Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Ривожланаётган мамлакатларда молиявий тизимлар ислоҳотлари


Download 1.28 Mb.
bet28/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

8.2. Ривожланаётган мамлакатларда молиявий тизимлар ислоҳотлари.
Кредитларни олиш имкониятига фақат кичик гуруҳдаги йирик қарз олувчиларнинг эга бўлиши, шунингдек, юқори инфлятсия, ўсиб бораётган буджет камомади ва манфий реал фоиз ставкалари 80-йилларга келиб кам ривожланган давлатларда ―кредитнинг қисилиши‖ деган вазиятнинг вужудга келишига сабаб бўлди. 1981-82 йиллар ва 1987 йилдаги жаҳон иқтисодиётидаги тушкунлик ҳолатлари кўпгина ривожланиш банклари берадиган кредитларнинг ишончсизлигини кўрсатди. Масалан, 80-йиллар охирига келиб бу кредитларнинг деярли ярмида камида 25 % маблағлар ўз вақтида қайтарилмаслиги кузатилди. Яна бошқа берилган кредитларнинг ¼ қисмида эса қарздорлик 50 %дан ҳам ортиқ эди. Жамғарма депозитларига реал фоиз ставкалари манфий бўлиб турган, инфлятсия тезлашиши кутилаётган ваалмашинув курслари доимо ёмонлашиб борган, капитал чет элга катта миқдорларда чиқиб кетган бундай шароитлардаодамларнинг жамғаришга интилмаслиги ҳеч кимни ажаблантирмайди.
Бундан ташқари тижорат банклари кредитлашда кўплаб тўсиқларга ва амалда бозор нархидан анча паст даражада ўрнатилган кредит фоизлари бўйича давлат томонидан белгиланган максимал лимитларга дуч келди. Шунинг учун улар табиий равишда мавжуд кредит маблағларини меъёрлаштиришга мажбур бўлди. Аслида бозор даражаларидан анча паст бўлган максимал фоиз ставкаларида ҳам қарз капиталига бўлган талаб мавжуд таклифдан анча юқори бўлади. Ошиб бораётган талаб мавжуд чегараланган талабни меъёрлаштиришгаолиб келади, яъни ―молиявий ушлаб туриш (чегаралаш)‖ деган вазият вужудга келади. Чунки белгиланган кредит фоиз ставкалари хақақий даражадан паст бўлган ҳолатда жамғармалар йетишмаслиги оқибатида инвеститсиялар ушлаб турилади (чегараланади). Очиқ порахўрлик йўқ бўлган вазиятда кўпгина тижорат банклари кредитлаш бўйича умумий харажатларнинг бир қисми сифатида маъмурий харажатларни минималлаштириш учун мавжуд маблағларни кичик гуруҳдаги йирик қарз олувчилар ўртасида тақсимлашни афзал кўради.
Шундай қилиб, ҳукуматнинг ссуда фоизларини назорат қилишидан келадиган соф натижа кичик инвесторларга янада камроқ кредит берилиши бўлади. Фақатгина юқорироқ фоизлар олиш йўли билангина банклар қўшимча маъмурий харажатларни қоплаши ва кичик кредитлар беришдаги рискни минималлаштириш мумкин. Натижада, кичик фермерлар ва тадбиркорлар молиявий маблағларни олиш учун реал бозор курсларидан юқори даражада фоизларни тўлашга рози бўлган ҳолда тартибсиз пул бозорига мурожаат қилишга мажбур бўлади. Муаммонинг таклиф қилинадиган йечимларидан бири – молиявий секторнинг эркинлаштирилиши ва номинал фоиз ставкаларининг бозор даражаларигача эркин ўсишига йўл қўйиб беришдир. Бу ижобий фоиз ставкаларини шакллантирган ва кредитларнинг фақат йирик қарз олувчиларга берилишига йўл қўядиган меъёрлаштириладиган кредит маблағлари тизимига чек қўйган бўларди. Юқори фоиз ставкалари эса ўз навбатида ички жамғармалар ва инвеститсиялар ҳажмини оширарди ва қарз олувчиларнинг тартибсиз бозорлардан тарибли бозорларга ўтишига сабаб бўларди. Жаҳон банки фоиз ставкаларининг эркинлаштирилиши жамғармалар ва инвеститсияларнинг ошишигаолиб келган Таиланд, Туркия ва Кения каби бир қатор давлатлар маълумотларидан келиб чиқиб юқоридаги хулосаларга келган. Аммо, 70-йилларда Чилида ўтказилган молиявий ислоҳотлар натижалари ҳақидаги маълумотлар бу жараённинг бир қанча камчиликларини ҳам кўрсатди.
Хусусан, кўплаб банклар йирик конгломератлар томонидан эгалланиб олиниши ва кўпайган молиявий ресурслар хусусийлаштирилаётган давлат корхоналарини сотиб олиш ёки ўз компанияларини кенгайтириш учун фойдаланилиши мумкин. Бу фирмаларнинг кўпчилиги молиявий йўқотишларга дуч келган пайтда эса бу конгломератлар банкротликдан қутулиб қолиш учун қўшимча қарз олишга мажбур бўлишди. Шунинг учун Чили молиявий тизими 80-йиллардаги қарздорлик инқирози пайтида жуда қалтис аҳволга тушиб қолди.
Шундай қилиб, тартибли пул секторининг ислоҳ қилиниши ва эркинлаштирилиши ривожланаётган давлатлар молиявий тизимлари учун муаммоларнинг осонгина йечими ҳисобланмайди. Молиявий тизимларига молиявий чегаралашларнинг бир қанча турлари хос бўлган Жанубий Корея ва Тайван (ундан аввалроқ Япония)нинг муваффақияти ҳукуматнинг оқилона ва меъёрдаги аралашуви саноат ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Фоиз ставкалари ўртасидаги фарқларнинг йўқотилиши жамғармаларнинг ошиши ва инвеститсияларнинг самарали жойлаштирилишига сабаб бўлиши мумкин бўлсада, молиявий ислоҳотлар доим кичик фермерлар ва инвесторларнинг зарурий кредит маблағларини олишини осонлаштирувчи бевосита тадбирлар ва маҳаллий элита қўлида катта ҳажмда молиявий ресурсларнинг тўпланиб қолинишининг олдини олиш мақсадида банк ва молиявий секторнинг ҳукумат томонидан жиддий назорат қилиниши билан биргаамалгаоширилиши керак.


Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling