Режа: Жамоат транспорти ва хусусий транспортни ривожлантириш шароитлари


Шаҳар транспорти тармоқлари ва техник жиҳозлари


Download 0.62 Mb.
bet3/3
Sana30.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1309467
1   2   3
Bog'liq
Шаҳар йўловчи ташиш транпортида логистик технологиялар

Шаҳар транспорти тармоқлари ва техник жиҳозлари

Ҳозир жаҳондаги асосий тараққий этган мамлакатлар аҳолисининг ярмидан кўпи йирик шаҳар ва саноат марказларида яшамоқда. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг умумий сони XX аср давомида 6,20 марта кўпайган бўлса, шаҳар аҳолиси сони 12,44 марта ўсди ва 60-йиллардан бошлаб аҳолининг кўпчилик қисми шаҳарларда яшамоқда. Ҳозир мамалакатимиз умумий аҳолиси сонининг 37,3 фоизини шаҳар аҳолиси ташкил этади. Саноати ривожланган кўпчилик мамалакатларда шаҳар аҳолисининг сони бундан ҳам кўп. Масалан, Германия Федератив Республикасида 88 фоиз, Австралияда 86 фоиз, Японияда, Канада ва Англияда 76 фоиз, АҚШда 73 фоиз, Франғияда 73 фоиз ва ҳоказо.


Шаҳар аҳолиси ўса бориши билан шаҳарлар сони ва улар ҳудуди ҳам кескин ошиб бормоқда. Масалан, иккинчи жаҳон урушидан сўнгги йилларда (яъни 60 йил ичида) мамалакатимизда янги 16 шаҳар вужудга келди, яъни уларнинг умумий сони 2 мартага ошди. Агар 1940 йилда 100 минг аҳолиси бўлган шаҳарлар мамлакатимизда иккита бўлган бўлса (Тошкент, Самарқанд), ҳозирги кунда бундай шаҳарлар сони 16 тага етди ва шулардан 6 тасидаги аҳолилар сони 200 минг кишидан ортиқдир.
Шаҳарлар сони, уларнинг ҳудуди ва аҳолиси ўсиб бориши билан шаҳар транспорт тизими ҳам ривожланаётир ва ҳозирги шаҳар ҳаётини пассажирлар ва юк ташувчи ривожланган транспортсиз тасаввур қилиш ҳам қийин.
Шаҳар транспорти техника жиҳозлари асосий элементларига йўл тармоқлари, транспорт воситалари ва уларни сақлаш, тозалаш, техник хизмати бажариш, шайлаш, таъмир қилиш корхоналари, электр таъминоти қурилмалари, транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш ва уларни эксплуатағия қилишни бошқарувчи махсус жиҳозлар киради.
Шаҳар йўл тармоқлари жойлашишига кўра кўча йўллари ва кўчадан ташқари йўлларга, улар эса, ўз навбатида, изли ва изсиз йўлларга бўлинади. Шаҳар йўлларини яна умум шаҳар, туман миқёсидаги, шаҳардан ташқарига чиқувчи ва транзит йўлларга ажратиш ҳам мумкин.
Йўл тармоқлари схемаси шаҳарнинг жойлашишига, релқефига, ҳудудини бўлиб турувчи анҳор, темир йўл излари ва бошқа бир қанча тўсиқлар борлигига боғлиқдир.
Шаҳар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида унинг умум фойдаланиш пассажир транспорти тўхташ жойларигача пиёда юриб келиши учун зарур вақт меъёрлаштирилган бўлиб, унинг миқдори 4..6 минутдан ошмаслиги лозим. Бундай меъёрни бажариш учун шаҳар пассажир транспорти тармоқлари зичлиги ҳар бир квадрат километр шаҳар ҳудуди майдонига нисбатан 2...3 км бўлиши керак. Транспорт тармоқлари зичлиги дейилганда километрларда ўлчанувчи умум фойдаланиш пассажир транспорти тармоқларининг узунлиги квадрат километрларда ўлчанувчи шаҳар худуди майдонга нисбати тушунилади.
Ҳозирги замон шаҳар транспорти тармоқларини ривожланти- ришда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: айрим шаҳар магистрал йўлларини иложи борича тез ва меъёрида юрувчи пассажир ёки юк транспорти ҳаракати учун бир томонлама ёки икки томонлама юришга мўлжалланган йўлларга ва бошқа талабларга биноан ихтисослаштириш ва мослаштириш; ҳозирги замон йўл ҳаракатини тартибга солишни бошқарувчи махсус жиҳозлар ўрнатиш; транс- порт бирликлари оқими кўп жойларда ҳаракатни кесишмайдиган икки қаватли қилиб ташкил этиш; ҳаракатни тезлаштириш мақса- дида кўчалардан ташқари йўлларни ташкил қилиш; шаҳар ичи ва ташқарисидаги йўлларини яхлит қилиб бирлаштириш ва бошқалар.


Фойдаланилган адабиётлар:
1 https://fayllar.org/shaar-jlovchi-tashish-tranportida-logistik-tehnologiyalar.html
2 https://fayllar.org/1-mavzu-transport-hizmati-uchun-logistika-tizimlari-v3.html
3 https://fayllar.org/kontejnerlarda-yuk-tashishni-takomillashtirish-masalalari-reja.html?page=4
Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling