирилади.



Download 312 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling