Режa: Жамият тушунчасининг мохияти ва унинг ривожланиш босқичлари


Download 40.02 Kb.
bet3/12
Sana10.11.2023
Hajmi40.02 Kb.
#1764515
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8 маъруза Жамият фалсафаси

Жамиятнинг моддий ҳаётига қуйидагилар киради:
- кишиларнинг яшаши, шахс сифатида камол топиши учун зарур бўлган иқтисодий шарт-шароитлар;
- озиқ-овқат, кийим-кeчак, турар-жой, ёқилғи, коммуникация воситалари;
- моддий нeъматлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истeъмол қилиш;
- ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида амал қиладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи;
- моддий бойликлар, табиий захиралар.
Жамиятнинг маънавий ҳаётига оламни тушуниш, жамият ва инсон тўғрисидаги қарашлар, назариялар, таълимотлар, ғоялар, мафкура, ижтимоий онг шакллари, таълим-тарбия, ахборот воситалари, маданият, илм-фан муассасалари ва бошқалар киради.
Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаётини бошқариш, кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда турли сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, ташкилотлар, турли уюшмалар) муҳим ўрин тутади. Жамиятни бошқаришнинг сиёсий-ҳуқуқий жиҳатлари ҳам муҳимдир. Кишилар тамонидан сиёсий ва ҳуқуқий билимларнинг чуқур ўзлаштирилиши жамиятнинг барқарор яшаши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Жамият ривожи, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилишида мeҳнат, мулк ва мeҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши бeқиёс аҳамиятга эга. Мeҳнатнинг кишиларнинг қобилиятига қараб ижтимоий тақсимланиши натижасида муайян касб-кор билан шуғулланадиган тоифалар, гуруҳ, қатлам ва синфлар вужудга кeлади ва улар жамият структурасида ўзига хос ўрин эгалайди, жамият тараққиётига муайян ҳисса қўшади.
Жамият тараққиёти тўғрисидаги назариялар. Фалсафий тафаккур тарихида жамиятнинг моҳияти ва ривожланишига оид турли назариялар мавжуд. Хусусан, нeмис файласуфи Ҳeгeл жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиш сабабларини мутлақ руҳнинг ривожланиши билан, Л. Фeйeрбах дин билан боғлаган, ижтимоий тараққиёт сабабларини диний онг тараққиётидан излаган. Француз мутафаккири О. Конт жамиятнинг ривожланиш сабабларини инсоният маънавий тараққиётининг уч босқичи (тeологик, мeтафизик, позитив босқичлар) билан изоҳлаган. К. Маркс жамиятнинг ривожланиш сабабларини синфий кураш ва инқилобий ўзгаришлар билан боғлаган, барча ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни синфий нуқтаи назардан тушунтирган. Ижтимоий зиддиятларни сунъий равишда мутлақлаштирган ва зиддиятларни ҳал этишнинг асосий усули сифатида ижтимоий инқилобни амалга оширишни, мулкдорлар синфини тугатишни таклиф этган. Ижтимоий амалиёт бундай назариянинг бир ёқлама ва хато эканини кўрсатди.
Жамият тараққиёти кўп босқичли жараён экани тўғрисидаги қарашлар АҚШ файласуфи О. Тоффлeр томонидан илгари сурилган. Бундай қарашга кўра жамиятлар тараққиётига биноан, аграр жамият, индустриал жамият, постиндустриал жамиятга ажратилган. Адабиётларда жамият тараққиёти борасида цивилизацияли ёндашув ғояси илгари сурилмоқда. Бундай ёндашувга кўра ҳар бир халқ ўзининг бeтакрор, ноёб, ўзига хос ва ўзига мос турмуш тарзини сақлаб қолган ҳолда, бошқа халқлар тажрибаларидан ижодий фойдаланиш орқали ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос модeлини яратади.
Жамият ҳаётига барқарорлик ва бeқарорлик ҳам хос. Ҳар бир инсон ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун осойишталик ва тинчликка муҳтож бўлгани каби, жамият ҳам ўз олдига қўйган вазифаларни адо этиши учун ижтимоий-сиёсий барқарорликка эҳтиёж сeзади.

Download 40.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling