Режа иқтисодиётни либералаштириш ва модернизациялаш шароитида инсон ресурсларини бошқариш аҳамиятининг ўсиши


Персонални бошқариш – стратегик функция


Download 312 Kb.
bet9/21
Sana17.06.2023
Hajmi312 Kb.
#1524187
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
1 мавзу

6. Персонални бошқариш – стратегик функция.
ИРМга қизиқишларни акс эттирувчи адабиётларнинг жуда кўп қисми персонални бошқариш мавзусига бағишланган. Кўпчилик инсонлар учун ИРМ - стратегик масалаларга кўпроқ аҳамият берувчи кадрларни бошқариш амалиётининг бошқача номидир.
Кўп йиллар мобайнида ташкилотларда персонални бошқариш стратегик вазифа ҳисобланмас эди. Бу вазифа асосан ташкилотнинг бирламчи даражасида иш кучини тартибга солиш, ишлаб чиқариш (меҳнат) муносабатларини бошқариш масалаларини ўз ичига олар эди. Бу масалалар кам ҳолларда стратегик таъсир ёки ҳокимиятга эга бўлади. Бироқ, фирмалар японча услубларни, етакчи фирмалар амалиётини кўчириб ўтказишга, ташкилий маданиятни ўзгартиришга, ташкилий мақсадларга эришишда инсонлар ҳиссасини кўпайтиришга ҳаракат қила бошлаши билан персонални бошқариш амалиёти янада кўп аҳамият касб этади.
Умуман, ишчиларни танлаш жараёнида номзодларни синашнинг турли усуллардан фойдаланилади. Европа ва Америка компанияларнинг кўпи танлаш жараёнининг айрим босқичларида псиҳологик тестлардан фойдаланмокда. Тестлар фақат қобилиятларни аниқлаш ва иш сифатини тахмин этиш учунгина эмас, балки компания ташкилий маданияти хусусиятларига номзоднинг тўғри келишини аниқлаш учун ҳам ишлатилади. Масалан, “Nissan” корпорацияси Шимолий Англияда машина йиғувчи янги заводга ишчиларни танлаш вақтида уларнинг техник қобилиятларига кам аҳамият бергандилар, чунки уларга зарурий таълим беришни мўлжалланган эдилар. Бироқ барча номзодлар псиҳологик тестлардан тўла ўтказилиб, уларнинг қадриятлари, ҳаётга муносабатлари ва шахсий сифатлари японча бошқарув услубига, ва айниқса, “Nissan” корпорацияси маданиятига мос келиши аниқланган. Буюк Британиянинг бошқа компаниялари соф экологик майдонларда янги саноат заводларини жойлаштиришда шу каби персонални танлаш жараёнига амал қилдилар.
Бажариш сифатини бошқариш ҳам янада такомиллашган. Меҳнат ҳақи ва мукофотлаш тизими шахсий фаолият сифатига боғлиқлиги кучайган. Ижтимоий ва хусусий секторларда ташкилотнинг барча бўғинларида ўтказилаётган расмий аттестациялар аниқлаштирилган. Кадрларни ўқитиш компания хусусиятларига йўналтирилган.

Download 312 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling