Режа: Жамоат транспорти ва хусусий транспортни ривожлантириш шароитлари


Download 0.62 Mb.
bet2/3
Sana30.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1309467
1   2   3
Bog'liq
Шаҳар йўловчи ташиш транпортида логистик технологиялар

- йўналиш тармоғи зичлиги;
- йўловчи транспорти йўналишлари узунлигини барча тармоқ узунлигига нисбатини кўрсатувчи йўналиш коэффициенти;
- ҳар бир 1000 кишига тўғри келувчи транспорт воситалари сони;
- ҳаракат текислиги;
- ҳаракатга кетадиган вақт;
- транспорт воситаларининг йўловчи сиғимидан фойдаланиш;
- етиб бориш давомида йўналишларни алмаштириш коэффициенти.
Транспорт хизмати сифатини кўрсатувчи мезонлар схемаси 13.7-расмда келтирилган.


13.7-расм. Транспорт хизмати сифати ва ижтимоий характеристикаси мезонлари

Шундай қилиб “йўловчи логистикаси” асосида тизимли ёндашув, яъни транспорт тизимининг фазовий ва вақт йўналишларидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда йўловчи, моддий, ахборот ва молиявий оқимларни ташкил этиш ва бунда белгиланган мезон талабларини таъминлаш тамойиллари ётади.



Шаҳар йўловчи ташиш жараёнини стратегик логистик бошқариш – йўловчилар ва тегишли ахборот оқимларини уларни жўнатиш манзилларидан бориш жойларигача автомобилларда ташиб етказиш жараёнларини самарали режалаштириш ва бошқариш асосида аҳоли эҳтиёжлари ва жамият талабларини қондиришга қаратилган фаолиятдир. Шаҳар аҳолисининг ташишга бўлган эҳтиёжи транспорт хизмати мақсадлари, сифати ва кўрсаткичларига қўйиладиган стандартларни белгилайди.
Жамоат транспорти фаолиятининг логистик мақсади хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифатига қўйиладиган талабларни бажарган ҳолда умумий харажатларни минималлаштиришдан иборат.
Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ташиш ҳажми ва сифатига қўйиладиган талаблар аниқланади. Масалан, автобуснинг йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш жадвалини қандай аниқликда бажариш мумкин? Хизмат кўрсатиш даражасига қўйилаётган талаблар қанчалик юқори бўлса, хизмат кўрсатиш баҳоси ҳам шунчалик юқори бўлади. Аммо хизмат баҳосининг ўзи ҳам маълум аҳамиятга эга алоҳида мақсад функцияси ҳисобланади. Шу туфайли масала турли мақсадлар орасида ўзаро мутаносиблик (компромис) кўринишида ечилади.

14.6-расм. Шаҳар транспортини бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари


Шаҳар йўловчи транспорти аҳолининг ташишга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш мақсадларини аниқлашнинг асосий мураккаблиги аҳоли ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда шахсий мулкчилик шаклида фаолият кўрсатувчилар манфаатларини ҳисобга олиш борасидаги қийинчиликлардадир. Шу туфайли шаҳар йўловчи ташиш тизими фаолиятини стратетик-логистик бошқариш моделида қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олиш лозим:


1) аҳолига ташиш хазмати кўрсатишга мутассади ҳисобланувчи шаҳар маъмурий бошқарув органларининг бу борадаги ижтимоий мақсадларини аниқлаш, уларга эришиш йўлларини белгилаш;
2) ташиш воситалари ва усулларининг танловига таъсир этувчи барча омилларни аниқлаш ва шаҳар йўловчи транспорти фаолиятининг самарадорлиги ва қулайлигини ошириш мақсадида мазкур омилларга таъсир этиш усул ва воситаларини шакллантириш;
3) керакли ресурслар хажмини аниқлаш ва логистик тизим ривожининг реал траекториясини белгилаш (14.6-расм).
Расмда кўрсатилган йўлларни таҳлил этиш асосида транспорт хизмати кўрсатишнинг белгиланган даражасига эришиш учун асос бўладиган мақсадларнинг иерархик таркиби ва тузилмаси аниқланади. Бундай мақсадларни амалга оширишда қуйидаги параметрларни ҳисобга олиш зарур:

14.7-расм. Йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизмати сифатига таъсир этувчи параметрлар


1) йўловчиларнинг транспорт бекатларигача бўлган юриб келиш масофаси;


2) транспорт воситаларининг эксплуатацион сифатлари (қулайлиги, йўловчи сиғими, тезюрарлиги ва ш.к.);
3) транспортда бир марта юриш нархи;
4) ҳаракат воситаларининг кетма-кет ҳаракатланишидаги вақт интервали ёки 1 соатда бекатдан ўтувчи транспорт бирликлари сони;
5). йўловчи транспорти тизимининг фаолият кўрсатиш харажатлари ва ш.к.
Шаҳар йўловчи транспорти фаолиятининг умумий харажатлари ( ) қуйидагича аниқланади:
,
бу ерда
ишлаб чиқариш харажатлари;
автотранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари;
йўналишдаги харажатлар;
йўналишда тўхташ бекатларига ва уларга чиқиш йўлларини ташкил этишга кетадиган харажатлар;
ахборот таъминотига сарфланадиган харажатлар.
Шаҳар йўловчи транспорти фаолиятини логистик бошқаришнинг стратегик тамойиллари қуйидаги йўналишларда намоён бўлади.
Биринчидан, шаҳар жамоат транспорти тизимини бошқарадиган ягона марказлашган мувофиқлаштирувчи тузилма фаолият кўрсатиши лозим. Бундай тузилма ўз фаолиятини ташиш жараёнларини таъминлаш учун тузиладиган шартномалар, бериладиган лицензиялар ва рухсатномалар ёки шаҳар транспорт инфратузилмасига оид объектларга хизмат кўрсатиш, улар тармоғини кенгайтириш ва фаолиятини таъминлаш кўринишида йўналтириши мумкин. Бундай ишларни амалга ошириш борасида тегишли ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлган ташкилот – маҳаллий бошқарув органлари ҳисобланади. Аммо мазкур органлар транспорт тизими фаолиятини бевосита бошқара олмайдилар. Аммо улар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини белгиловчи стандартларни, уларнинг бажарилишини назорат этиш ва мувофиқлаштириш ишларини ўз масъулиятларига олишлари керак. Бундан ташқари, мувофиқлаштириш вазифаларига транспорт тизими фаолияти мақсадларини аниқлаш ва уни баҳолаш мезонлари тизимини ишлаб чиқиш масалалари ҳам киради.
Иккинчидан, шаҳар йўловчи транспорти тизими ташкил этувчи қисм ва компонентларнинг ўзаро таъсирини ва мувофиқлашган фаолиятини белгиловчи ва баҳоловчи механизмларни ишлаб чиқиш лозим. Шаҳар аҳолисига транспорт хизмати кўрсатиш мақсадлари асосида тизим фаолиятини оптималлаштирувчи модел ва усулларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишни йўлга қўйиш керак. Бу масаланинг мақсад функцияси ҳар бир йўналишда эришилган натижанинг қўйилган талаблардан четга чиқиш даражасини минималлаштиришга имконини беради.
Шаҳар йўловчи транспортини рационал ташкил этишнинг яна бир муҳим муаммоларидан бири – йўналиш тармоғини тузиш, тегишли транспорт воситаларини танлаш, уларнинг йўналишлардаги ҳаракат частоталарини белгилашдан иборат.
Биринчи навбатда потенциал истеъмолчи ва буюртмачилар сотиб олиши мумкин бўлган хизмат турларини аниқлаш лозим. Бунинг учун аҳолининг йўловчи транспортида ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини ҳаракат (ташиш) вақтига, нархи, кутиш муддати ва бошқа омилларга боғлиқ бўлган функциялари матрицасини тузиш керак. Мазкур функцияларни асосли равишда аниқлаш учун аҳолининг ташишга бўлган эҳтиёжларини шаҳар транспорт йўналишларидаги йўловчи оқимларини ўрганиш ва таҳлил этиш лозим. Бундай таҳлиллар ва экспериментал кузатувлар ўтказиш моделлаштириш жараёнининг энг қийин ва кўп харажат талаб этувчи қисми ҳисобланади ва ташишга бўлган талабларни аниқлаш, йўналишлар тузиш ва уларнинг рационал тармоғини шакллантириш, транспорт воситаларини танлаш ва уларни йўналишларга тақсимлаш учун асос бўлади.
Йўловчи ўз ҳаракатини таъминлаши учун жамоат транспорти йўналиши ва турини танлаганда, биринчи навбатда, кўзлаган манзилига етиб бориш вақти ва нархи (баҳоси) га аҳамият беради. Шундай қилиб йўналишни танлаш мезони ушбу йўловчининг ўз кўзлаган манзилига етиб бориш вақтининг минимал даражасига эришиш ҳисобланади.
Ташишга бўлган талаблар матрицаси ва потенциал йўналиш тармоғини таҳлил этиш асосида мумкин бўлган йўналишлар жамланмаси аниқланади. Дастлаб бошланғич ва охирги манзилларда йўловчи ташишга бўлган эҳтиёж асосида экспресс йўналишлар аниқланади. Кейин транспорт воситаларидан максимал фойдаланиш мезони асосида қолган йўналишлар шакллантирилади. Йўловчи ҳаракатининг ўртача вақтини ва бир йўналишдан бошқасига ўтиш сонини камайтириш учун бир йўналишдан келиб чиққан ҳолда кейинги йўналишлар аниқланади. Мазкур йўналишлар турли эксплуатацион иқтисодий кўрсаткичлар асосида баҳоланади ва турли транспорт воситаларини йўналишларга тақсимлаш учун фойдаланилади. Бунда ҳаракат жадаллигининг энг максимал ва минимал қийматлари, транспорт воситалари сиғимидан фойдаланиш коэффициентлари, транспорт хизмати баҳоси ва даражаси каби омиллар ҳисобга олинади.
Ана шундай жараёнлар натижасида аниқ йўналишлар тўплами шакллантирилади ва уларнинг ҳар бирида фойдаланиладиган транспорт турлари ҳамда ҳаракат кўрсаткичлари аниқланади.


Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling